Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 18:00
      • Вильярреал
      • 4:0
      • Райо Вальекано
      • 01.11.2025 20:15
      • Атлетико
      • 3:0
      • Севилья
      • 01.11.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:0
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • -:-
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эльче
      • 03.11.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Мальорка
  • Суперлига
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • 1:1
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Сўғдиёна
      • 3:0
      • Қизилқум
      • 02.11.2025 17:15
      • Машъал
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 03.11.2025 18:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Бунёдкор
  • «A» Серия
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • 1:0
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • 0:0
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • 1:2
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • 1:2
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
      • 03.11.2025 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Рома
      • 03.11.2025 22:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Женоа
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • 0:1
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро
27-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
27-тур Сўғдиёна 3-0 Қизилқум
27-тур Машъал 1-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8510 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Оқ-тепа»: Навбатда ким?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Биринчи лига» деб аташга кўникканимиз, расмий номи эса «Ўзбекистон биринчилиги» бўлган мусобақада эндигина 14-тур ўйинлари ўтказилди. Ҳали мавсум якунланмай туриб нохуш хабар тарқалишга ҳам улгурди - «Оқ-тепа» клуби мусобақадаги иштирокини якунлади. Ўтган мавсум лигада ғолиблик учун курашган ва сўнгги лаҳзалардагина элита йўлланмасини бой берган жамоанинг бирдан бундай аҳволга тушиши кишини ўйлантиради, албатта. Ахир «Оқ-тепа» нафақат қуйи дивизион, балки олий лигада ҳам муносиб иштирок эта оладиган жамоа эди. Шубҳа қиладиганлар ўтган йили «Сўғдиёна» ва «Оқ-тепа» ўртасида ўтказилган ўтиш ўйинини эсласинлар. Ўша баҳсда тошкентликлар анча мазмунли ўйин намойиш қилиб, кичик ҳисобда мағлубиятга учрагандилар. Шундай катта амбицияларга эга клубнинг энди нафақат олий, балки биринчи лигада ҳам иштирок эта олмаётгани кишини таажжубга солиши тайин.

«Оқ-тепа» клуби томонидан берилган расмий баёнотда биринчи лигадан чиқиб кетиш сабаблари батафсил кўрсатилмаган. Хабарда айтилишича, бу борада ПФЛга хат билан чиқиш қилинган ва ҳаммаси тушунтириб ўтилган. Шунингдек, клуб матбуот хизмати «Оқ-тепа»нинг фаолияти тугатилмаганини ҳам иддао қилмоқда. Бундан эса шундай хулоса чиқарса бўладики, биз бу жамоани ҳали яна кўрамиз. Балки келаси йилдир, балки ундан сўнг, ишқилиб «Оқ-тепа»нинг келажагига умид бор.

Ўтган вақт давомида Профессионал Футбол Лигаси томонидан ҳам «Оқ-тепа» борасида расмий баёнот чиқарилди. Буниси энди анча жиддий кўриниш олган. Келинг, ниманидир ўтказиб юбормаслик учун ПФЛ томонидан берилган расмий хабарни тўлиғича келтирсак:

«Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроқўми қарорига кўра, «Оқ-тепа» клуби молиявий муаммолар, шунингдек, мусобақада иштирок этиш учун тўланиши лозим бўлган бадал пулларини белгиланган муддатда тўлай олмагани, тиббий кўрик ҳамда жарима санкциялари учун тўланиши лозим бўлган қарзларни тўлай олмагани туфайли Ўзбекистон биринчилиги-2016 иштирокчилари рўйхатидан чиқарилди.

Мазкур қарор 2016 йилги мусобақа регламенти, Тартиб-интизом кодексининг 5-модда, 1-бўлим, 5.33 пунктига асосан қабул қилинган.

«Оқ-тепа» клуби 2016 йилги мусобақа регламентига асосан, ушбу мавсумда белгиланган ўйинларнинг ярмини ҳам ўтказмагани боис, унинг иштирокидаги мавсумдаги барча ўйин ҳисоблари бекор қилинди. Огоҳлантиришлар ҳамда четлатишлар ўз кучида қолди».

