Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-урин учун

08/09 17:00 Ўмон - Ҳиндистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3638 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 08.09.2025

      06:35 Новости футбола.
      06:40 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      08:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      14:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      20:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      02:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      02:45 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      04:45 "Всё о главном". Галимджан Хайруллин.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 08.09.2025

      05:50 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 во Франции. Женщины.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Стрельба из лука. Чемпионат России. Этап в Санкт-Петербурге.
      10:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. 1/2 финала.
      12:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. Финал.
      13:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      15:30 "Небесная грация".
      15:45 "Культовые".
      16:15 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      19:35 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:10 "Тайны звёзд спорта".
      21:40 Московские экстремальные игры 2025.
      22:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. 1/2 финала.
      23:55 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. Финал.
      01:05 "География спорта". Йошкар-Ола.
      01:35 "Культовые".
      02:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      04:15 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 08.09.2025

      05:15 "Магия большого спорта". "Хоккей".
      05:45 Новости.
      05:50 Д/ф "Тони Кроос".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Александр Мальцев.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "География спорта". Йошкар-Ола.
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "Слава" (Москва). Прямая трансляция.
      21:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      22:05 Смешанные единоборства. ACA 187 в Москве. Алексей Полпудников против Александра Матмуратова.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:35 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Локомотив-Пенза" - "Красный Яр" (Красноярск).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 08.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      07:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:30 Теннис. US Open. Раунд 4.
      10:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      11:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 4.
      13:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 7 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка.
      13:45 Легкая атлетика. Сиднейский марафон в Австралии.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Классика агломерации Лорьян" во Франции. Обзор.
      15:30 Велоспорт. Гонка "Классика Бретани" во Франции.
      17:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 4. Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 4. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Франко Мастантуоно: "Реал"да эртагаёқ соврин ютишни хоҳлайман"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби академияси тарбияланувчиси Франко Мастантуоно профессионал футболда дебют қилганига унчалик кўп бўлмади (2024 йил 28 январь). Бироқ у қисқа фурсатларда «Барселона» ва «Реал Мадрид» каби жаҳоннинг гранд жамоалари эътиборига тушишга эришди ҳамда жорий йил 13 июнь куни «қироллик клуби» билан 6 йиллик битим имзолади. Айтиш керак, футболчи ўзининг таништирув маросимида журналистлар билан ҳам мулоқот қилди ва жаҳоннинг энг кучли футболчиси ким дея берилган саволга «Месси» деб жавоб қайтарди. Қуйида ана ўша суҳбатнинг тўлиқ мазмуни билан танишасиз.

Ҳиссиётлар ҳақида:

- «Реал» билан расмий битим имзолаган пайтим ҳамон «Ривер Плейт»да ўйнаётганим боис ўй-хаёлларим фақатгина шу жамоа манфаатлари билан банд эди. Мадридга кўчиб ўтгач эса ўзимни дунёдаги энг бахтиёр футболчилар қаторида ҳис қилдим. Зеро, болалигимданоқ мана шундай буюк клубда ўйнашни орзу қилганман, бироқ бунинг амалга ошишини кўриш, айниқса 18 ёшга тўлган куним «Мадрид» футболчиси сифатида таништирилишимни хаёлимга ҳам келтирмагандим. Албатта, бу ақл бовар қилмайдиган хурсандчилик. Шу билан бирга мени бу ерда илиқ кутиб олган мухлислар ҳам алоҳида эътирофга лойиқ.

Ўйин услуби ҳақида:

- Мен аслида чап қанот ҳужумкор ярим ҳимоячисиман ва шу нуқтада ўзимни анча эркин ҳис қиламан... Бироқ биринчи навбатда мураббийлар фикрига қулоқ тутаман ва майдонга тушганимда уларнинг кўрсатмаларни сидқидилдан, мукаммал бажаришга ҳаракат қиламан. Аслини олганда ўйиним ҳақида гапиришни унчалик ёқтирмайман, бунга бошқалар баҳо бергани тўғрироқ бўларди. Мақсадим - ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоага ёрдам бериш ва мадридликларни хурсанд қилиш учун қўлимдан келганини қилиш.

«Ривер Плейт»дан кетиш ҳақида:

- Футболчи сифатидаги биринчи орзуим Жанубий Американинг энг кучли жамоаси ҳисобланган «Ривер Плейт»да ўйнаш эди ва бунга эришдим. Галдаги мақсад - Европанинг қудратли клубларидан бирига ўтиш ҳамда юқори марраларни забт этишга қаратилганди. Айниқса, футбол олами ва «Реал»нинг муваффақиятларига жуда катта ҳисса қўшган афсонавий Ди Стефанонинг изидан бориб, «Ривер»дан дунёнинг энг кучли клубига ўтишни қаттиқ хоҳлагандим. Қолаверса, Хаби Алонсонинг мен билан боғланиб, ўз жамоа­сида кўришни истаётганини айтиши иштиёқимни икки ҳисса оширди. Ўйлашимча, янги чақириқларга тайёрланаётган ҳар қандай футболчи учун бош мураббий ишончини ҳис қилиши жуда муҳим.

«Мадрид»даги аргентиналиклар ва дунёнинг энг яхши футболчиси ҳақида:

- Шубҳасиз, ҳозирги замон футболида Месси «Барселона» ва унинг мухлислари ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. Лекин Испания футболида ёрқин из қолдирган аргентиналик бошқа номдор футбол кишилари ҳам борки, уларни мутлақо сафдан чиқариб бўлмайди. Айниқса, «Мадрид»даги аргентиналикларнинг тараққиётини кўриш ажойиб. Бунга Ди Мария, Игуаин ва бошқаларни мисол қилиб келтиришим мумкин. Ҳа, мен учун дунёнинг энг яхши ўйинчиси - бу Месси. Мен аргентиналикман ва уни жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб ўйлайман. Умид қиламанки, мен ҳам бу мамлакатда ватандошларим эришган натижаларни қўлга кирита оламан. Биринчи нав­батда эса мадридлик мухлисларни майдонда кўрсатаётган ўйинимдан завқ олишларини истайман.

Туғилган кунида имзоланган шартнома ҳақида:

- Тўғриси, қачондир туғилган кунимни «Мадрид»дек буюк жамоа либосини илк бор кийган ҳолда нишонлаш ҳаёлимга ҳам келмаганди. Нав­қирон ёшимдаёқ болаликдаги орзуларимни амалга ошириш имконини берган клуб раҳбариятидан, ҳамиша миннатдорман. Қолаверса, мени кўп йиллик қадрдонлардай илиқ кутиб олган, ўзимни худди уйдагидай ҳис қилишим учун ёрдамини аямаган жамоадошларимга ҳам алоҳида раҳмат айтаман. Улар билан чин маънода фахрланаман.

Келаси йилги жаҳон чемпионати ҳақида:

- Албатта, энг катта орзу ва мақсадимларимдан бири - жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳамда ғолиб бўлиш. Тўғри, Аргентина бу галги мундиалга амалдаги чемпион сифатида боради. Аммо ушбу титулни ўзимизда сақлаб қолиш ниҳоятда қийин бўлиши табиий. Зеро, тарихда илк бор 48та терма жамоа иштирок этадиган турнирда муваффақият қозониш жуда катта рақобат, меҳнат ва интилиш талаб этади. Умид қиламизки, биз бу вазифани уддалаймиз. Бироқ, бу мусобақагача ҳали бироз вақт бор, ҳозирги ўй-хаёлим эса фақат «Реал Мадрид» муваффақиятларига қаратилган. Мен бу жамоада эртагаёқ соврин ютишни хоҳлайман.

Ташқи омиллар тасири ҳақида:

- Телефонимга кўп қарамасликка ҳаракат қиламан. Яхшиямки, яқинларимнинг аксарияти ёнимда ва улар билан вақт ўтказаман. Албатта, кўплаб собиқ жамоадошларим ҳамда терма жамоа аъзолари билан тез-тез гаплашиб ўйинимни муҳокама қилиб турамиз. Лекин четдан бўладиган ортиқча таъриф ва эътирофларга эътибор қаратмайман. Чунки эндигина 18 ёшдаман ва ҳали олдинда қиладиган ишлар кўп.

Бошқа клублардан бўлган қизиқишлар ҳақида:

- Тўғри, сўнгги бир йил ичида менга кўплаб жамоалар қизиқиш билдиришди ва қатор таклифлар берилди. Улар орасида «Барселона» ва «ПСЖ» каби гранд клублар ҳам бор эди. Музокаралар жараёнида эса, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике билан гаплашиш бахтига ҳам муяссар бўлганимдан хурсандман. Жуда самимий ҳамда очиқ кечган суҳбат чоғида унинг нечоғлик салоҳиятли мутахассис эканлиги яққол сезилиб турди. Лекин юрагим кун сайин Мадрид томон талпинаётгани боис, барча таклиф билдирганларга эътибор учун раҳмат айтган ҳолда «Реал»ни танладим.

Европа футболи ҳақида:

- Испания чемпионатида тўпга эгалик қилиш ва тактик футболга алоҳида эътибор қаратилади. Европа футболидаги энг қийин нарса эса - бу темп. Умид қиламанки, бунга ҳар томонлама тайёрман ва жамоага ёрдам бериш учун бор куч-салоҳиятимни ишга соламан. Бир сўз билан айтганда, майдонда зиммамга қандай вазифа юклатилса, шуни сидқидилдан бажаришга, мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлашга ва имкон қадар яхши ўйин намойи этишга ҳаракат қиламан.

Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:55, 07.09.2025. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.