Испаниянинг "Вильярреал" клуби ярим ҳимоячиси Томас Парти ЕЧЛ доирасида "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушишга тайёр. Ўйинчи жинсий зўрлашда айбланмоқда.
Тахмин қилинаётган жиноятлар у "Арсенал"да ўйнаган 2021-2022 йиллар оралиғида содир бўлган. Гана терма жамоаси футболчиси чоршанба куни суд олдида жавоб бериши керак. Унинг адвокати аввалроқ Парти "ўзига қўйилган барча айбловларни рад этаётганини" айтган ва у "охир-оқибат ўз номини оқлаш имкониятини" олқишлашини қўшимча қилган.
"Ишончим комилки, у эртага кечқурун ўйнашга руҳий ва техник жиҳатдан тайёр. Томаснинг футболга бўлган қобилияти туфайли биз билан бирга эканлигидан жуда хурсандмиз. Ўйлайманки, у юқори даражага қайтади," - дея "Вильярреал" устози Марселинонинг сўзларини келтиради Yahoo Sports.
Мураббий суд жараёнини батафсил муҳокама қилишдан бош тортди.
"Биз хулоса чиқарамиз ва мутлақо айбсиз бўлиши мумкин бўлган ўйинчи ҳақида гапирамиз".
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).