«Андижон»да украиналик мутахассис Шацкихга ёрдамчи мураббий этиб тайинланди
«Андижон» клуби мураббийлар штабидаги ўзгаришлар давом этади. Украиналик 54 ёшли мутахассис Виталий Василевич Шпаньюк билан ҳам келишувга эришилди ва у «Андижон»да ёрдамчи мураббий вазифасида иш олиб боради.
Шпаньюк 1971 йилнинг 12 февраль куни Украинада таваллуд топган. Про лицензиясига эга бўлган мутахассис мураббийлик фаолияти давомида «Кремен» (Украина), «Арсенал» (Киев, Украина), Украина терма жамоаси, «Славутич» (Украина), «Карпати» (Украина), «Анжи» (Россия), «Динамо» Тбилиси (Грузия), «Лвов» (Украина), «Ворскла» (Украина), «Ротор» (Россия) ва «Пахтакор» клубларида ишлаган.
Ушбу мутахассис айнан «Пахтакор» клубида Максим Шацкихнинг мураббийлар штабида самарали меҳнат қилган. Эндиликда эса Шпаньюк «Андижон»да Шацкихга яқиндан ёрдам беради.
Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:29, 13.05.2025. Ўқилди: 1547 марта. Фикрлар: 8 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар