Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мўйдин Мамазулумов: “Нима учун захирада қолиб кетаётганимга ҳайронман”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Навбаҳор” жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Мўйдин Мамазулумов охирги пайтларда асосан захирада қолиб кетмоқда. Бош мураббийлик вазифаси Александр Волков қўлига ўтганидан кейин футболчи ўз вақтини захира ўриндиғида кутишга мажбур бўлмоқда. Мухлислар ҳам ушбу ўйинчини нима учун майдонга туширилмаётганига ҳайрон қолишаётгани бежиз эмас. Мураббий эса Мамазулумовни ўйин услубига мос тушмаётганини айтган ва унинг бу гапи ҳужумчини ҳам бефарқ қолдирмади.

- Нимагадир охирги пайтларда “Навбаҳор”нинг захира ўриндиғида қолиб кетяпсиз. Ваҳоланки, “Олмалиқ”, “Машъал”, “Андижон”, “Шўртан”, “Локомотив” каби клубларда ўйнаб уларнинг ўйин услубига мос тушгансиз. Лекин “Навбаҳор” бош мураббийлиги Александр Волковга ўтгач, захирада ўтирибсиз. Бу борада сизнинг муносабатингиз қандай?
- Мен ҳам нима учун бундай бўлаётганига ҳайронман. “Насаф”га қарши учрашувдан кейин Волковнинг интерьвюсини ўқидим. Мен жамоа ўйинни бузиб қўядиган футболчи эканман. “Қизилқум” билан учрашувдан кейин ҳам мураббий яна худди шундай гапни айтди. Захирадан майдонга тушсам ўйин схемасини бузиб қўйишим мумкин экан. “Олмалиқ”нинг ўйин услубига мос тушганман. “Машъал”нинг ҳам тактикаларига тўғри келганман. Бахтиёр Ашурматов Наманганда ишлаган пайтда ҳам унинг режаларидан ўрин олганман. Миллий терма жамоанинг собиқ бош мураббийи, юртимиздаги энг яхши мутахассислардан бири - Вадим Абрамов мени “Локомотив”га олиб кетди ва табиийки, уларнинг ҳам услубига тўғри келдим. Мен нима демоқчиман? Шунча жамоа ва мураббийларнинг тактикаларига тўғри келдим-у, аммо Волковнинг қарашларига мос тушмаяпман экан. Балки бу ерда бошқа гап бордир. Кўпчилик мени нима учун майдонга туширмаётганидан ҳайрон бўлишяпти. Мухлислар ҳам бу борада мендан нима учун деб сўрашяпти. Ўтган йили ҳам “Навбаҳор” таркибида ўйинларда иштирок этгандим. Бу йил эса...

- Демак, сиз ҳам нима учун бундай бўлаётганига ҳайронсиз...

- Қанақа вазият бўлганини тушуниб турибман. Лекин буни атайин тушунмасликка олишга ҳаракат қиляпман. Рашид Ғофуров бош мураббий бўлиб ишлаганида кетма-кет тўртта учрашувда асосий таркибда майдонга тушгандим ва уларда иккита гол урганман. Кутилмаганда мураббий ўзгариб кетди. Ҳамма мураббийни ёқтирган ўйинчилари бўлади. Балки сабаб шу бўлса керак.

- Волковнинг ўйин услубига тўғри келмаяпман деб ўйлаяпсизми?
- Ҳа, бу мураббийнинг тактикаларига мос тушмаяпман шекилли. Энди футбол ўйнашни бошлаган ёшлар эса ушбу мураббийнинг услубига тўғри келяпти ва мен бундан хурсандман.

- Захирадан ўйинни кузатиб ўтирган чоғингизда нималарни ўйлаяпсиз?

- Мен захирада ўтирадиган ёшда эмасман. “Навбаҳор”дан таклиф тушганида бу жамоага ёрдам бериш мақсадида “Локомотив”дан кетгандим. Лекин бу ерда кутилмаганда мураббийлар алмашди ва мени захирада қолдиришяпти. Захирадан ўтирган пайтда нимани ҳис қилиш мумкин? Бундай пайтда кўпроқ асабийлашасиз. Ҳозирги пайтда “Навбаҳор” ўз ўрнида эмас. Ваҳоланки, вилоят ҳокими футболни жуда яхши кўради. Жамоага барча шарт-шароитларни яратиб беряпти. Клуб қароргоҳида ҳам барча нарсалар муҳайё қилинган. Жамоамиз тезроқ юқори ўринларга кўтарилишини истаймиз. Захирада ўтирсак ҳам “Навбаҳор”га ҳиссамиз тегишини хоҳлаймиз. Аммо ҳадеб захирада ўтираверсангиз охирига борганда умидлар сўниб қолади-да. Бундай пайтда барибир ўйинни соғинасиз.

- Мана шундай вазиятда ўзингиздаги иштиёқ ва хоҳиш сўниб қолмаяптими?

- Машғулотларда ишлашда давом этавераман. Бундай нарсаларга аҳамият бермайман. Ҳамма вақт ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- Умуман олганда, Александр Волковни қандай мураббий деб ҳисоблайсиз?
- Александр Геннадьевич яхши мураббий. Унинг машғулотлари ҳам қизиқарли ўтади. Барибир ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша футболга қарашлари бор. Менинг фикримча, у мураббий сифатида ҳам яхши инсон.

- Волков Ғофуровнинг ўрнини эгаллаган. Сизнингча, мураббийларнинг бундай ўзгариши жамоага қанчалик таъсир қиляпти деб ўйлайсиз?
- Унчалик таъсир қилмади. Жамоа яхши ўйин кўрсатяпти. Рашид Ғофуров клубдаги барча ўйинчиларга ўзини кўрсатиши учун имконият берарди. Александр Волковнинг тактикаси эса бошқачароқ. Рашид ака машғулотларда кимнинг қандай ишлашига қараб уни майдонга туширарди.

- Волковнинг битта ҳужумчи тактикасини қўллаётгани “Навбаҳор”га манфаат келтирадими?
- Мен унинг бу тактикасини меҳмондаги учрашувларда қўллаган бўлардим. Чунки сафарда минимал ҳужумчи билан ўйнаса арзийди. Негаки, қарши ҳужум тактикаси қўлланилади. Лекин ўз уйидаги учрашувларда иккита ҳужумчи билан ўйнаш керак деб ҳисоблайман. Суюкли мухлислари олдида ҳужумкор ўйин намойиш қилиш ва кўпроқ имкониятларни яратган ҳолда улардан самарали фойдаланиш керак деб ҳисоблайман. Иккита ҳужумчи билан ўйналганда вазиятлар кўп бўлади ва томошабоп ўйинга айланади.

- Иккинчи давра учун бошқа режаларингиз борми?
- Албатта. Менимча, ҳамма ўйинчининг ўзига яраша режаси бўлади. Биз футболчиларнинг ишимиз доим ўйинга тайёр туришимиз керак. Қолгани эса мураббийларга ҳавола.


Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 13:21, 20.06.2016. Ўқилди: 4037 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик