Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • -:-
      • Сельта
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Челси
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      •   ОКМК
      • 0:0
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      •   Насаф
      • 0:0
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Вадим Абрамов «Навбаҳор» билан ўйин ҳақида: «Мағлубият учун кимнидир айбламайман, бутун жамоа нотўғри ўйнади» [33]

ФИФА Эрондаги вазият фонида ЖЧ-2026 ҳақида баёнот берди [26]

Суперлига-2026. "Навбаҳор" Самарқандда "Динамо" устидан иродали ғалабага эришди [11]

«Лидс» мухлислари рўзадор футболчилар учун тўхтатилган ўйинни ҳуштакбозлик билан кутиб олишди, Пеп эса уларга жавоб қайтарди [9]

Ламин Ямал "Вильярреал" билан ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ дубль қайд этди [8]

Флик "Атлетико"га қарши камбэк ҳақида фикр билдирди [8]

СПЛ. Мане ва Ал-Ҳамданнинг голлари «Ан-Наср»га навбатдаги 3 очкони келтирди, Роналду пенальтидан адашди (Видеошарҳ) [7]

"Лидс" мухлислари рўзадор футболчилар учун берилган пауза вақтида ҳуштабозлик қилишди [7]

Ла Лига. Фликнинг 100-ўйинида "Барса" "Вильярреал"ни тор-мор келтирди, Ямалдан хет-трик [6]

Суперлига-2026. "Нефтчи" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади! [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор
1-тур ОКМК - Бунёдкор
1-тур Насаф - Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Стивен Жеррарднинг "Ливерпуль" билан боғлиқ энг асосий хотиралари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзинининг 16 йил умрини "Ливерпуль"га бағишлаган Стивен Жеррард учун жорий мавсум энг сўнггиси бўлиб қолади. Бир вақтлар, "Ўлсам, "Энфилд Роуд"га кўминглар" деган Стивен, энди ўзининг спорт формаси АПЛ шиддатига мос бўлмай қолаётгани учун, жамоани тарк этмоқда. Унга ҳеч ким таъна қилгани йўқ, мураббий уни ҳар ўйинда асосий таркибда ўйинга тушириб келмоқда. Лекин, унинг ўзи жамоасига осон бўлиши учун кетишга қарор қилди. Ва ўзи садоқат билан ўйнаган жамоага қарши ҳеч қачон майдонга тушмаслик учун, океанортига йўл оладига бўлди.

Қуйида мерсисайдликларнинг узоқ йиллик сардори "Ливерпуль" билан ўтказган ҳаётининг яхши ва ёмон саҳифаларини эслаб ўтамиз.

1. Дебют

1998 йилнинг 7 ноябрь куни, "Блэкберн"га қарши ўйиннинг охирги дақиқасида 18 ёшли нотаниш йигитча майдон четида Вегард Хэггемни алмаштириш учун турганида, мухлисларнинг ҳеч бири яна бир клуб афсонасини қарши олишаётганларини билмас эди.

 

2. Премьер-лигадаги илк гол

Ёш Стивен "Ливерпуль" учун илк голини уриш учун 1 йил сабр қилди. 1999 йилнинг 5 декабрида "Шеффилд Уэнсдей" дарвозасига киритилган голларнинг бири Жеррард ҳисобига ёзилди. У майдон марказидан тўп билан ҳаракат қилиб келиб, қаршисидан чиққан рақибларнинг барчасини алдаб ўтади ва дарвозабонни ҳам доғда қолдиради. У ўзининг жамоадаги иккинчи мавсумида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва битта гол уришдан ташқари "Эвертон" билан ўйинда Кевин Кемпбеллга ишлатган қўполлиги учун илк қизил карточкасини ҳам олди.

 

3. Манчестер Юнайтед дарвозасига киритилган илк гол

Болалигидан "Манчестер Юнайтед"ни ўз севимли жамоасининг "душмани" сифатида билган Жеррард 2001 йилнинг мартида бу жамоа дарвозасига ўзининг илк голини киритди (кейинчалик, Жеррард томонидан яна 8 марта "қизил иблислар" давозаси ишғол қилинган). Бу гол орқали Стиви 22 йилдан бери "МЮ"ни мавсумнинг ҳар иккала ўйинида енгишнинг уддасидан чиқиб кела олмаган "Ливерпуль"нинг бу анъанани бузишини таъминлайди.

 

4. Сардорлик боғичи

2000-2001 йил мавсумида Стивен Жеррардни асосий таркибда ўйната бошлаган Жерар Улье 2003 йилнинг 15 октябрида жамоанинг бу ёш етакчисини сардорлик боғичи билан рағбатлантирди. Бу воқеа УЕФА кубоги доирасидаги словен жамоаси "Олимпия"га қарши 3:0 ҳисоби қайд этилган ўйинда содир бўлган эди. Шу тариқа, "Ливерпуль"нинг 123 йиллик тарихи давомида энг узоқ вақт жамоа сардори бўладиган янги сардор "туғилди".

5. 2004 йил "Олимпиакос"га қарши ҳал қилувчи баҳсда урилган гол

Ўша ўйин 2004 йилнинг 8 декабрида бўлиб ўтган. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини эди. Жамоа 2:1 ҳисобида ғалаба қилмоқда эди. Аммо гуруҳдан чиқиш учун 3:1 ҳисобидаги ғалаба керак, йўқса УЕФА Кубогига равона бўлиш керак эди. Жеррард эса, барча масъулиятни ўз зиммасига олиб, ўйин якунланиши арафасида оёғи остига келиб тушган тўни биринчи ҳаракат билан узоқ масофадан рақиб дарвозаси томон йўллайди.

Кейинчалик, ўша мавсумда Истанбул финалигача етиб борган Жеррард ва жамоа финалда нималар қилганини биласиз.

 

6. Англия лигаси кубоги финалидаги автогол

Истанбул финали бўлиб ўтишидан 3 ой олдин "Ливерпуль" Англия лигаси кубоги фибалида "Челси" билан тўқнашади. Ўйиннинг илк дақиқасида "Ливерпуль"нинг бошқа бир юлдузи Йон Арне Риисе ҳисобни очади. Аммо ўйиннинг сўнгги дақиқасида Жеррард жарима майдончасига қайтиб, ўз дарвозасига гол киритиб қўяди. Қўшимча вақтларда эса, лондонликлар ғалабани ўзлариники қилишади. Бундан 9 йил ўтиб, 2014 йили "Челси"га қарши ўйинда Жеррард яна бир катта хатога йўл қўяди...

 

7. Истанбул финали

ЕЧЛнинг 2004-2005 йиллардаги мавсумида бундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам кўрилмаган финал бўлиб ўтди. Биринчи таймда "Ливерпуль" дарвозасига 3та гол жойлаб қўйиб, танаффусга хотиржам чиқиб кетган миланликлар иккинчи таймни "қўрқинчли туш" ичида ўтказдилар.

 

Стивен Жеррард илк жавоб голи билан "камбек"ни бошлаб беради. Шмицернинг голи урилган комбинацияда ҳам қатнашади. Хаби Алонсо томонидан амалга оширилган ва учунчи гол киритилган пенальтини ҳам у ишлаб беради. Кейин эса, ўйин пенальтилар сериясигача давом этиб, якунда Стивен Жеррард боши узра Европа чемпионларига бериладиган кубокни кўтаради.

8. Англия кубоги финали

Истанбулдаги драмматик финалдан 1 йил ўтиб, 2006 йилда Англия кубоги учун ундан драмматикликда ундан қолишмайдиган финал бўлиб ўтди. Бу ўйинда ҳам "Ливерпуль" ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача "Вест Хэм"дан ортда қолаётган эди. Биринчи тайм 2:0 ҳисоби билан лондонликлар устунлигида ўтади. Иккинчи таймда Жеррард узатган пасни Сиссе голга айлантиради. Бироз ўтиб, Стив Жи ўзи гол уриб, ҳисобни тенглаштиради. Лекин, "Вест Хэм" яна бир гол билан олдинга чиқиб олади ва ғалабага тайёрланаётган пайтда, Стиви яна бир бор саҳнага чиқади. 3:3 ҳисобидан кейин ўтган пенальтилар сериясида ҳам Жеррард ҳал қилувчи асосий зарбада адашмайди ва жамоасига навбатдаги кубокни тақдим этади.

 

9. Дербидаги хет-трик

2012 йилнинг 14 мартида Дэвид Мойес "Эвертон" жамоасининг бошқарувига келганининг 10 йиллигини нишонлаган кунида жамоаси билан "Ливерпуль"га қарши тур учрашувини ўтказади. Жеррард эса бу санага ўзига хос совға тайёрлаган эди.

 

10. Чемпионликдан мосуво қилган хато

Стивен Жеррард 16 йиллик футболчилик фаолияти давомида Англия чемпионлигига эриша олмади. Жамонинг ўзи эса, 1989 йилдан бери 2013-2014 йилги мавсумда бунга жуда яқин келган эди. Лекин, 2014 йилнинг 27 апрелида "Челси"га қарши "Энфилд Роуд"да бўлиб ўтган ўйинда Жеррард тўпни олдириб қўйгач (у сирпаниб йиқилиб кетади), рақиб ҳужумчиси Демба Ба "Ливерпуль" дарвозасини ишғол этади ҳамда меҳмонларни жуда муҳим очколардан маҳрум қилади.

Бу хатони Роберто Баджо 1994 йил ЖЧ финалида пенальти зарбасини осмону фалакка қарата тепгани ёки, 2007 йилда ЕЧЛнинг Москвада ўтган финалида Жон Терри 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишда хато қилгани билан қиёслашади.

 

 

Манба: xabardor.uz
Киритилди: 15:16, 20.06.2016. Ўқилди: 6213 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.