Демак, ПФЛ томонидан берилган баёнотда шу нарса маълум бўладики, «Оқ-тепа»нинг мусобақадан чиқиб кетишига асосий сабаб - молиявий муаммолар экан. Клубнинг бадал пули у ёқда турсин, тиббий кўрик ва жарима пулларини ҳам тўлашга қурби етмаган. Албатта, бундай жамоанинг мусобақадан чиқариб юборилиши табиий ҳол. Боз устига, биринчи лигада мавсум охирига қадар иштирок этолмаган жамоалар «Оқ-тепа»га қадар ҳам бўлган ва бундан кейин учраши табиий. Тўғрими? Тўғриликка тўғрику-я, аммо...

Келинг, шу ўринда бир фактга тўхталиб ўтсак. Гап шундаки, «Оқ-тепа» айни вақтга қадар нафақат биринчи лига, балки элита клублари орасида ҳам молиявий жиҳатдан анча барқарор жамоалардан ҳисобланарди. Бу ўринда гап нафақат футболчилар маоши ёки мукофот пуллари, балки уларга яратилган шароит ҳақида ҳам кетмоқда. «Оқ-тепа» базасига олий лиганинг анча-мунча клуби ҳам ҳавас қилган бўлар эди - футболчилар учун алоҳида турар жой, кийиниш хоналари, спорт ва фитнес зали, ошхона, бассейн, сауна... Тан олинг, бундай шароитни ҳамма жамоаларда ҳам кўравермайсиз. Ўтган йили ўтказилган тақдимот маросимига журналистлар ҳам таклиф этилган ва клубдаги шароитларни ўз кўзимиз билан кўрган эдик. Мана, энди шундай клуб «молиявий муаммолар» туфайли биринчи лигадан чиқиб кетди. «Оқ-тепа»ки шунчаликка борган экан, қуйи дивизионнинг бошқа клублари ҳақида нима ҳам дейиш мумкин?

Бизнингча, бу иш ПФЛ учун навбатдаги огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилиши лозим. Агар «Оқ-тепа»дек жамоалардан осонгина воз кечиб юбораверадиган бўлсак, футболимиз ривожи ҳақидаги гаплардан кўп маъно қолмайдими, деб қўрқамиз. Ўзи шундоқ ҳам биринчи лигада ўз олдига юқори мақсад қўйган жамоалар саноқли. Масалан, ҳозир 6-ўринни эгаллаб турган ва кучли учликдан бор-йўғи уч очкога ортда бораётган «Норин» клуби бош мураббийи Равшан Бозоров сўнгги интервьюсида жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилмаганини таъкидлаган эди. Шундай экан, бу борада яна нима ҳам дейиш мумкин? Аслида, биринчи лига элита учун пойдевор вазифасини ўтаб бериши лозим. Бироқ бундай шароитда пойдевор тугул «сомоншувоқ» ҳақида гапиришга ҳам ўрин қолмаса керак...

Ҳозирга қадар мусобақадан кўплаб жамоалар чиқиб кетишган. Шундай экан, балки «Оқ-тепа»нинг йўқолиб қолгани кўпчиликка у қадар сезилмагандир. Аммо бундай ҳолатга ҳар доим кўз юмиб кетаверадиган бўлинса, бир кун келиб вазият янада мураккаблашмасмикан?

Ҳар ҳолда, ПФЛ мазкур ҳолатни яхшилаб ўрганиб чиқиб, бирор чора қабул қилса, яхши бўлар эди. Биз шу вақтга қадар Ўзбекистон чемпионатини ривожлантириш ҳақида кўплаб таклифлар берганмиз. Шулардан бири - барча клублар ҳомийларидан тушадиган маблағни умумлаштириб, сўнгра эгаллаган ўрнига қараб олий ва биринчи лига жамоаларига тенг тақсимлаш. Ишончимиз комил, агар шу ислоҳот амалда бўлганида, «молиявий қийинчиликлар» туфайли ёпилиб кетаётган клублар сони ҳам камаярди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:12, 16.06.2016. Ўқилди: 4581 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Насаф Драган Черан 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.