Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемпионлар лигаси финалида икки марта учрашган жамоалар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал
Рукн: Янгиликлар
A A A

Шанба куни Чемпионлар лигаси финалида Мадрдининг икки жамоаси "Реал" ва "Атлетико" куч синашишади. Ушбу жамоалар бундан икки йил олдинги финалда ҳам тўқнаш келишган эди. Шу баҳонада Чемпионлаар лигаси (кубоги) финалида икки бор учрашган жамоалар ҳақида тўхталиб ўтамиз. 

Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар ТОП-10>>>> 

1. "Реал" - "Реймс" 
1955/1956 йил. 4:3 
1958/59 йил. 2:0
 
Чемпионлар кубогининг илк финалида Мадриднинг "Реал" жамоаси ўша пайтдаги Франция гегемони "Реймс" билан финалга чиқди. "Қироллик клуби" 4:3 ҳисобида зафар қучиб, ЧКнинг биринчи ғолибига айланди. Орадан 3 йил ўтиб, яна ушбу икки клуб финалда тўқнаш келишди. Омад бу сафар ҳам Мадрид жамоасига кулиб боқди. "Бланкос" 2:0 ҳисода ғалабага эришиб, 4-марта кубоккаа сазовор бўлди. 

2. "Милан" - "Аякс" 
1968/1969 йил. 4:1 
1994/1995 йил. 0:1
 
1969 йилги финалда "Милан" Амстердамнинг "Аякс"и устидан 4:1 ҳисобида ғолиб чиқиб, ўз тарихида иккинчи марта кубокни қўлга киритди. Орадан 26 йил ўтиб "Аякс" реванш олишга муваффақ бўлди. 18 ёшли Клювертнинг ягона голи туфайли Амстердам жамоаси 1995 йили Чемпионлар лигасидаги тўртинчи ютуқни қўлга киритди. 

3. "Милан" - "Бенфика" 
1962/1963 йил. 2:1 
1989/1990 йил. 1:0
 
1963 йили "Милан" Чемпионлар кубогидаги дастлабки ғолибликни "Бенфика" устидан ғалаба қозониб нишонлади. Орадан 27 йил ўтгач, мазкур икки клубнинг йўллари яна финалда бир-бирига тўғри келди. Бу сафар ҳам Миланликлар кичик ҳисобда ғалабага эришиб, тўртинчи бор нуфузли совринга эга чиқишди. 

4. "Аякс" - "Ювентус" 
1972/1973 йил. 1:0 
1995/1996 йил. 1:1 пен 2:4
 
1973 йили "Аякс" финалда "Юве"ни мағлуб этган ҳолда, кетма-кет учинчи марта Чемпионлар кубоги бош совринини қўлга киритди. Ўша паайтдаги "Аякс"ни тўхтатиш шунчаки иложсиз эди. Туринликлар 23 йилдан сўнг Амстердамликлардан ўч олишди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса "кекса синори"га омад кулиб боқди ва улар иккинчи марта ЧЛ ғолибига айланишди. 

5. "Ливерпуль" - "Милан" 
2004/2005 йил. 3:3 пен: 3:2 
2006/2007 йил. 1:2
 
2005 йили "Истанбул мўжизаси" дея номланган финалда "Милан" 3:0 ҳисобда олдинда бораётганида "Ливерпуль" мувозанатни тиклаб, кейинчалик "лотереялар" баҳсида кубокни ўзиники қилган эди. Бир йиллик танаффусдан сўнг мазкур жамоалар яна финалда ўзаро куч синашишди. Бу сафар Миланликлар Ливерпулликларни 2:1 ҳисобида ютган ҳолда, еттинчи марта турнир ғолибига айланишди. 

6. "Барселона" - "Манчестер Юнайтед" 
2008/2009 йил. 2:0 
2010/2011 йил. 3:1
 
Гвардиоланинг "Барса"си Фергюсоннинг "Манчестер Юнайтед"ини 3 йил ичида икки марта Чемпионлар лигаси финалида мағлуб этишга муваффақ бўлди. "Барса" 2009 йили 2:0 ҳисобида, 2011 йилда эса 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Манчестерликлар ўшандан сўнг финалга чиқа олишмаяпти. 

7. "Реал" - "Атлетико" 
2013/2014 йил. 4:1 
2015/2016 йил. -
 
"Реал" ва "Атлетико" 2014 йилги финалда учрашишди. 90+2 дақиқагача давомида "матрасчилар" олдинда боришди. Бироқ ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган 3-дақиқада Рамос мувозанатни тиклаб, ўйинни қўшимча таймларгача давом этишини таъминлаган эди. 30 дақиқаликда эса "Қироллик клуби" яна 3 та гол уриб, "Десима"га эришди. "Атлетико" бу сафар "Реал"дан ўча ола билармикан? Буни шанба оқшомида билиб олишимиз мумкин. 

Факт: 6 та ҳолатнинг 3 тасида илк финални бой берган жамоа, реванш олишга муваффақ бўлган. 

Фурқат Юсупов тайёрлади 
Чемпионлар лигаси финалларидаги мухлислар рекорди ТОП-10 
Чемпионлар лигасида энг кўп "хет-трик"ка эришган футболчилар >>>>

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:38, 26.05.2016. Ўқилди: 3921 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.