Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Майдонда полиция! ёхуд ноодатий жамоалар хусусида

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Миттивойлар ва альбинослар клублари ҳақида эшитганмисиз? Эҳтимол, Ватикан термаси борлигини ҳам билардирсиз? Мабодо, булардан ҳамон бехабар бўлсангиз, қуйидаги мақолани ўқишни тавсия этамиз. Бугун жаҳонда фаолият юритаётган ўзига хос ҳаваскорлар жамоалари тўғрисида сўз юритмоқчимиз.

«Гигантес ду Норти»

Митти одам(карлик)лар футболи - янгилик эмас. Анг­лияда паст бўйли ўйинчилар ўртасида чемпионат ҳам ўтказилади: мини-футбол кўринишидаги турнирда бир жамоада 7 нафар футболчи тўп суради. Ҳаттоки, 2005 ва 2009 йилларда мазкур тоифа бўйича жаҳон чемпионати ҳам ташкил этилган. Бразилияликлар спортнинг бу турига ўзига хос янгилик киритишгач, маҳаллий биринчиликда «Гигантес ду Норти» (португалчадан таржима қилганда «Шаҳарлик гигантлар» маъносини билдиради) деб номланувчи жамоа қатнаша бошлади. Клубга асос солишдан мақсад - туғма нуқсонлар камситиш ва жирканишга сабаб бўлмаслигини исботлашдан иборат эди. Дастлаб «гигантлар»ни кўпчилик жиддий қабул қилмади, аммо ҳозирга келиб уларни ҳеч ким мазах қилмай қўйган. 28 ёшли Каземиро Рибейро жамоа юлдузи саналади. Бўйи 139 сантиметр бўлган ушбу футболчига ўйин услубига мос равишда «Вагнер Лав» тахаллуси берилган.

 

«Пойтахт полицияси»

Англиянинг Ист-Молиси графлигидаги шаҳар - Суррей биринчилигида «Пойтахт полицияси» деб номланувчи жамоа қатнашади. Мазкур клубда кимлар тўп суришини англаш қийин эмас - фақат ҳуқуқ-тартибот вакиллари. Бош мураббийлик вазифасини маҳаллий террорчиликка қарши бўлинма раҳбари Жимми Купер бажаради. «Ўйинлар пайти бизни камдан-кам ҳолларда қўллаб-қувватлашади, - дейди у. - Трибуналардан турли нохуш ҳайқириқлар эшитилади, ўша томонга қарашимиз ҳамоно мухлислар жим бўлиб қолишади. Умуман, учрашув давомида қандайдир тартибсизлик содир этилса, қонунбузар билан ўзимиз гаплашиб қўямиз».

«Коа Боско»

2010 йили Италиянинг Розарно шаҳрида африкалик икки кишининг ўлдирилиши мамлакатда тартибсизликларни келтириб чиқарди. Шунда маҳаллий руҳоний Роберто Медури мураккаб вазиятдан чиқиб кетиш чорасини топди: у қора қитъадан ташриф буюрган мигрантлардан тузилган «Коа Боско» жамоасига асос солди. Улар италиялик аҳолидан тузилган терма билан ўртоқлик учрашуви ўтказишди ва шу тариқа, ихтилофга барҳам берилди. Ҳозирда «Коа Боско» Италиянинг еттинчи дивизионида иштирок этмоқда. Роберто Медури эса спорт ҳар қандай низоларни бартараф этишга қодир соҳа эканлигини алоҳида таъкидлади.

 

«Альбинос Юнайтед»

Танзанияда истиқомат қилувчи альбинослардан тузилган жамоа - «Альбинос Юнайтед» турли хурофотлар ва ирқчиликка қарши футбол билан жавоб қайтаришни маъқул билади. Зеро, улар ўзлари яшаётган мамлакатда тез-тез тажовузларга гирифтор бўлишади. «Бутун умрим шу билан ўтди, - дейди клубнинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Ёсин. - Маҳаллий фуқароларнинг бизни кўргани кўзлари йўқ, доимо калака қилишади. Мағлубиятга учрасак, «Ғалаба қозона олмасликлари тайин эди, ахир улар одам эмас-ку», дейишарди. Аммо зафар қучсак, кўзлари очилиб, аслида нотўғри фикр юритишгани, барча жабҳада ҳеч кимдан қолишмаслигимизни тушуниб етардилар. Айнан шундай ҳолатлар учун ҳам футбол ўйнаймиз». Танзания ҳукумати жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар ой маблағ ажратади. Яқинда «Альбинос Юнайтед» мамлакат учинчи дивизионида иштирок этишга рухсат олди.

 

«Авлиё Жон Диф»

Испанияда ҳар йили кар-соқовлар ўртасида чемпионат ўтказиб келинади. Сўнгги учта турнирда Англиянинг «Авлиё Жон Диф» клуби ғалаба қозонди. Гарчи футболчиларда туғма нуқсон бўлсада, бир-бирларини тушуниш ва ажойиб ҳамжиҳатликни намойиш этишади. «Оддий футболчилар билан таққослаганда, шогирдларимга нисбатан қийинроқ, - дейди бош мураббий Мэтью Бэнк. - Карлар майдонда ўзаро суҳбатлашиш имкониятидан мосуволар, шунга қарамай, ҳеч қачон ҳакам билан тортишишмайди. Умуман, ҳар бир ўйинимиз дўстона ва илиқ тарзда кечади».

 

Ватикан термаси

Жаҳон миқёсида тан олинган давлатлардан бири - Ватиканнинг футбол бўйича миллий жамоаси ФИФА аъзоси саналмайди. Мамлакат термаси швейцариялик гвардиячилар, музейчилар ва албатта, руҳонийлардан ташкил топган. Улар ўз тарихларида тўрт марта халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказишган бўлса, ҳар гал рақиб сифатида Монакони танлашган. Италиялик журналистларнинг таъкидлашларича, собиқ понтифик Иоанн Павел II ўсмирлигида ажойиб дарвозабон бўлган, кейинчалик Генуя архиепископлигига тайинланганидан кейин ТВ орқали ўйинларни шарҳлаган. «Келажакда Ватикан термаси ҳам юксак даражада футбол ўйнаб, «Рома» ва «Интер»дан кам эмаслигини исботлайди», - дея ўз фикр­лари билан ўртоқлашди Ватикан давлат котиби, кардинал Тарчизио Бертоне.

«Санта Клаус»

Ҳа, Финляндия учинчи дивизионида худди шундай ном билан аталувчи жамоа бор. Унда тўп сурувчи футболчилар танаффуслар пайтида маҳаллий болакайларнинг Санта Клаусга ёзган мактубларини ўқиб, уларда ёзилган истакларни рўёбга чиқаришга интилишади. Клубда, ҳаттоки, хайрияга йўналтирилган махсус харажатлар бўлими мавжуд.

 

«Эббсфлит Юнайтед»

1946 йили ташкил топган клуб 2007 йилгача «Грейвзенд ва Нортвлит» деб аталган. Кейинчалик жамоа ишқибозлар тасарруфига ўтгач, «Эббсфлит Юнайтед» номи остида фаолият юритган. Хўжайин-мухлислар интернет-сўров орқали ўйинчилар трансфери, навбатдаги ўйинда майдонга тушадиган таркиб, бюджет ва чипталар нархини белгилашган. Аммо бу каби тизим ўзини оқламади. Орадан беш йил ўтиб, «Эббсфлит» инқироз кўчасига кириб қолди. Жамоани қувайтлик ишбилармонлар қутқариб қолишди: улар қарзлар тўловини ўз зиммаларига олиб, клуб ривожи йўлида инвестиция киритишга ваъда бердилар. Натижада, жамоанинг уй стадиони - «Стоунбридж Роуд» реконструкция қилинди, кўплаб истеъдодли футболчилар харид қилинди, аммо Миллий конференцияга қайтиш «Эббсфлит»га ҳозирча насиб этмаяпти.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:20, 22.05.2016. Ўқилди: 3834 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик