Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 57
2 Насаф 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо
26-тур Шўртан 0-2 Нефтчи
26-тур Қўқон-1912 2-0 Навбаҳор
26-тур ОКМК 1-1 Насаф
26-тур Бунёдкор 2-1 Машъал
26-тур Сурхон 4-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

30/10 18:30 Динамо - Хоразм
30/10 18:30 Навбаҳор - Насаф
31/10 18:30 Шўртан - ОКМК
01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7850 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Россия чемпионатида ўйнаган Ўзбекистонликлар. Файзиевдан Гейнрихгача. 3-қисм

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олдинроқ Россия чемпионатида тўп сурган ўзбекистонлик футболчилар ҳақидаги мақоланинг биринчи ва иккинчи қисмларини эътиборингизга ҳавола этган эдик. Бу сафар учинчи қисм билан танишиб чиқишингиз мумкин. 

21. Даврон Файзиев 
Ўйнаган жамоалари: “ЦСКА” (2000-2001), “Алания” (2002)
 
Файзиев 2000 йили Самарқанднинг “Динамо”сидан Москванинг “ЦСКА”сига ўтиб кетди. У икки мавсум давомида ушбу жамоа таркибида Россия чемпионатида 23 та учрашувда майдонга тушди. Даврон Москвадаги 2 йиллик саргузаштлардан кейин Владикавказнинг “Алания”сига ўтиб, бу клубда 1 йилда 12 марта майдонга тушди. У 2003 йили Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига йўл олди ва Россиядаги фаолиятига “нуқта” қўйди. 

22. Николай Ширшов 
Ўйнаган жамоаси: “Ростов” (2000-2005)
 
Терма жамоамиз тарихидаги энг сермаҳсул ҳимоячи ҳисобланадиган Ширшов 2000-2005 йиллар давомида “Ростов” сафида Россия чемпионатида 120 учрашувда майдонга тушиб бир гол урди. У жамоанинг ҳақиқий етакчиларидан бири эди. Николай “Ростов”дан кетганидан кейин, Россиянинг қуйи дивизион жамоаларидаа тўп сурди. 

23. Улуғбек Бақоев 
Ўйнаган жамоалари: “ЦСКА” (2000), “Торпедо-ЗИЛ” (2001-2002)
 
“Бухоро” сафида танила бошлаган Бақоев 2000 йили Москванинг “ЦСКА” жамоасига ўтди. Бироқ Улуғбек Москвада ўз ўйинини топа олмади. 7 учрашувда бирорта ҳам гол ура олмаган ҳужумчи, кейинги мавсумни “Торпедо”да ўтказди. Афсуски бу жамоада ҳам Бақоевнинг ишлари юришмади – 20 учрашувда 0 гол. Шундан кейин у яна “Бухоро”га қайтишга қарор қилди. 

24. Владимир Радкевич 
Ўйнаган жамоаси: “Ротор” (2002-2004)
 
Радкевич 2002 йили “Нефтчи”дан “Ротор”га йўл олди. Волгоградликлар таркибида уч мавсум мобайнида 81 учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урган Владимир шундан кейин Россия қуйи лигаси вакиллари сафида тўп суриб, 2010 йили фаолиятини жонажон жамоаси “Нефтчи”да якунлади. 

25. Бахтиёр Ашурматов 
Ўйнаган жамоалари: “Спартак-Алания” (2003), “Торпедо Металлург” (2003), “Криля Советов” (2005-2006)
 
Ашурматов 2003 йили “Спартак-Алания” жамоаси сафига келиб қўшилди. У бундан олдинги мавсумни “Пахтакор”да ўтказган эди. Ярим мавсум давомида Владикавказликлар учун 6 ўйинда иштирок этган Бахтиёр, мавсумнинг иккинчи қисмини “Торпедо Металлург”да ўтказиб, бу жамоада 5 та ўйинда майдонга тушди. Шундан кейин яна 2 йилни “Пахтакор”да ўтказган ҳимоячи, 2005-2006 йилларни “Криля Советов”да ўтказди. Бироқ бу давр оралиғида у Россия чемпионаатида фақатгина битта ўйин ўтказди холос. 

26. Александр Гейнрих 
Ўйнаган жамоалари: “ЦСКА” (2003-2004), “Торпедо” Москва (2005-2006)
 
2003 йили “ЦСКА” “Пахтакор”нинг 19 ёшли ҳужумчиси Гейнрихни ўз сафига қўшиб олди. Саша “харбийлар” таркибида 2 йил давомида чемпионатда 2 ўйинда битта гол урди ва 2003 йили Россия чемпионлигини қўлга киритди. 2005 йилнинг ярмини “Пахтакор”да ўтказган Александр яна Россияга қайтди ва бу сафар Москванинг бошқа бир жамоаси “Торпедо” билан шартнома тузди. Бироқ унинг қайтиши омадли келмади. Чемпионатда 21 ўйинда майдонга тушган Гейнрих бирорта ҳам гол ура олмай, 2007 йили “Пахтакор”га қайтди. 

27. Виктор Карпенко 
Ўйнаган жамоаси: “Шинник” (2000-2004

Карпенко 2000 йили “Қизилқум”дан “Шинник”га ўтган эди. У Ярославл жамоаси билан икки йил давомида биринчи дивизионда тўп суриб, 2002 йилда Премьер лигага йўл олди. 4 мавсум давомида 71 учрашувда 13 гол киритган Виктор 2005 йили Қозоғистон чемпионатига кўчиб ўтди. 

28. Ярослав Крушелницкий 
Ўйнаган жамоаси: “Ротор” (2004)
 
“Пахтакор” таркибида ажойиб ўйинлар намойиш этган Крушелницкий 2004 йили ‘Ротор”га ўтди. Бироқ Ярославнинг Премьер лигадаги ишлари юришмади. Бир мавсум давомида атиги 1 ўйинда майдонга тушган ҳимоячи кейинги мавсумда Ўзбекистонга қайтиб, “Навбаҳор” билан шартнома тузди. 

29. Марат Бикмаев 
Ўйнаган жамоалари: “Криля Советов” (2004-2005), “Рубин” (2006-2007), “Спартак-Налчик” (2008-2010), “Алания” (2010-2012)
 
Бикмаев 2004 йилги Осиё кубогидан кейин “Пахтакор”ни “Криля Советов”га алмаштирди. Самараликлар учун икки мавсумда 5 та ўйин ўтказган ёш ҳужумчи, 2006 йили “Рубин”га ўтди. Афсуски у Козон жамоаси либосида Россия чемпионатида майдонга тушмади. 2008 йили Налчикнинг “Спартак”ига ўтган Марат 3 йил давомида 48 учрашувда 3 та голга муаллифлик қилди. Шундан кейинги 3 мавсумни у “Алания”да ўтказди ва бу жамоа таркибида 56 ўйинда 13 та голга муаллифлик қилди. У Владикавказликлар билан Россия кубоги финалига чиққан эди. 

30. Леонид Кошелев 
Ўйнаган жамоаси: “Шинник” (2005-2006)
 
Кошелев 2005 йили “Пахтакор” либосини “Шинник”никига алмаштирди. У Россия чемпионатида ушбу клуб учун икки мавсум давомида 14 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини бир марта ишғол қилишга мувааффақ бўлди. Лео шундан сўнг 2007 йили яна “Пахтакор”га қайтишга қарор қилди. 

Давоми бор 

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 09:55, 13.05.2016. Ўқилди: 4198 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.