Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон – Канада ўйини: Таҳлил ва тахмин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси Австрияда Канада термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Демак, анъанага кўра, ўйин олдидан газетамиз эксперти ҳисобланган Азамат Абдураимовнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Шунинг­дек, ҳамкасбимиз Муслим Мирзажоновга ҳам шу мавзу юзасидан мурожаат қилганмиз.

Азамат Абдураимов (12-Осиё ўйинлари ғолиби)

 - Терма жамоамиз ЖЧ-2018 йўлидаги энг муҳим учрашувларга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичига етиб келди. Энди Филиппин ва бош­қа рақиблар устидан қозонилган ғалабаларни унутишимиз ва янги марраларни забт этиш ҳақида ўйлашимиз керак. Айни пайт мураббийлар штаби зиммасига катта масъулият юкланяпти. Учинчи саралаш босқичидаги ўйинлар олдидан яхшигина босим бўлиши аниқ. Вақт тобора кам қоляпти. Мураббийлар шу кам вақтдан максимал даражада фойдаланиб, футболчиларни 1 сентябрь кунига белгиланган илк ўйинга ҳар томонлама тайёр қилиб боришлари шарт. Ҳа, вазифа мушкул, лекин амалга ошириб бўлмайдиган даражада эмас. Фақат, футболчилар ҳар бир ўйинга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр ҳолда, борсалар, бас. Мураббийлар эса рақибларга тўғри тактика танлашлари шарт.

Ўйлашимча, Канада термаси билан учрашув ҳар томонлама фойдали. Зеро, океан орти жамоасининг ўйин услуби умуман ўзгача. Бу биз учун айни муддао. Тўғри, Канада дунёга хоккей мамлакати сифатида танилган. Бу юрт футбол жамоаси Бразилия ёки Мексика эмас. Шу боис, футболчиларимиздан ғалаба кутишга ҳақлимиз. Тайёргарлик жараёнида ҳар бир жиҳатга эътибор қаратиш керак. 2 июнь кунига белгиланган ўйин билан боғлиқ дилхираликлар мухлислар қатори мени ҳам ранжитди. Саралаш босқичидаги рақибларимиз қандай савиядаги  жамоалар билан ўйнашаётганига эътибор бердингизми? Корейслар Испания ва Чехия термаларига қарши тўп суришди. Бизчи? Ҳозирча бу борада гуруҳдаги рақибларимиздан яққол орқада қоляпмиз. Яна бир жиҳат, ўйин услуби бўйича бўлажак рақибларга ўхшашроқ жамоалар билан синашиб кўрсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Умид қиламанки, ТЖМ кейинги ойлар учун шундай рақиблар топади.  

Ўйинларнинг ўтказилмай қолиши футболчиларга салбий таъсир ўтказмайди, деб ўйлайман. Бундай ҳолатлар футболда учраб туради. Лекин барчасидан тегишли хулоса чиқариб олиш шарт. Сабаби, бундай ёқимсиз ва тушунарсизлик терма жамоамиз обрўси ва футболимиз савиясига путур етказмай қолмайди.

 

Муслим Мирзажонов

(журналист)  

-  Ўзбекистон термасининг ўз гуруҳида 1 ёки 2-ўринни олиб, Россия мундиалига чиқиши учун потенциали етарли даражада эканига ишонаман. Нега? Чунки гуруҳимиздаги барча жамоалар бизга таниш ва ҳеч бири бир бош устун эмас. Ҳа, Жанубий Корея термаси нисбатан кучли. Ульрих Штилике жамоаси билан ўзаро ўйинларимиз статистикаси ҳам қувонарли эмас. Бироқ корейслар яқиндагина Испания термаси билан ўртоқлик ўйинида 6та гол қўйиб юборишдики, бу уларнинг аввалги барқарорликни йўқотишганидан далолат. Ўртадаги тавофут пасайганини терма жамоамизнинг корейсларга қарши кечган охирги 3-4та учрашуви ҳам исботлаб турибди. Демак, нафақат мухлислар, балки футболчиларимиз ҳам Ж.Корея термаси биздан кучли, деган догматик фикрни унутишлари керак. Чунки аслида ҳам шундай.

Эрон. Бу жамоанинг фақат мураббийидан ҳайиқиш керак. Сабаби, Кейрушнинг айёрликларини аввалги саралашда кўрдик. У жамоасининг фойдасига хизмат қилувчи кичиккина элементар жиҳатни ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Аслида ФИФА тасниф рейтингига қарамай, эронликлар маҳорат бобида бизникилардан устун эмаслар. Бироқ улар хавфли, барибир. Айниқса, ёш хужумчи Сардор Азмун тобора ёрқин таассурот уйғотмоқда. Хуллас, Исмоилов, Денисов, Тўхтахўжаев сингари ҳимоячиларимиздан Россия чемпионатида орқа чизиқ вакилларини роса қийнаган «Ростов» ҳужумчисини диққат билан қўриқлаш талаб этилади.

Қатар. Ишонинг, бу жамоа ҳам олдинги савиясидан йироқда. Дейлик, ўзаро ўйинлар статистикаси бўйича  яхши кўрсаткичга эгамиз. Бироқ бу гал осон кечмайди. Қатарликнинг ёшараётган жамоаси савиясини олимпия саралаши орқали билиб олдик.

Хитой. Жамоа сўнгги йилларда анча кучайди. Хитой клубларининг эришаёт­ган натижалари ҳам бу фикр­ни тасдиқлайди. Миллий чемпионатдаги кучли рақобат хитойликларни ҳар соҳада ўстираётгани аниқ. Улар керак бўлса, Эрон ва кореяликлардан ҳам кўпроқ хавф туғдиришлари мумкин.

Сурия. Гуруҳдаги энг қулай рақиб. 6 очко берувчи жамоа, десак тўғри бўлар. Бу шахсий фикрим, албатта. Ҳар ҳолда, ЖЧга даъвогар жамоа Суриядек рақиблардан муаммосиз устун келиши шарт.  

Энди тайёргарлик хусусида: тўғриси, жамоамизнинг бу борадаги ишларидан кўпчиликнинг кўнгли тўлмаяпти. Сабабларини эса барчамиз яхши биламиз. Гуруҳдаги рақиблар ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб, тайёргарлик доирасида жиддий жамоалар билан куч синашаётган пайт масъул шахслар миллий термамиз учун  тузукроқ ўйин ташкил этолмаётганларидан кейин кимнинг кўнгли тўларди?!  7 июнь куни имкониятни синаб олиш учун Канада термаси билан ўртоқлик ўйини борлигидан озгина хотиржам тортасан киши. Ҳар ҳолда, бошқа минтақа, бошқа футбол мактаби. Демак, бу жамоа воситасида кучли-кучсиз жиҳатларни билиб олиш мумкин.

Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:03, 07.06.2016. Ўқилди: 10768 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.