Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мағзава ағдариб мартаба топмайсиз…

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Уч миллион киши яшайдиган улкан шаҳар — пойтахтимиздаги стадионларда ўйин бўлган куни телевизорга қарагим келмайди, уни юртимизда яшаётган минглаб хорижликлар ҳам кўраётганини кўз олдимга келтириб, уялиб кетаман. 35 минг томошабин сиғадиган «Пахтакор» стадиони ҳувиллаб ётади, Европа-ю Япониялардаги замонавий ареналар билан бемалол рақобатлаша оладиган «Бунёдкор»да ҳам шу аҳвол. Нега? Мухлислар қачондан бошлаб жамоаларимиздан бундай кўнгли қолди? Ҳатто бундан 15-20 йиллар аввал, ўша «Нефтчи»-ю «Навбаҳор»лар, «Нурафшон»у «Пахтакор»лар чемпионлик учун курашиб юрган пайтларда ҳам мухлислар стадионни тўлдириб ўтирарди-ку! Ҳолбуки, ўйингоҳларимизда бугунгидек шароитлар йўқ эди. Лекин одамлар «Пахтакор»га, футболчиларга, футболимиз келажагига ишонарди.

Бу гапларни ўқиб, айримларда «Бу бола нега «Пахтакор»га ёпишиб олди?» деган савол пайдо бўлиши табиий. Олдиндан айтиб қўяй, мен Ўзбекистоннинг ҳар бир жамоасига мухлислик қиламан, уларнинг халқаро майдондаги зафарларидан суюнаман, мағлубиятидан куюнаман. Бироқ куни кеча миллий ахборот манбаларимизда «Пахтакор» клуби мураббийи Григорий Колоссовскийнинг «Локомотив» — «Пахтакор» ўйинидан сўнг айтган гапларини ўқиб, рости, жуда ранжидим. Келинг, унинг интервюсидаги гапларини биргаликда кўриб чиқамиз.

«Бугун фақат «Локомотив»га қарши эмас, балки 15 нафар футболчиси бор жамоа билан ўйнадик. Ўйинимиз билан бизни ҳисобдан чиқаришга эрта эканлигини кўрсатдик. Биз ҳали қайтамиз, бизни ҳисобдан чиқарманг»,— дейди мутахассис.

Бу билан у нима демоқчи бўлганини тушунгандирсиз, тақсирим айтмоқчиларки, «Локомотив»га мухлислар + 3 нафар ҳакам кўмаклашди». Маълумот учун: ўйин бош ҳаками Ўзбекистон ифтихори, жаҳоннинг 2015 йилдаги энг яхши ҳаками Равшан Эрматов эди. Бу билан Григорий амаки Ўзбекистонинг энг кучли ҳакамининг ҳалоллигини, виждонлилигини, холислигини ўзича шубҳа остига оляпти.

Жаноб Колоссовскийнинг кейинги гапларига қулоқ тутинг: «Учрашув давомида биз яхшироқ ҳаракат қилдик. Тўғри йўналишда эканимизни исботладик. Техник ва тактик тарафдан футболчиларимиз жуда яхши ўйнашди. Ҳали чемпионатда ўз майдонимизда «Локомотив» билан ўйинимиз бор. Ўшанда кимнинг қандай ўйнашини кўрасиз. Ўйинимиз сизга ёқади деб ўйлайман. Мухлислар стадионни «Пахтакор чемпион» деган ҳайқириқлар билан тарк этишди. Ўйинимизга берилган муносиб баҳо учун миннатдорлик билдирамиз.

Бизни стадионда жуда яхши қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларга жамоа номидан раҳмат айтамиз».

Одатий гаплар. Буни тўғри тушунса бўлади, ҳар қандай мураббий ўз жамоасининг ёнини олиши табиий. Бироқ гап оҳангига диққат қилган киши Григорий аканинг бироз қизишиб кетганини, мағлубиятдан қаттиқ аламзада бўлганини илғайди. Хўп, бу ҳолат ҳам тушунарли, футбол эҳтиросларга бой ўйин ҳам дейлик. Аммо бу нега энди бир тарафлама ҳукм чиқаришга, мағлубиятида ўзини эмас, ўзгаларни айблашига олиб келиши керак?

Колоссовкий Эрматовни нима учун танқид қилган деб ўйлайсиз? «Пахтакор»га ён босмагани учунми?

Муҳтарам Григорий амаки, мабодо бехабар бўлсангиз, Равшан Эрматовнинг фаолияти билан жиндай танишиб чиқишингизни маслаҳат берган бўлардик. Агар ҳовурингиздан тушиб, ётиғи билан фикрлай бошлаган бўлсангиз, ўзингиз ҳам амин бўлишингиз аниқ: Равшан ака майдонда ҳеч қачон, ҳеч кимга ён босмаган, кимнидир ноҳақ жазоламаган. Чунки у ғурури баланд, билимли, энг муҳими, ҳалол инсон!

Агар сизнинг гумонингизча (бу пуч гумон эканини футболга озгина қизиққан одам ҳам билса керак), Эрматов «Локомотив» жамоасига «ён босган» ёхуд «сотилган» бўлса, айтиб қўяйлик: бу соғлом фикрга мутлақо зид, ўринсиз, ҳам асоссиз шубҳадан бошқа нарса эмас.

Ўзбекистонлик рефери, ўзингиз ҳам ҳавас билан кузатиб борсангиз керак, Осиё чемпионлар лигаси, қитъа чемпионатларидан ташқари, кўз тегмасин, жаҳон чемпионатлари учрашувларини ҳам мунтазам бошқариб келади. Биласизми, ФИФА уларга бунақа ўйинлар учун қанча иш ҳақи тўлайди?..

Хўш, сизнингча, у нима қилиши керак эди? «Пахтакор» ютқазаётганда 88-ми-ей, 89-ми-ей дақиқада Жалолиддин Машарипов «угол»га қараб югураётиб йиқилса-ю, кўзини лўқ қилиб пеналти бериши керакмиди? Кечириб қўясиз, дунёнинг энг яхши ҳаками мухлисларниям, ўзиниям ҳурмат қилади.

Сиз, умуман, Григорий амаки, судялар ҳақида гапиргунча, жамоангизнинг ўйинига кўпроқ қайғурсангиз яхши бўларди. Ўзимизнинг «Металлург», «Обод», «Навбаҳор», «Қўқон»ларга кучини кўрсатгунча ОЧЛда тузукроқ натижага эришиши керак эди. Квота деган масалалар бор, футболимиз, миллий чемпионатимиз обрўси бор. Болаларни ҳалол ўйнашга, ҳалол ютишга ўргатиш, югуришга, тузукроқ машқ қилишга кўниктириш керак. Сиз бўлсангиз, айни пайтдаги чемпионат пешқадамига ютқазиб туриб, аламингизни ошкор қилиб ўтирибсиз. Европа футболини кузатиб борасизми? Луис Энрике, Карло Анчелоттиларнинг ҳеч шундай ҳакамга осилганини кўрганмисиз? Улар жамоалари мағлуб бўлса, «мен айбдорман» дейишади. Мағлубият сабабини ўзларидан, жамоасидан қидиришади. Биласизми, нега? Чунки уларда ўзларига ишонч бор. Ҳеч ким премеро ғолиблигини уларга олиб бермайди, ўзлари курашиб ютишади. Ҳеч ким уларнинг қулоғидан тортиб, чемпион қилмайди, ўзлари интилиб ғолиб чиқади. Шунинг учун ҳам ла-лига дунёдаги энг кучли чемпионат мақомини ҳеч кимга бермаяпти. Сиз бўлсангиз, биттагина мағлубиятни деб кимларнинг шаънига мағзавалар ағдариб юрибсиз.

«Пахтакор» — футболимиз фахри, юртимизда уни севмайдиган, унинг учун қайғурмайдиган асил футбол мухлиси йўқ.

Унинг бугунги таркибида ҳам истеъдодли болалар кўп. Миллий терма жамоамиз яқинда ЖЧ саралаш мусобақасининг ҳал қилувчи беллашувларида майдонга тушади. Бунақа қизишиб, бировларни айблаб юргунча, Шерзод Каримов, Игор Сергеевларга хатоларини кўрсатиб, терма жамоанинг муҳим ўйинларига тайёрлаб борсаларингиз бўлмайдими? Ўзингиз айтгандек, ҳали олдинда ўйинлар кўп, сизга ўша «олтиндан бўлган кубок» (Ҳожибой қизиқ ибораси) керак бўлса, етарсизлар ҳам, ўз кучларингиз билан…

Элмурод Нишонов

Манба: tafsilot.uz
Киритилди: 00:19, 17.05.2016. Ўқилди: 6943 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик