Неймарнинг синглиси футболчининг атрофидаги интригани оширди
«Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг клубдаги келажаги муҳокамаси давом этмоқда. Ҳозирги пайтда футболчининг келаси мавсумда Каталонияда қолиши номаълум бўлиб турибди.
Бразилия терма жамоаси футболчисининг синглиси Рафаэлла Бекраннинг сўзлари навбатдаги муҳокамаларни келтириб чиқарди. У ўзининг «Инстаграм»даги саҳифасида: «Умид қиламан, сен ўзингни бахтли ҳис қиладиган жойга борасан», - дея ёзди.
Ҳозирда Неймарнинг хизматларига «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда ва бу жамоалар футболчига катта маош таклиф қилмоқда.
Ўз навбатида «Барселона» Неймарга 15 миллион евродан ортиқ бўлмаган йиллик маош билан 2022 йилгача бўлган янги шартнома таклиф қилмоқда. Шунингдек, каталонияликлар футболчига бойлик ва клубдаги бахтиёрликдан бирини танлашни таклиф қилди.
Манба: championat.com
Киритилди: 12:23, 23.06.2016. Ўқилди: 12265 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар