Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.06.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      11:40 Новости футбола.
      11:45 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      13:45 Новости футбола.
      13:50 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
      15:50 Новости футбола.
      15:55 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Санкт-Паули".
      17:55 Новости футбола.
      18:00 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Майнц 05".
      20:00 Новости футбола.
      20:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Фрайбург".
      22:05 Новости футбола.
      22:10 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      00:10 Новости футбола.
      00:15 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.06.2025

      05:20 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Этап в Ереване, Армения. День 2.
      09:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      10:35 "Страна спортивная".
      10:50 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      13:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:35 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      15:50 "Непобедимый".
      16:20 "Легенды овального мяча".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
      18:15 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      20:10 "Лучшие из лучших".
      20:40 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      00:55 "География спорта". Москва.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      04:00 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.06.2025

      05:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "ВВА-Подмосковье" (Монино).
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Соколова.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 171 в Краснодаре, Россия. Ислам Омаров против Алексея Полпудникова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Непридуманные истории". Новосибирская область.
      17:10 "География спорта". Москва.
      17:40 Новости.
      17:45 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Роковая партия".
      21:00 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Специальный репортаж.
      01:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Женщины. Матч за 3-е место.
      02:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Мужчины. Матч за 3-е место.
      03:55 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 5 в Риме, Италия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.06.2025

      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      09:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      10:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      13:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 2. "8 часа Спа" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:00 Велоспорт. Тур Словении. Этап 5.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Даунхилл.
      21:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 5 в Каннах, Франция.
      23:15 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      00:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 1 эп.
      00:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 7 в Праге, Чехия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      01:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      02:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      03:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 1.
      03:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MXGP. Гонка 1.
      04:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ-2015/16 рамзий термаси билан танишинг

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

АПЛнинг навбатдаги «эртаги» ҳам якунига етгач, хорижлик журналистлар мавсумнинг рамзий терма жамоасини эълон қилишди. Марҳамат, мусобақанинг энг фаол иштирок­чилари билан танишинг.

ДАРВОЗАБОН:

Давид Де Хеа, «МЮ»

Гарчи «қизил иблислар» чемпионатни муваффақиятсиз якунлаган бўлсаларда, испаниялик посбон мавсумни аъло даражада ўтказди. Давид ўзининг ишончли ҳаракатлари билан дебют мавсумидаги ношуд ва қўрқоқ дарвозабон тимсолини мухлислар хотирасидан ўчириб ташлади. Ҳозирда Де Хеа АПЛнинг энг моҳир дарвозабони, юзлаб ҳайратомуз «сэйв»ларни намойиш этган қаҳрамон. Агар у бўлмаганида, жамоа ЕЛ йўлланмаси у ёқда турсин, ҳатто кучли саккизликдан ҳам жой ололмасди.

ҲИМОЯЧИЛАР:

Дэнни Роуз, «Тоттенхэм»

Бу футболчи мавсум давомида «бошсиз чавандоз»дан АПЛнинг энг ишончли ҳимоячиларидан бирига айланди. Боз устига, Англия терма жамоасининг сўл қанот ҳимоя чизиғига айнан у асосий даъвогар бўлиб турибди. Ўз одатига кўра, Дэнни ўйин давомида тиниб-тинчимайди, тажовузкорлик ва тактик маҳоратини оширмоқда. Оқибатда, позицион хатолари камайиб, рақиб дарвозаси томон хавфли рейдларни оширишга эришди.

Тоби Алдервейрелд, «Тоттенхэм»

Ҳеч кимнинг назарига кирмаган трансфернинг катта манфаат келтирганига айнан шу футболчини намуна сифатида кўрсатиш мумкин. Тўғри, «Саутгемптон»да ҳам ишончли тўп сурганди. Бироқ «тақачилар» билан фантас­тик мавсумни ўтказди. Тоби шунчаки, Вертонгенни тўлдирувчи эмас, ҳимоя чизиғининг қўрғонига айланди. «Тоттенхэм»нинг худди «МЮ» каби кам гол қўйиб юборишида (35та) ҳимоячининг улуши беқиёс. Агарда сўнг­ги турдаги «Ньюкасл»дан олинган шармандали (1:5) зарба бўлмаганида, Тоби ва унинг жамоадошлари бу борада энг яхши кўрсаткич соҳиби бўлишарди.

Лоран Косьелни, «Арсенал»

Албатта, орқа чизиқда «Лестер» вакилларининг ишонч­ли ҳаракат қилганликлари, «Арсенал» эса хатоларга йўл қўйганини унутганимиз йўқ. «Тулкилар»нинг айнан тулкига хос уюшқоқлик ва шижоат намойиш этишгани ҳам ҳақиқат. Морган ва Хут икковлашиб ҳимояланган бўлишса, Косьелни ёлғиз ўзи бетакрор спектаклни ижро этди. Ҳар бир учрашувда ўртача 3,8 марта рақиблар томонидан узатилган тўпларни эгаллаб олди. АПЛдаги энг юқори натижа! АПЛда эмас, АПЛ тарихидаги! Бундан ташқари, «Арсенал»нинг ҳар бир учрашувида кам тўп ўтказиб юборишида ҳам Косьелнининг хизматлари беқиёс.

Эктор Бельерин, «Арсенал»

Ҳа, «профессор» ўзининг Лондондаги ижодхонасида навбатдаги иқтидор соҳибини кашф этди. Испаниялик ҳимоячи энди 21 ёшда. Бироқ ўнг қанот ҳимоя чизиғида АПЛда унга тенглаша оладигани йўқ. Тўғри, тўпни рақибдан олиб қўйиш борасида Эктор камчиликлардан холи эмас. Аммо ҳайратомуз тезлик соҳиби олдида, ҳатто Кайл Уокер ҳам «ер чизади». Бундан ташқари, Бельерин ҳужумчиларга самарали ёрдам беради. 5та самарали узатма ва тўп узатишлардаги аниқлик (86 фоиз) буни яққол исботлаб турибди.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:

Н~Голо Канте, «Лестер»

Ушбу таянч ярим ҳимоячиси дунё миқёсидаги юлдузлар даражасига кўтарилди. «Янги Макелеле» яшил майдондаги барча юмушларни қойиллатади. Тўпни рақибдан тортиб олишда (ўртача 4,8 марта) у АПЛдаги энг юксак натижани қайд этди. Канте рақиблар ҳужумларини йўққа чиқарибгина қолмай, «тулкилар»ни дадиллик билан олға бошлади. Замонавий ярим ҳимоячи учун энг зарур фазилат.

Риёд Маҳрез, «Лестер»

Мавсумнинг энг яхши жамоасида бу футболчи бош меъмор сифатида ҳужум ҳаракатларига дирижёрлик қилди. Маҳрез ва Варди шаънига шунчалик кўп мақтовлар йўллангани боис, такрорлашнинг ҳожати йўқ. Лекин жазоирлик меъмор қайд этган натижаларни тилга олмаслик инсофдан эмас. 36та учрашувда Риёд 17та гол уриб, 11та голга ассистентлик қилди, ўртача 3,7 марта рақибларни алдаб ўтди ва кутилмаган юришлари билан ҳимоя­чиларни мушкул ҳолатга солиб қўйди. Англия анчадан буён у каби ҳужумкор футболчига дуч келмаганди.

Месут Ўзил, «Арсенал»

Германиялик футболчини танқид қилишга асослар етарли. Лекин ижобий ҳаракатларига ҳам муносиб баҳо бериш лозим. Ахир 19та самарали ва ҳаммадан кўп (ўртача 4,2та) кескинлаштирувчи узатмаларни амалга оширган футболчини ҳал қилувчи баҳсларни барбод қилганликда айблашга тил борармиди? Ваҳоланки, Месут «МЮ»га қарши иккита учрашувда ҳам гол урди, «Лестер» билан кечган ўйинларда, «Манчестер Сити» (2та), «Тоттенхэм» ва «МЮ»га қарши учрашувларда самарали узатмаларни амалга оширди. Қани бу ерда ҳал қилувчи баҳсларни барбод қилганини исботловчи далиллар?

Димитри Пайе, «Вест Хэм»

«Мен учун Пайе Озилдан ҳеч қайси жабҳада қолишмайди. Димитри бошқа жамоадошларининг самаралироқ ўйнашларига шароит яратади, уларга бўшлиқни юзага келтиради, бир ҳаракат билан 3-4 рақибини ишсиз қолдириб, хавфли вазиятларни яратади» - Славен Биличнинг мазкур фикрларига эътироз билдириш қийин. Озилга берилган таъриф билан танишиб чиқдингиз. Ана шу мақтовлар Пайега ҳам тааллуқли. АПЛдаги дебют мавсумини у шунчалик ишонарли ўтказдики, гўё бир умр шу майдонларда улғайгандек. Энг чиройли голларга даъвогарлик қилувчи зарбалар ҳам, хавфли вазиятларга сабаб бўлган стандартлар ҳам, ўта мураккаб узатмалар ҳам унинг ижоди. У шунчалик кучайдики, ҳатто Деле Аллини терма жамоа сафидан чиқариб юборди. АПЛнинг бош кашфиёти мавсумнинг энг яхши ёш футболчисига аталган совринни расмийлаштириб улгурди.

ҲУЖУМЧИЛАР:

Жейми Варди, «Лестер»

Бу футболчини Голливуд фильмларининг бош қаҳрамонига қиёслаш мумкин. Чунки айнан шу фильмларда жорий мавсумдаги манзарага гувоҳ бўлиш мумкин. Аутсайдер жамоанинг оддий ҳужумчиси бир йилда чемпионнинг асосий тўпурари даражасига кўтарилди. Бири-иккинчисидан чиройлироқ бўлган 24та гол ва самимийлик - замонавий футболга етишмаётган жиҳатлар. Варди нафақат «Лестер»га ёрдам берди, балки ер юзидаги қанчадан-қанча мухлислар «кумир»ига айланиб, футболга бўлган қизиқишни янада кучайтирди. Ажойиб мавсум, нима дедингиз?

Гарри Кейн, «Тоттенхэм»

Мусобақанинг энг яхши тўпурарини рамзий терма жамоага киритмаслик - кечириб бўлмас адолатсизлик! Боз устига, Гарри 2000 йилдан буён илк марта тўпурарлар баҳсида ғолиб чиққан англиялик ҳужумчи бўлди. Ундан аввал Кевин Филлипс шундай шарафга эга бўлганди. Таъкидлаш жоизки, Кейн учун фаолиятининг ёрқин саҳифалари ҳали олдинда.Футболчи узоқ вақт сермаҳсул ҳужумчилар сафида бўлишга астойдил бел боғлади.

Мураббий:

Клаудио Раньери

Мазкур рукн остига «Изоҳнинг ҳожати йўқ!» иборасини ёзиб қўйиш билан чекланамиз. Италиялик мутахассис нима учун энг яхши мураббий унвонига лойиқ кўрилгани барча учун ойдек равшан масала!

Championat.com - С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 23:03, 04.06.2016. Ўқилди: 9634 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.