Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 3:0
      • Фиорентина
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 0:1
      • Хетафе
      • 04.03.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.03.2026 00:30
      • Борнмут
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 04.03.2026 00:30
      • Эвертон
      • 2:0
      • Бёрнли
      • 04.03.2026 00:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Сандерленд
      • 04.03.2026 01:15
      • Вулверхэмптон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
  • Суперлига
      • 04.03.2026 18:45
      •   Қўқон-1912
      • 0:0
      • Пахтакор
      • 04.03.2026 19:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Андижон
      • 05.03.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Бухоро
      • 05.03.2026 19:15
      • Машъал
      • -:-
      • Локомотив
      • 05.03.2026 19:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Нефтчи

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 29 64
2 Манчестер Сити 28 59
3 Ман. Юнайтед 28 51
4 Астон Вилла 28 51
5 Ливерпуль 29 48
6 Челси 28 45
7 Брентфорд 29 44
8 Эвертон 29 43
9 Борнмут 29 40
10 Фулхэм 28 40
11 Сандерленд 29 40
12 Брайтон 28 37
13 Ньюкасл 28 36
14 Кристал Пэлас 28 35
15 Лидс 29 31
16 Тоттенхэм 28 29
17 Ноттингем Форест 28 27
18 Вест Хэм 28 25
19 Бёрнли 29 19
20 Вулверхэмптон 30 16

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Мовий куч»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Терма жамоалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Sovsport.ru Италия терма жамоасининг Евро-2016даги иштирокини таҳлил қиларкан, айнан қайси омиллар «Скуадра адзурра»га қўл келаётгани ҳақида сўз юритди.

Футболда майда-чуйдалар бўлмайди

Швеция термасига қарши кечган баҳсда италияликларнинг ягона голи «аут»дан кейин урилди: Кьеллини майдоннинг марказий чизиғидан туриб, рақиб жарима майдончаси яқинида турган Зазага тўп узатди. Футболчилар ўртасидаги масофа тахминан 30 метр эди, бироқ копток тўппа-тўғри ҳужумчининг бошига келиб тушди. Узатма аниқлигидан ташқари, Кьеллинининг зийраклагини инобатга олиш керак: вақтни чўзишни хоҳламай, тўпни дарҳол ўйинга киритди.

Эътиборлиси, Кьеллини марказий ҳимоячи ҳисобланади. Жамоа мудофааси уч футболчидан тузилган паллаларда эса «аут»ларнинг қанот ўйинчилари томонидан амалга оширилишига гувоҳ бўламиз. Унда нега айнан Жоржио? Жавоб оддий: на Флоренци, на ўйин охирида унинг ўрнини эгаллаган Жаккерини тўпни «аут»дан Кьеллини сингари узоққа ташлаб бера олишади. «Мовий гвардия» устози Антонио Конте эса шу тариқа ўйинга шиддат бахш этиш мумкин, деган фикрда.

Заза - потенциал қаҳрамон

Италия термаси ишга солаётган 3-5-2 схемасида асосий роллардан бирини марказий ҳужумчи бажаради. Чунки аксарият «пас»лар, хусусан, «аут»дан берилган узатмалар улар томон йўналтирилади. Пелле худди биринчи учрашувда бўлгани каби Швецияга қарши баҳсни ҳам асосий таркибда бошлади. Аммо ўйини қовушмади: рақиб дарвозаси томон атиги битта зарба йўллади, «иккинчи қават»даги баҳсларнинг бирортасида устунликка эришмади, «пас»ларининг аниқлиги эса бор-йўғи 50 фоизни ташкил қилди. Боз устига, икки вазиятда ўзи зарба бериши мумкин бўлганига қарамай, тўпни Эдерга узатиб, италияликлар ҳужумини узиб қўйди.

Пелленинг ўйини қовушмаса, захирада Заза ва Иммобиле бор. Швеция термасига қарши баҳсда майдонга Симоне тушди. Ушбу форвард шундай ўйин намойиш этдики, Контеда «Кейинги ўйинда уни асосийда туширсаммикан?» деган ўй туғилган бўлса, ажабмас. «Юве» форварди голга ассистентлик қилди, «юқори қават»даги иккита дуэлда устунликка эришди, унинг узатмалари аниқлиги 60 фоизни ташкил қилди.

Евро арафасида кўпчилик Зазага италияликларнинг «сеҳрли таёқчаси» сифатида қараётганди, футболчи ишончни оқламоқда. У ажойиб ҳужумчи, «Ювентус»да кам ўйнаб, кўп куч сақлаб қолган. Шу боис, уни 1990 йилги мундиалда «Скуадра адзурра» тўпурарига айланган Сальваторе Скилаччига қиёслаганлар ҳам учради. Ваҳоланки, бу футболчи ҳам асосий таркиб аъзоси ҳисобланмаганди.

Конте Ғояси иш бермоқда

Биринчи тур якунига кўра, Италия термаси Европа чемпионатида энг кўп югурадиган жамоага айланганди - Бельгияга қарши баҳсда футболчилар 119,7 километр масофани босиб ўтишган. Конте жамоасида жисмоний ҳолат бўйича муаммо йўқлигини Швеция билан бўлган ўйин ҳам яққол кўрсатди: танаффусдан сўнг итальянлар рақиб дарвозаси олдида кўпроқ хавф уюштиришди, учрашув якунида эса мувозанатни йўқотган шведларни жазолашди. Бунақаси турнирда яна такрорланиши мумкин.

Антонио Конте ихтиёрида машҳур юлдузлар йўқлигини инобатга олиб, Евро-2016 бошланиши арафасида асосий урғуни интенсив ўйинга берганди. Қишда - Пирло термага чақирилмаслигини айтганидаёқ шундай фикрга келганди. Ўрта ва ҳужум чизиғидаги фақат икки футболчининг ёши 31дан юқори экани тасодиф эмас: Де Росси 32 ёш, Тиаго Мотта - 33. Ўз навбатида, мураббий бу ўйинчиларни бир вақтнинг ўзида ўйнатмаяпти: улардан бири захирадан майдонга тушмоқда. Шу ўринда Контенинг ҳар икки баҳсда учала захира имкониятидан фойдаланганини таъкидлаш жоиз. Гап интенсивлик ҳақида кетаркан, ўйинни оқилона бошқариш муҳим аҳамият касб этиши аниқ.

Ўрта ва ҳужум чизиғидаги заифлик

Италияликлар иккита ўйинда гол ўтказишмади, аммо бу билан ҳимояни тўкис ўйнаяпти, дейиш қийин.

Швеция термасининг таянч чизиғи вакиллари Чельстрем ва Экдаль рақиб майдон марказида прессинг ишлатган паллада «Скуадра адзурра»нинг икки форварди ва уч ярим ҳимоячиси ўртасида яхши очилишди. Иккинчи бўлимда бу ҳолат ҳаттоки, хавфли ҳужум билан якун топди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатди - Ибрагимович «офсайд»да қолиб кетганди. Чизиқлардаги узилишлар эса асосан биринчи 45 дақиқаликда рўй берди. Мазкур масалада Контенинг ҳали қиладиган ишлари талайгина.

Агар Чельстрем ва Экдаль шерикларига зарба йўллаш имкониятини тақдим эта олишганида, Италия учун ҳаммаси салбий якун топиши ҳам мумкин эди, аммо улар кескинлаштирувчи узатмаларни амалга оширишда адашдилар. Ҳужумни қанот орқали ривожлантиришга бўлган уриниш зое кетди: италияликлар ҳимояда зич жойлашиб, рақибга умуман имконият қолдиришмади.

Швеция етакчиси Златан Ибрагимович икки марта жамоадошини қулай вазиятга чиқаришга уринди, аммо унинг узатмаси йўлига рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлдилар. Италия мудофааси бельгиялик юлдузлар ва Ибрагимович синовидан ўтди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, «Скуадра адзурра» ҳимояси ҳар қандай ҳужумга дош бера олади.

Ў. УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 08:08, 21.06.2016. Ўқилди: 4043 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 18
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 14
4 Ливерпуль Юго Экитике 11
5 Челси Жоао Педро 11
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 11
7 Арсенал Виктор Дьокереш 10
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
9 Фулхэм Харри Уилсон 9
10 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.