Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Модрич терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича Мессига етиб олди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич миллий терма жамоа сафидаги ўйинлари сонини 198 тага етказиб олди. Бу натижа унга мазкур кўрсаткич бўйича аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан бирга иккинчи ўринни бўлишиб олиш имконини берди.

Ушбу натижа Словенияга қарши кечган ўртоқлик учрашувида (2:1) қайд этилди. Мазкур баҳсда Модрич, шунингдек, учрашувдаги ҳисобни ҳам очди.

Бу борада мутлақ рекордчи португалиялик Криштиану Роналду (227 та ўйин) бўлиб турибди. Ушбу уччала футболчи ҳам ўз жамоаларининг бўлажак Жаҳон чемпионати (ЖЧ-2026) финал босқичи учун тасдиқланган якуний қайдномасидан жой олган.

40 ёшли Лука Модрич 2025 йилнинг июль ойидан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бунгача (2012 йил ёзидан) у «Реал»да, ундан аввал эса Загребнинг «Динамо»си ҳамда «Тоттенхэм» клубларида тўп сурган. «Реал»даги фаолияти давомида у 6 марта Чемпионлар лигасида, 5 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, 4 марта Испания чемпионатида, 2 марта Испания кубогида ва 5 марта Испания суперкубогида зафар қучган.

2018 йилда маҳоратли ярим ҳимоячи «Олтин тўп» совринини қўлга киритган. Шунингдек, унинг ҳисобида жаҳон чемпионатларининг кумуш (2018) ва бронза (2022) медаллари ҳам бор. ЖЧ-2026 у учун фаолиятидаги бешинчи Жаҳон чемпионати бўлади.

Киритилди: 05:49, 08.06.2026. Ўқилди: 191 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик