Бугун 21 март, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • 0:1
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зидан навбатдагисими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Зинедин Зидан мураббийлик фаолиятидаги илк мавсумида Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритишга жуда яқин турибди. Хўш, бундай шарафга яна кимлар сазовор бўлишган. Саволга жавоб топиш учун бироз ортга назар ташлаймиз…

 

Луи ван Гал («Аякс», 1995)

1995 йилда «Аякс» томонидан қўлга киритилган Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятни бугунги кунда такрорлаш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Ўз мураббийлик фалсафасига асос солган ва шогирдлари билан бирга улғайган Луи ван Гал қайсидир футболчини (Давидс, Бергкамп, Клюйверт) жамоанинг ёшлари таркибидан «суғуриб» олган бўлса, яна қайси бири (Яри Литманен, Жорж Финиди)ни арзимаган пулга сотиб олганди. «Аякс» Фабио Капеллонинг «Милан» жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганда, голландиялик ашаддий футбол ишқибозларининг азалий орзуси йиллар ўтиб яна рўёбга чиққанди. Футбол мухлислари учун бундан-да ёрқинроқ лаҳза бўлмаса керак?

Марчелло Липпи («Ювентус», 1996)

Орадан бир йил ўтиб, айёр Луи финалда пенальтилар бўйича Марчелло Липпининг «Ювентус»ига ютқазиб қўйди. «Кекса синьора»га қадар ҳеч бир жамоа билан узоқ ҳамкорлик қилолмаган Липпи «Аталанта» ва Диего Марадонасиз қолган «Наполи» сингари ўртамиёна жамоаларга мураббийлик қилган, лекин улар билан бирорта ҳам «пичоқ»қа илинадиган совринга эришолмаганди. Унга омад 1995 йилда Турин жамоасида кулиб боқди — Марчелло «Юве» билан дастлаб Италия чемпионати, орадан бир йил ўтгач эса Чемпионлар Лигаси Кубогини қўлга киритди. Ўшанда туринликлар сафида тажрибали Жанлуку Виалли, навқирон Алессандро Дель Пьеро ва умидли Антонио Контелар тўп суришарди. Липпи кейинчалик ўз ўрнини замонавий Чемпионлар Лигасининг асосий «ҳукмдори» Карло Анчелоттига бўшатиб берган.

Висенте дель Боске («Реал», 2000)

16 йил муқаддам «Реал» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийини истеъфога чиқариб, ўрнига янги ғояларга бой мутахассисни таклиф этганди ва унинг ёрдамида навбатдаги «қулоқдор» кубокка сазовор бўлганди. Висенте дель Боске кўпчилик томонидан танбал-мураббий сифатида эътироф этилган Жон Тошакнинг ўрнига тайинланганди. Ўша даврда Висенте Икер Касильяс, Рауль ва Фернандо Морьентесларга ишонч билдирди ва бу ишонч «Қаймоқранглилар»га ҳисоб бўйича саккизинчи Чемпионлар Кубогини тақдим этди. «Галактикос» финалда «Валенсия»ни мағлубиятга учратди. Орадан икки йил ўтиб, дель Боске муваффақиятини «дубл»га айлантирди. «Хэмпден Парк» ўйингоҳида «Байер»га қарши кечган финал учрашувида ҳал қилувчи голни, топинг-чи, ким киритган? Зинедин Зидан! Вақтнинг ўтишини қаранг!

Жозе Моуринью («Порту», 2004)

Жозе Моуриньодан «қандай қилиб машҳур мураббий бўлиш мумкин»лиги бўйича сабоқ олмоқчимисиз? Бу борада сизга ёрдам берамиз. Бунинг учун биринчи навбатда таркибни кучайтиришнинг асло имкони бўлмаган аутсайдер жамоа жиловини қўлга олиб, уни имкон қадар рўйхатнинг юқорироқ поғонасига олиб чиқиш («Лейрия»-2002, 5-поғона), шундан сўнг кучли жамоага устозлик қилиб ўртамиёна ўйинчиларни «аравани бирга тортишга ундаш», УЕФА Кубогида «требл»га эришиб, сўнгги дамда Чемпионлар Лигасида муваффақият қозониш талаб этилади.

Ўша мавсумдаги шов-шувли муваффақиятни яқин келажакда ҳеч ким такрорлай олмаса керак — Моуриньо бошчилигидаги «Порту» ўз йўлида «Манчестер Юнайтед», «Лион» ҳамда «Депортиво» сингари кучли жамоаларнинг «бурнини ерга ишқалаганди». Чемпионлар Лигаси финалида «Аждарлар»ни яна бир кутилмаган совға — «Монако» кутиб турарди. Моуриньо бу рақибни ҳам 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, машҳурликка ва «Челси»дек гранд жамоанинг таклифига мушарраф бўлганди.

Хосеп Гвардиола («Барселона», 2009)

Фикримга қўшиласизми — йўқми билмадим-у, лекин Хосеп Гвардиоланинг «Барселона»даги илк мавсуми фантастик лаҳзаларга жуда бой бўлганди. Ўшанда унинг «тики-така»си томошабинлар учун катта янгилик бўлганди. Ўша «Барселона» ҳар бир рақиби — «қайта тирилган» «Лион» ва Клинсманн/Хайнкес бошчилигидаги «Бавария»ни доғда қолдирганди. Баъзида уларга ҳакамлар ён босган пайтлар ҳам бўлди — Хеннинг Эвребе номли ярим финални бир эсланг-а, каталонияликлар жонига оро кирган бу ҳакамни «Аристократлар»нинг мухлислари бир умрга ёдларидан чиқаришмаса керак. Лекин финалда «Барселона» ҳаққоний ўйнади ва натижада кубок совриндорига айланди.

Роберто Ди Маттео («Челси», 2012)

Андре Виллаш-Боаш истеъфога чиқарилгач, унинг ўрнига «Челси» захирасидаги Ди Маттео мураббий этиб тайинланди. Португалиялик мутахассис ярим йиллик фаолияти давомида «Челси»ни пароканда қилишига бир баҳя қолди. Ди Маттеонинг ташрифи билан «Челси»да яна ҳаммаси ўз изига тушди — Терри, Коул, Лэмпард ва Дрогбалар яна эркинликни қўлга киритишди ва «Кўклар»нинг ЧЛдаги муваффақияти асосчиларига айланишди.

Бугунги «Атлетико»ни қайсидир жиҳатдан ўша «Челси»га ўхшатиш мумкин. Ди Маттео учун ўйиннинг ёрқинлиги ўнинчи, натижа эса биринчи ўринда бўлган. «Пенсионерлар» ўз жарима майдонларида автобус сингари «қалқон» ҳосил қилиб, қарши ҳужум ёрдамида рақибларини «тор-мор» келтиришган. Айниқса, бу тактика «Бавария»га қарши финал учрашувида жуда асқотди. Қизиғи, «Аристократлар» Чемпионлар Лигасида зафар қучган йили миллий чемпионатда пастки поғонада бўлган. Жорий мавсумда «Манчестер Сити»да «Челси»нинг натижасини такрорлаш имконияти бор эди, лекин «Шаҳарликлар» бунинг уддасидан чиқа олишмади…

Зинедин Зидан («Реал», 2016)…

Франциялик собиқ футболчи илк мавсумдаёқ «Реал»га клублар ўртасидаги энг нуфузли совринни тақдим эта оладими ёки йўқ? Бу саволга 28 май куни жавоб оламиз.

Рустам НУРИЛЛАЕВ

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 12:08, 19.05.2016. Ўқилди: 4694 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик