Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сервер Жепаров: «Бугун ғалаба учун боримизни берамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугун Осиё Чемпионлар Лигаси 1|8 финал босқичи жавоб учрашувларига старт берилади. Турнирда иштирокини давом эттираётган ягона жамоамиз - «Локомотив» пойтахтимиздаги ўйин орқали чорак финал йўлланмасини олишга уриниб кўради. «Темирйўлчилар» рақиби анча жиддий - Саудия Арабис­тонининг энг совриндор клубларидан бири «Ал-Ҳилол». Бу икки жамоанинг бир ҳафта аввал Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган илк ўйинида ҳисоб очилмаганди. Бугун эса жамоалардан бирининг кўчасида байрам бўлиши аниқ. Ана шу шодлик онлари «Локомотив»га насиб этишини чин дилдан истаймиз. «Бунёдкор» стадионида кечадиган учрашувни ФИФА рефериси Бенжамин Уильямс бошчилигидаги австралия­лик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бугунги баҳс икки рақибнинг ҳисоб бўйича ўзаро 4-тўқнашуви сифатида тарихга муҳрланади. Улар ўтган йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида ҳам бир-бирларига рўбарў келишганди. Лекин ҳар икки ўйинда «Ал-Ҳилол» жамоаси зафар қучганди. Умид қиламизки, «Локомотив» ушбу нохуш анъанага ниҳоят, чек қўйиб, «Ҳилол»ни илк марта енгади. Бўлажак учрашувга қизиқиш юқорилигини назарда тутиб, якшанба куни «Локомотив» вице-сардори Сервер Жепаровдан эксклюзив интервью олдик.

- «Локо» сешанба оқшомида ўтказиладиган «Ал-Ҳилол» билан ўйин­га қандай тайёргарлик кўряпти? Одатдагидекми ёки..?

- Табиийки, ўта жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз. Рақиб жуда-жуда кучли. Қолаверса, биз ОЧЛ «плей-офф» босқичидаги ўйинда майдонга тушамиз. Ўртага чорак финал чиптаси қўйилган. Шундай экан, биздан алоҳида ва жиддий ёндашув талаб этилади.

- Ар-Риёддаги илк ўйин ҳақида нима дея оласиз? Унинг вазиятларини таҳлил қилдингларми?

- Сир эмас, иссиқ об-ҳаво шароитида ўйнаш осон эмас. Шунга қарамай, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Таъбир жоиз бўлса, характер кўрсатишди.

- Бироқ ҳисоб очилмади. Айтинг­чи, 0:0 жавоб учрашуви олдидан яхши натижами?

- Ҳисоб  биз учун яхши ёки аксинча эканлигини айнан ҳозир айтиш ноўрин. Агар кейинги босқичга чиқсаккина сафарда керакли натижага эришган ҳисобланамиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушамиз. Зеро, бошқа натижа бизни чорак финалга олиб чиқолмайди.

- Сиз Саудия Арабистонининг «Ал-Шабаб» клубида ҳам тўп сургансиз. Ўтган вақт билан таққослаганда, у ерда нималар ўзгарибди?

- Нафақат ўйнаганман, балки чемпион ҳам бўлганман (кулади). Лекин бу сафарги ташриф бор-йўғи 2 кунга чўзилди. Хуллас, қисқа фурсат ичида бирор тайинли ўзгаришни пайқамадим.

- Балки сафар чоғи эски танишларингизни учратгандирсиз...

- Фақат собиқ таржимоним билан кўришдим. Ўзаро бироз  гаплашдик ҳам.

- Сешанба куни жамоангиз ўзининг жонажон стадионида ўйнамайди. «Бун­ёдкор»да ўтказиладиган ўйин сизларга ноқулайликлар келтириб чиқармайдими?

- Факт шуки, рақибни Тошкентда қабул қиламиз. Шу куни бизни нафақат пойтахтликлар, балки вилоятлардаги мухлислар ҳам чин юракдан қўлласалар керак. Шуни унутмаган ҳолда майдонга тушишимиз керак. Менимча, стадионнинг фарқи йўқ.

- Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиши ҳам мумкин. Бунга тайёрмисизлар?

- Йўлланма  тақдирини асосий вақт­да ҳал қилсак яхшироқ бўларди. Лекин иш мабодо пенальтилар сериясигача етиб борса, бунга ҳам тайёрмиз. Биласиз, ОЧЛ қитъмизнинг клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақаси ҳисобланади. Унда «плей-офф»га етиб келган ҳар бир жамоа ғолиб чиқиб, кубокни қўлга киритишни хоҳлайди. Хусусан, бизда ҳам, «Ал-Ҳилол»да ҳам шундай истак бор.

- Шахсан сиз учун бу йилги ОЧЛ қандай аҳамиятга эга?

- «Локомотив» илк бор гуруҳдан чиқди. Шунинг ўзиёқ катта аҳамият касб этади. Энди юришни давом эттиришимиз керак. Шундагина аҳамияти ошиб бораверади.

- Умуман, «Ал-Ҳилол» ҳақида қандай фикрдасиз?

- У Саудия Арабистонининг энг номдор ва совринларга бой клуби ҳисобланади. Қитъада обрўси баланд. Таркибида юқори савияли легионерлар ҳамда Саудия Арабис­тони терма жамоасининг етакчи футболчилари жам бўлишган. Ке­йин молиявий жиҳатдан ҳам мамлакатнинг энг бой клуби саналади. Шунинг ўзиёқ рақибимизнинг мавқеини кўрсатиб турибди.

- Алоҳида қайси футболчиларни кўрсатган бўлардингиз?

- Илк ўйинимизда рақиб таркибида ҳеч ким яққол ажралиб турмади. Шу боис,  бирор футболчини алоҳида тилга олмайман. Қолаверса, «Ҳилол»да жамоавий ҳаракатлар устундек кўринди.

- 6 йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон олий лигасига қайтдингиз. Мана, голлар уряпсиз, самарали узатмаларни амалга оширяпсиз. Ўтган давр билан таққослаганда, чемпионатимиз қанчалик юксалибди?

- Ҳозирда фақат ижобий ўзгаришларни кўряпман. Рақиб дарвозасини ишғол қилаётганим, жамоадошларим голларига ассистент бўлаётганимдан хурсандман. Демак, жамоага фойдам тегяпти. Мухлисларни завқлантиришда давом этишим керак.

- «Ал-Ҳилол»га қарши кечадиган муҳим ўйин олдидан мухлисларга айтар сўзларингиз борми?

- Биз ғалаба учун боримизни берамиз. Ўйлайманки, бу вазифани уддалаймиз ҳам. Албатта, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтожмиз. Ниятимиз битта -  сешанба оқшоми мухлислар «Бунёдкор» стадионидан хурсанд ҳолда уйларига қайтишсин!

Камолиддин суҳбатлашди..

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:53, 24.05.2016. Ўқилди: 3156 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик