Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол мухлислари интизорлик билан кутаётган нуфузли турнир - Евро – 2016 ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Терма жамоалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яқинлашиб келаётган ёзнинг биринчи ойида футбол ишқибозлари интизорлик билан кутаётган футбол бўйича Европа чемпионатининг финал босқичига старт берилади. Айтиб ўтиш жоизки, кўҳна қитъа чемпионати нуфузи жиҳатидан миллионлар ўйини мухлислари орасида мундиалдан кейинги ўринда туради.

Франциянинг 10та шаҳридаги стадионларда 24та жамоа ўртасида ўтказиладиган турнир шу йилнинг 10 июнида бошланиб, бир ой давом этади ва 10 июль куни якунига етади.

Турнир мезбони қандай аниқланди
Ташкилий қўмитага турнирни ўз ҳудудида ўтказишни ҳоҳлаган 9та давлат ариза ташлаган бўлиб, улардан Норвегия, Швеция, Шотландия, Уэльс, Ирландия ва Россия турли сабабларга кўра ўз аризаларини қайтариб олган. Шундай қилиб, УЕФА ижроия қўмитасининг 13 аъзоси иштирок этадиган сўнгги овоз бериш босқичларида Франция, Туркия ва Италия давлатлари қатнашди. Танловнинг якуний қарорига кўра ўз рақибларидан кўп овоз олган Франция Евро-2016 мезбонига айланди.

Саралаш босқичи
Квалификацион босқичга қуръа ташлаш маросими 2014 йилнинг 23 февралида Ницца шаҳрида бўлиб ўтди. УЕФА ташкилоти ушбу босқич олдидан бир нечта қарорлар қабул қилди. Аввалги Евро – 2008 саралашида бир-бирига қарши ўйнашдан бош тортган Арманистон ва Озарбайжон термалари сиёсий сабаблар туфайли Евро-2016 квалификация мусобақасида ҳам бир гуруҳга қўйилмади. Испания ва Гибралтар термалари билан ҳам шундай ҳолат юз берган.

Саралаш мусобақалари тизимига кўра 6 жамоадан иборат 8 гуруҳ ва 5 термадан ташкил топган битта гуруҳ финал йўлланмасини киритиш учун кураш олиб бордилар. Ўз гуруҳида ғолиб бўлган ва иккинчи ўринни қўлга киритган термалар Европа чемпионатига тўридан-тўғри йўл олган бўлса, учинчи ўринни энг яхши кўрсаткичлар билан эгаллаган бир жамоа ҳам финал иштирокчисига айланди. Қолган 8 гуруҳдаги учинчи ўрин соҳиблари ўзаро тўқнашишга мажбур бўлди.

Саралаш босқичида иштирок этган 54 жамоадан 23таси финал босқичига йўлланма олиб, турнир мезбони Франция билан биргаликда нуфузли турнирда ғолиблик учун курашиш имкониятини қўлга киритди.

Футбол баҳслари ўтказиладиган шаҳар ва стадионлар
Евро-2016 ўйинларини қабул қилувчи шаҳарлар орасида бундан олдинги йилларда ҳам Европа чемпионати ва жаҳон биринчилигини ўтказганлари ҳам бор.

Cен-Дени шаҳридаги “Стад де Франс” стадиони – 81,338 томошабин учун мўлжалланган;

Марсель шаҳридаги “Велодром” стадиони – 67,000 томошабин учун мўлжалланган;

Лиондаги “Люмер” стадиони – 61,556 томошабин учун мўлжалланган;

Париж шаҳридаги “Парк де Пренс” стадиони – 50,186 томошабин учун мўлжалланган;

Вильнёв-д’Аск шаҳридаги “Пьер Моруа” стадиони – 50,186 томошабин учун мўлжалланган;

Ланс шаҳридаги “Феликс Боллар” стадиони – томошабин учун мўлжалланган;

Бордодаги “Мальмут Атлантик” стадиони – 42, 566 томошабин учун мўлжалланган;

Сен-Этьен шаҳридаги “Жоффруа Гишар” стадиони – 42 минг томошабин учун мўлжалланган;

Тулузадаги “Тулуза” стадиони – 40 минг томошабин учун мўлжалланган;

Ницца шаҳридаги “Альянц Ривьера” стадиони – 35, 624 томошабин учун мўлжалланган;

Турнир формати ва финал босқичига қуръа ташлаш маросими якунлари
Иштирокчи жамоалар сафини 16тадан 24тага кўпайтириш мақсадида, финал турнирига қўшимча иккита гуруҳ қўшилди ва 1/8 босқичи яна биттага кўпайтирилди. Шундай қилиб, плей-оффга ўз гуруҳларида биринчи, иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ва учинчи ўринни қўлга киритишда бошқаларга нисбатан яхши кўрсаткичга эга тўртта терма йўл олади.

Финал босқичига қуръа ташлаш маросими Парижда 2015 йилнинг 12 декабрида ўтказилди. Терма жамоалар 4та саватчага жойланиб, биринчи саватчадан саралаш баҳси иштирокчиларидан ҳамда амалдаги Европа чемпиони ҳисобланган Испания термаси жой олди. Қолган 2, 3 ва 4 саватчаларга олтитадан жамоага жой берилди. Мезбон Франция термаси ҳеч қайси саватчадан жой олмай, тўғридан-тўғри A гуруҳининг биринчи қаторига жойлашган.

Финал босқичи гуруҳлар таркиби билан танишинг:

Турнирнинг логотип ва талисманлари

Чемпионатнинг расмий логотипининг кўриниши мана шундай. Бу рамзга Португалиянинг Brandia Central агентлиги муаллифдир. Турнир талисмани яъни туморчаси Супер Виктор бўлиб, уни ижтимоий тармоқлардаги сўровномалар орқали мухлислар танлаган.

Турнирнинг расмий тўпи

Адидас компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мусобақанинг расмий тўпи «Beau Jeu» (фр. “Мафтункор ўйин”) деб номланади.

Мусобақа мадҳияси
Турнир мадҳияси тайёрловчиси франциялик машҳур диджей Дэвид Гуэтт.

Элмурод Эрматов тайёрлади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 10:16, 27.05.2016. Ўқилди: 4338 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик