Бугун 6 март, 2026 йил, жума.

      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • 1:4
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • 0:1
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • 2:2
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • 2:1
      • Ман. Юнайтед
      • 06.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 1:3
      • Кристал Пэлас
  • Суперлига
      • 05.03.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Бухоро
      • 05.03.2026 19:15
      • Машъал
      • 0:2
      • Локомотив
      • 05.03.2026 19:30
      • Сурхон
      • 0:3
      • Нефтчи
      • 06.03.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Динамо
      • 06.03.2026 19:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Насаф
      • 06.03.2026 19:30
      • Хоразм
      • -:-
      • ОКМК
  • «A» Серия
      • 07.03.2026 00:45
      • Наполи
      • -:-
      • Торино
      • 07.03.2026 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Комо
      • 07.03.2026 22:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Удинезе
      • 07.03.2026 01:00
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 07.03.2026 18:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.03.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Жирона
      • 07.03.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 2 6
2 Локомотив 2 6
3 Пахтакор 2 6
4 Бухоро 2 6
5 Андижон 2 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Насаф 1 3
8 Навбаҳор 2 3
9 Қизилқум 2 3
10 Динамо 1 0
11 ОКМК 1 0
12 Хоразм 1 0
13 Қўқон-1912 2 0
14 Сўғдиёна 1 0
15 Сурхон 2 0
16 Машъал 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
2-тур Қизилқум 2-1 Андижон
2-тур Навбаҳор 0-1 Бухоро
2-тур Машъал 0-2 Локомотив
2-тур Сурхон 0-3 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахт ёки яна исботи қийин муаммо хусусида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тунов куни ҳамкасблардан бири билан тортишиб қолдик. Энди... у ўзимиз қатори ёзув-чизув қилиш билан биргаликда («ижод» дегим келмади, ҳаддим сиғмади) клублардан бирида матбуот котиби сифатида ҳам ишлайди-да. Шунинг учунми, фикримиз бир жойдан чиқиши қийин бўлди - у келишилган ўйинлар борлигини тан олишдан бош тортди, мен эса йўқлигини. Ҳалиям ўз гапимда тураман - олий лигада битта бўлса ҳам келишилган ўйин бор. Исботими? Ҳа, баҳс мана шундан бошланди-да.

Қўл билан тутмасанг, ҳеч кимни ўғирликда айблай олмайсан. Ҳеч қанақа исбот йўқ. Ҳамкасбимиз шундан фойдаланиб, бизнинг тилимизни қисди: «Тутмай туриб ўғирликда айбламанг», - деди. Ўзини ҳақ билди. Менми? Нима ҳам дердим, бутун бошли «Келишилган ўйинларга қарши кураш» қўмитасида бўлмаган исбот-далил оддий журналистда нима қилсин? У ёғини сўрасангиз, уларга ҳам қийин. Ўтган йили нимадир қилмоқчи бўлишганди, яна ўзлари балога қолишди. Ҳа, ўша - «Пахтакор»-«Металлург» учрашувидан сўнг бошланган можарони назарда тутяпман. Бекободликлар «спорт принципларига амал қилмаслик»да айбландилар ва бош мураббий Рустам Мирсодиқов мавсум охиригача футболдан четлатилди. Шундан буён Рустам ака матбуот анжуманларида кўп ҳам иштирок этавермайди. Жаҳли чиққан шекилли. Бунга ҳаққи ҳам бор - чунки ўша жанжалда калтак фақат унинг бошида синди. Негадир Рустам акадан бошқа ҳеч ким жазоланмади. «Пахтакор» билан йил охирида «гаплашиб» қўймоқчи бўлишганди, аммо янги мавсум экваторига яқинлашяпти ҳамки, масала ечимидан дарак йўқ.

Афтидан, «Пахтакор» ўша ўйинда «спорт принциплари»га амал қилган шекилли, ҳеч қандай гап-сўз бўлмади. Бундан эса хулоса қилаверинг, «Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси»га қай даражада қийинлигини билиб олишингиз мумкин. Дарҳақиқат, келишувчиларга қарши кураш ҳар доим мана шунақа мушкул бўлади.

Биз - журналистлар эса шунчаки, ўйинни томоша қилиб, шубҳали кўринган нарсаларни тилга оламиз. Аммо реакция - ноль! Бировнинг парвойига ҳам келмайди. Камига клубларнинг кўнглига ўтирмаган жойи бўлса, вазиятни ҳуқуқий орган орқали амалга оширишларини айтиб, дағдаға бошлашади. Лекин ҳозирча ҳеч бири ишни судгача олиб боргани йўқ. Нега дейсизми? Билмадик, ортиқча гап-сўз қўзғамайлик, дейишса керак-да. Ҳақиқатан ҳам, ортиқча гап-сўз кимга керак? Ҳа, яшанг. Биз эса «ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич», деб юраверамиз. Ёзаверамиз.

Гарчи бундан бирор наф бўлмаса ҳам, ёзаверамиз. Уч йил олдин ҳамма умидимиз «Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси»дан эди. Энди кимдан умид қилишни ҳам билмаймиз. Аммо ёзаверамиз. Ҳамма ҳам эмас, албатта. Баъзи ҳамкасбларимиз, кўриб турганингиздек, «қўл билан тутмай туриб, айбламаслик»ка чақирмоқда. Улар ҳам ўзича ҳақ. Йўқ, агар келишилган ўйинлар дарҳақиқат йўқ бўлса, омадини берсин. Аммо «ҳалигидай» шубҳали натижалар учраб турса, нима қиласиз, ёзасиз-да! Ана, келишилган ўйинлар ростдан ҳам бўлса керакки, ЎФФ ташаббус кўрсатиб, бутун бошли қўмитани ташкил қилди. Бўлмаса бундай ташкилотнинг нима кераги бор эди? Тўғри, Аҳрол Иноятов бошчилик қилаётган қўмита шу вақтгача ҳеч нарсани қойиллатмади. Улар фақат бир иш билан ёдда қолишди - ҳамма клубларни бир жойга тўплаб, ҳалол ўйнаш ҳақида имзо олишди. Қандайдир ҳужжатларга қўл қўйдиришди. Аммо ҳозирча бундан катта самара бўлганини кўрганимизча йўқ.

Биз ҳозир фақат бир нарса - вазиятнинг ижобий тус олишига умид қилишимиз мумкин. Унгача эса - ёзаверамиз. Олий лигада битта бўлса ҳам шубҳали ўйин учрар экан, ёзаверамиз. Исботми? Исбот йўқ.

Хуллас, шундай гаплар. Сўзимиз охирида бир воқеани қистириб ўтсак. Аслида, айтмасак ҳам бўларди-ку... аммо майли. Бугунги мавзуга алоқаси бўлгани учун ҳам гапирмоқчимиз. Гап шундаки, ихтисослигим футбол журналисти бўлгани учун менга ижтимоий мавзуларда чоп этиладиган газеталардан ёрдам сўраб қўнғироқ қилиб туришади. Уларга спорт журналистлари етишмаса керак-да. Хуллас, мана шундай қўнғироқларнинг бирида: «Зафар, сиз қайси клубда матбуот котиби бўлиб ишлайсиз?» деб сўраб қолишди. Аввалига бу саволдан бироз шошиб қолдим. Кейин эса: «Бахтимга ҳеч бирида ишламайман», - деб жавоб қайтардим. Ўшанда ҳеч бир клубда ишламасликни дарҳақиқат бахт деб билишимни ўзим ҳам илк марта пайқагандим. Аммо нима учун дабдурустдан бундай жавоб берганимга ўзимнинг ҳам ақлим етмаган.

Келишилган ўйинлар борасида ҳамкасбим билан бўлиб ўтган ўша мунозарадан сўнг гапимнинг моҳиятига англагандек бўлдим. Сиз ҳам тушундингиз, албатта...

Зафар Қосимов

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:14, 20.06.2016. Ўқилди: 3599 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
3 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
4 Локомотив Қувончбек Абраев 2
5 Қўқон-1912 Тома Табатадзе 1
6 Қизилқум Жамбули Жигаури 1
7 Қизилқум Ислом Кенжабоев 1
8 Андижон Александр Андроникашвили 1
9 Андижон Драган Черан 1
10 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.