Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдумажид Тоиров: «Кубокни ютолмаганимдан афсусланаман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

40 ёшида ҳам профессионал даражада тўп суриб, ўзбек футболида ўзига яраша из қолдирган Абдумажид Тоиров бугунги кунда мураббийлик фаолиятини олиб боряпти. Метин ҳимоячи сифатида танилган Тоиров футболчилик фаолиятини бундан роппа-роса 20 йил аввал, аниқроғи, 1996 йили Термизнинг АСК клубида бошлаган. Беш йил давомида «Сурхон» шарафини ҳимоя қилган футболчи 2000 йили Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси сафини тўлдиради. Унинг юлдузли онлари айнан водийда ўтган. Олти йил мобайнида Фарғона клубида ўйнаган ҳимоячи кейинчалик «Тўпаланг», «Қурувчи», «Олмалиқ», «Хоразм», «Андижон», «Навбаҳор» жамоалари шарафини ҳимоя қилди. «Нефтчи» таркибида бир бор мамлакат чемпиони бўлди, тўрт марта Ўзбекистон кубоги финалида ўйнади, лекин бу совринни ютиш унга насиб қилмади. Яқин ўтмишнинг тажрибали ҳимоячиси, мана иккинчи йилдирки, мураббийлик фаолиятини олиб боряпти. Биз Абдумажид акадан бугунги фаолияти хусусида интервью олдик.

- Мураббийлик фаолиятингиз қандай бошланди? Футболчилик даврингизданоқ шунга тайёргарлик кўриб борганмидингиз ёки...

- Мураббий сифатида иш бошлаганимга бир йилдан ошди. Албатта, футбол ўйнаб юрган кезларимда, бир кун келиб мураббий бўламан, деб ўз олдимга мақсад қўйгандим. Фаолиятимнинг сўнгги йилларида ўзимни шунга тайёрлаб бордим. Кўз тегмасин, ҳозирча ҳаммаси кўнгилдагидек кетяпти.

- Мураббийлик сиз ўйлаганчалик қийин эканми? Чунки футболчилик даврида бу касб машаққатлари сизга билинмаган бўлиши мумкин. Эндиликда мураббийларга осон эмаслигини тушуниб етаётгандирсиз?

- Ҳа, дастлаб ўзимни бироз ноқулай сездим. Сабаби, ҳар доим мураббий қаршисида туришга ўрганиб қолгандим. Энди эса, аксинча, футболчилар рўпарасида турибман. Шунингдек, уларга тўғри футбол ўйнашни ўргатишим керак. Вақт ўтгани сайин бу янги оламга кўникиб боряпман. Биласизми, агар қилаётган ишингиз ўзингизга маъқул келса, ундан қайсидир маънода қониқиш ҳосил қилсангиз, ҳар қандай қийинчиликлар билинмайди. Тўғри, иш осон эмас. Лекин машғулотлар чоғида жараёнга шунчалик киришиб кетасизки, бошқа нарсалар, баъзи муаммоларни тамомила унутасиз. Худди атрофда сиз ва футболчилардан бошқа ҳеч нарса йўқдек туюлади.

- Бугунги кунда «Бунёдкор» клубида ишлаяпсиз. Таклиф қачон ва ким томонидан бўлди? Бу сиз учун кутилмаган чорловмиди?

- Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан сўнг маълум муддат ўзим учун жонажон бўлиб қолган «Нефтчи» жамоаси ўринбосарларига мураббийлик қилдим. Кейинроқ Сергей Лушан билан боғланиб, «Бунёдкор»га ишга олишини сўрадим. Оилам Тошкентда бўлгани учун шундай йўл тутдим. Сергей Иванович йўқ демади ва ўшандан бери «Бунёдкор»да ишлаб келяпман. Бугунги кунда «Бунёдкор-2» мураббийиман. Афсуски, ҳозир 2-лигада қатнашяпмиз, бизга 1-дивизионда жой беришмади.

- Иккинчи лиганинг ҳолати, яъни савияси қандай?

- Биласизми, аслида, жамоамизни 1-лигага тайёрлаган эдик. Шунинг учун ҳам 2-дивизион бизга қизиқ эмас. Ўзингиз ўйлаб кўринг, баъзи жамоаларнинг ўз майдони ҳам йўқ. Бундай ҳолатда қандай савия ҳақида гапириш мумкин?

- Футболчилик фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими? 40 ёшингизгача тўп сурдингиз. «Бўлди, энди фаолиятингни тугат», деганлар бўлдими?

- Албатта, Бобур ака Ҳайдаров шундай деб кўп ҳазиллашардилар. Фаолиятимдан кўнглим тўлган. Фақат Ўзбекистон кубогини қўлга кирита олмаганимдан афсусланаман. Ахир, тўрт маротаба кубок финалида иштирок этиб, ғолиб чиқмаслик аламли-да.

- «Локомотив»нинг ОЧЛ нимчорак финал доирасидаги «Ал-Ҳилол»­га қарши ўтказган илк ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- ОЧЛда қолган ягона жамоамиз иштирокидаги учрашувни томоша қилдим. Жамоамиз тактик жиҳатдан ажойиб ўйин кўрсатди. «Локомотив» футболчилари майдонда қандай ҳаракат қилишларини аниқ билиб ўйнашди. Тўғри, ҳимояда хатолар кўзга ташланди, лекин буни табиий ҳол сифатида қабул қилиш керак. «Ал-Ҳилол» жуда кучли жамоа. Кўрдингиз, ўйинчилари жуда тезкор, ҳужумлари ранг-баранг. «Темирйўлчилар» эса имкон туғилди дегунча тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Меҳмонда қайд этилган дуранг - яхши натижа.

- Жавоб ўйинида «Локомотив»нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Менимча, агар жамоамиз ўз майдонидаги баҳсда икки ҳужумчи тактикасини танласа, имкониятлари кўпаяди.

- Абдумажид ака, сиз ўйнаган вақт билан таққослаганда, олий лигада ўсиш кўзга ташланяптими?

- Биз тўп сурган даврда ҳар бир жамоада камида 2-3 нафар ҳақиқатан ҳам кучли футболчилар бўларди. Ҳозирда эса ўзбек футболи етакчилари 2-3та жамоада тўпланиб қолишган. Шунинг учун ҳам бу клублар бошқалардан анча устунликка эришяптилар. Бу фикрим билан савия паст, ўсиш йўқ, демоқчи эмасман. Шунчаки, рақобат йўқ. Рақобатни таъминлаш учун эса клубларимиз моддий жиҳатдан бақувват бўлишлари шарт.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 02.06.2016. Ўқилди: 3410 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.