Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол шарҳи (пародия)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари! Мана бугун Борсакелмас қишлоғидаги марказий «Чакалакзор» стадиони футболчиларнинг қариндош мухлислари билан лиқ тўла. «Чанг-ТВ» канали сизларга Борсакелмас чемпионати энг қизиқарли ўйинининг иккинчи таймини намойиш этади. Майдонда икки буюк жамоа — «Янтоқзор» ва «Чорвадор»…

Мана қаранг, ҳозир «Янтоқзор» жамоаси кенг фронт бўйлаб ҳужумга ўтмоқда! Тўп билан дарвозабон Бешқулов… Зарба! Го-ооо-ооо-ооолл!!! Э, кечирасиз… Тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегибди… Ана,  Бешқулов ўз дарвозасига  қайтмоқда. Энди ким? Ҳа, энди «Чорвадор» футболчилари ҳужум уюштирмоқда. Норғулов… У тўпни Шошилдиевга оширди. Шошилдиев шошқалоқлик билан олдинга интилмоқда. Дарвозага қадар қирқ олти ярим метрлар масофа бор, эҳ! Шу ердан урса бўлади!!! А-ҳа! У тепни тўпди… Кечирасиз, тўпни тепди! Ҳа-ааа-ааа! Шошилдиев тепган тўп вертолёт сингари ҳавога кўтарилди. Биродарлар, негадир тўп ерга тушмаяпти. Бу — майдондаги ўйинчилар учун айни муддао бўлди. Уларнинг баъзилари бироз мизғиб олиш учун чўзилишди… «Янтоқзор» бош мураббийи эса пайтдан фойдаланиб, оёқда тик турган уч нафар шогирдига нималарнидир уқтирмоқда, шекилли… Чамамда, у футболчиларга, «хотиржам бўлинглар, барибир биру нўл бўлади», деётган бўлса керак…

Ана, ниҳоят, тўп майдонга қайтиб тушди, «Чорвадор»нинг ҳужуми. Бойшакаров. У Ҳаққиевга пас берди. Ҳаққиев ўзига ва фақат Зиданга маълум бўлган техникасини ишга солиб, тўпни орқаси билан Маллаевга ташлаб берди. Маллаев! У рўпарасидан чиққан бир, икки, уч, тўрт… Саккиз рақибини алдаб ўтди. Нима учундир рақибларидан бири унга қичқиряпти. Лекин Маллаев эшитмади. У олға интилмоқда. Дарвоза бўш… Удар!!! Гоо-ооо-ооолл! Мана буни ҳақиқий шедевр деса бўлади!.. Тўхтанг, нималар бўлаяпти майдонда? Маллаев «Чорва» футболчиси эди, чоғи… Негадир, унинг  голини  «Янтоқ»чилар нишонламоқда! Ана, холос! Маллаев рақиб эмас, ўз дарвозасини ишғол қилибди-ку! Нима бўлгандаям, жуда чиройли гол ва ҳисоб биру нўл.

Ҳурматли телетомошабинлар, азиз мухлислар! Сиз, соғиниб кутилган Борсакелмас «эл-классико»сини томоша қилаяпсиз. Ҳа, бугун бутун дунё иккига бўлинган, десак хато бўлмайди. Бир тараф «Янтоқзор», яна бир тараф «Чорвадор» фанатлари!.. Экранингизда ҳар икки клуб президентларини кўряпсиз. Негадир, уларни ўйин унчалик қизиқтирмаяпти, чоғи, баҳузур пивохўрлик қилиб ўтиришипти… Режиссёримиздан бу лавҳани кўрсатмаслигини илтимос қилардик… Ана, яна бир ҳужум… «Янтоқ»чи Даққиев олдинга бормоқда. Афсуски, унинг йўлига бош ҳакам тўғаноқ бўлди. Аниқроғи, бу ҳужумчи судья билан тўқнашиб кетди. У жароҳат олган кўринади. Ана, холос! У жароҳатига қўшиб судьядан битта сариқ карточкаям олди! Тушунмаяпман, жарима тўпи белгиланди… Дарвозагача йигирма еттими.. Йўқ, чамамда ўттиз бир ярим метрлар масофа бор. Тўп олдида Соттибоев. Сиз унинг қандай кучли зарба соҳиби эканлигини яхши биласиз. Унинг, айниқса, «Кўмирчи» жамоаси дарвозасига қандай гол ургани эсингиздадир? Мана, у тўп томон югуриб бораяпти. Қаниии!!! Эҳ! У тўпга қоқилиб кетди… Билмадик, жуда ҳолдан тойган, шекилли…

…Ҳа, азиз дўстлар. Биз сиз билан мана шундай шиддатли ва кескин, драматик учрашувни томоша қиляпмиз… Ўйин тугашига ўттиз саккиз дақиқаю ўн беш сонияча вақт бор. Ажабо, ёрдамчи ҳакам бир дақиқа қўшимча вақт берилганлигини кўрсатаяптими?.. Кечирасизлар, бизнинг соат тўхтаб қопти… Майдонда эса шиддатли ва кескин кураш давом этмоқда… Мана, ниҳоят, бош ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради. Бундан футболчиларнинг бошлари осмонда. Ҳатто мағлуб жамоа ўйинчилари ҳам бир-бирларини табриклашяпти… Балки йирик ҳисобда ютқазишмаганидан хурсанддир улар? Негадир, бош ҳакам ҳам табассум қилаяпти. Бугун ҳамманинг иши юришган чоғимда!..

Шундай қилиб, «Чакалакзор» стадионидан тўғридан-тўғри ёзиб олиб намойиш этган репортажимизни якунлаймиз. Сизнинг хизматингизда техник ва ижодий ходимлар: шарҳловчи — Жўражон Жўқиев, тасвирчи Ўткир Назаров ва режиссёр Келдибой Келиштирдиев бўлишди. Яна шундай чиройли ўйинларда дийдорлашгунча омон бўлинг, азизлар!

Элмурод Нишонов

Манба: tafsilot.uz
Киритилди: 11:26, 17.05.2016. Ўқилди: 3582 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик