Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Португалия дисквалификация сабабли юлдуз футболчисидан маҳрум бўлиши мумкин [0]

ЖЧ-2026: Мухлисларга стадионга пластик идишдаги сув олиб киришга рухсат берилади [0]

«Ньюкасл» Тонали учун 115 млн евро сўрамоқда [0]

Анчелотти Бразилиянинг ЖЧ-2026 биринчи ўйини учун таркибини танлаб бўлди [0]

«Фенербахче» Чалханўғли, Суарес ва Гринвуд билан шартнома имзоламоқчи [0]

Лаутаро Мартинес: «Аргентина ЖЧ-2026 ғолиблиги учун асосий 3 та даъвогардан бири» [0]

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 ўйинларидан сўнг дарҳол АҚШ ҳудудини тарк этишга мажбур бўлади [0]

Луис Энрике «Барселона Б»даги собиқ шогирдлари билан учрашди (фото) [0]

«Барселона» ва «Манчестер Сити» афсонаси «Слован» клуби бош мураббийи бўлади [0]

ЖЧ-2026: Иссиқ об-ҳаво туфайли захира футболчиларига ўйинни кийиниш хонасидан кузатишга рухсат берилиши мумкин [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2016. Исландия кейинги босқичга чиқди, Австрия уйига равона бўлди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Исландия терма жамоаси Австрияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, F гуруҳида иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди. Австрия эса уйига равона бўлди.

Биринчи бўлимни исландияликлар фаол бошладилар. Улар 2-дақиқадаёқ ҳисобни очиши мумкин эди. Гундмундссоннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

12-дақиқада Австрия жуда қулай вазиятни қўлдан чиқарди. Дарвозабон Халдоурсон тўпни ушлашда хатоликка йўл қўйди, натижада Арнаутович бўш қолган дарвозага тўпни йўллаши мумкин эди. Бироқ австриялик футболчи шошиб қолиб, тўпга тайинли зарба беролмади.

18-дақиқада Исландия ҳисобни очди. Ўнг қанотдан аут ташлаб берилди. Арнасон тўпни жарима майдонига оширди. Тўпни эгаллаб олган Бёдварссон яқин масофадан аниқ зарба йўллаб, тўпни дарвозага киритди.

Шундан сўнг ташаббус австрияликлар томонга ўтди. 36-дақиқада Скуласон ўз жарима майдони ичида Алабага нисбатан қоида бузди. Натижада бош ҳакам пенальти белгилади. Бироқ Драговичнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимни Австрия фаол бошлади. 47-дақиқада Марко Арнаутович ажойиб тўп оширганидан сўнг, Давид Алаба яқин масофадан зарба йўллади. Дарвозабон ожиз қолган вазиятда ҳимоячи Арнасон тўпни дарвозага кириб кетишига йўл қўймади.

60-дақиқада ҳисоб тенглашди. Давид Алаба тўпни жарима майдонига, Шёпфга етказди. У эса бир уринишда ҳимоячини алдаб ўтиб, аниқ зарба йўллаб, дарвозанинг узоқ бурчагига тўпни киритди.

65-дақиқада Исландия гол уриши мумкин эди, бироқ Гулфи Сигурдссоннинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Альмер тўсиб қолишга улгурди.

Ўйин охиригача Австрия катта куч билан ҳужум уюштирди. Бугун уларни фақат ғалаба қониқтирар эди. 72-дақиқада Шёпф дарвозабон билан юзма-юз чиқди, бироқ уни енгиб ўтолмади. 81-дақиқада Алаба узоқ масофадан зарба йўллаганида, дарвозабон тўпни қайтара олди.

Сўнгги сонияларда эса Исландия ғалабани илиб кетди. Австриянинг барча футболчиси олдинга ўтиб кетганидан фойдаланган Исландиянинг уч футболчиси дарвозабон билан юзма-юз чиқишди ва Траустасон дарвозани ишғол қилди.

Энди Исландия нимчоракфиналда Англия терма жамоаси билан ўйнайди.

22 июнь, Сен-Дени, «Стад де Франс»

Исландия – Австрия 2:1 (1:0)

Голлар: Бёдварссон (18), Траустасон (90+4) – Шёпф (60)

ИСЛАНДИЯ: Ҳаннес Ҳальдоурссон, Биркир Севарссон, Рагнар Сигурдссон, Йоҳан Гудмундссон (Ингасон 86), Биркир Бьярнасон, Колбейнн Сигторссон (Траустасон 80), Гилфи Сигурдссон, Кари Арнасон, Йон Бёдварссон (Бьярнасон 71), Арон Гуннарссон, Ари Скуласон

АВСТРИЯ: Роберт Альмер, Александар Драгович, Мартин Ҳинтереггер, Кристиан Фукс, Штефан Илзанкер (Янко 46), Марко Арнаутович, Давид Алаба, Юлиан Баумгартлингер, Себастиан Прёдль (Шёпф 46), Флориан Кляйн, Марсель Забитцер (Янчер 78)

Огоҳлантириш: Скуласон (36), Сигторссон (51), Янко (70), Арнасон (78), Ҳальдоурссон (82).

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:41, 22.06.2016. Ўқилди: 3639 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик