Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

Тони Крооснинг «Реал»даги янги лавозими маълум бўлди [2814]

«Бавария» УЕФА рейтингида «Реал»ни тахтдан туширди [2074]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2047]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1682]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [1624]

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” [1597]

Кроос: «Ҳозирги услуби билан «Барселона» ҳеч қачон Чемпионлар лигасини юта олмайди» [1542]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1541]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [1367]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1360]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эмманюэль Пити:«Погба – ҳақиқий хазина»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Арсенал» сафида Англия чемпионлигини нишонлаган, 2000 йилги Европанинг тенгсиз термаси таркибидан ўрин эгаллаган Эмманюэль Пети футболнинг кўп нарсага қодир эканини таъкидлади. Унинг фикрича, Франциянинг ўз уйида 1998 йили жаҳон кубогини қўлга киритиши бунга яққол мисол бўла олади. Собиқ футболчи The Telegraph нашрига интервью бериш чоғида шу ва бошқа қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.

- Жаҳон чемпионлигини нишонлаш чоғида нимани ҳис қилганимни тушунтириб бериш учун луғатдан сўз топиш қийин, - дейди у. - Бутун дунёдагилар диққат марказида бўларкансан, ҳақиқатан ҳаёт лаззатидан баҳра оласан. Жиддий айтяпман. Доимо қандайдир ғайритабиий нарсалар ортидан қувамиз, бундай муваффақиятга эришганда эса, гап топишга қийналамиз.

- Бутун Франция орзусини рўёбга чиқариш янада ёқимлироқ бўлса керак?

- Албатта. Биз мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди билан боғлиқликни ҳис қилдик - бу ажо-йиб эди. Бир неча кун мобайнида барча французларни бир мақсад йўлида бирлаштира олганимиздан фахрландик. Бундай паллаларда одамлар муаммоларини унутишади. Халқинг орзусини рўёбга чиқардингми, демак ниятингга эришганинг шу.

- Нима деб ўйлайсиз, Евро-2016 ҳам французларга қайсидир маънода кўмакдош бўлиши мумкинми?

- Орадан 18 йил ўтди, кўп нарса ўзгарди. Франция учун осон ўтмаётган даврда бу турнир айни муддаога айланиши табиий. Мамлакатимиз ҳар жабҳада қийинчиликни бошдан кечирмоқда - иқтисодий ва ижтимоий ҳолат шулар жумласидан. Кимлардир ҳозир Еврони қабул қилиш учун маъқул пайт эмас, деб ҳисоблашади. Аммо ушбу мусобақа халқимизни бирлаштириб, қалбларга оз бўлсада қувон улашиши, мушкулотларни унутишда ёрдам бериши мумкин. Тўғри, футбол ҳамма муаммоларни енга олмас, аммо бироз енгил тин олишга имкон яратади.

- Сиз ўйнаган даврдан кейин Франция термасида қандай ўзгаришлар рўй берди?

- Миллий жамоамизнинг ривожланиш йўли мени тўлиқ қаноатлантирмоқда, айниқса, ўйинчиларнинг майдонда ўзларини тутишлари таҳсинга сазовор. Жанубий Африка Республикасидаги турнирдан сўнг (футболчилар бош мураббий Раймон Доменек билан муросага келолмагандилар) узоқ йўлни босиб ўтдик. Ўшанда кўпчилик ҳайрон бўлганди. Франция термаси жиддий можарога йўлиққанди.

- Ҳозир муаммо бартараф этилган, деб ўйлайсизми?

- Орадан олти йил ўтди ва термадаги ҳолат мутлақо ўзгарди. Тўғри, айрим футболчилар миллий жамоа либосини кийиш нимани англатишини ҳамон тушунмайдилар, аммо ўйинчиларимиздаги жанговар руҳ шундоқ сезилиб турибди, ҳозирда ҳақиқий дўстона жамоа ташкил топган.

- Бугунги таркибдаги футболчилардан кимни алоҳида ажратиб кўрсатасиз?

- Поль Погба - ҳақиқий хазинанинг ўзгинаси. Менимча, у миллий жамоада бунданда ёрқинроқ ўйин кўрсатишга қодир. Поль ўтган йилнинг сентябридан буён Франция термаси сафида гол урмаяпти. Ҳозирча Евро-2016да ёмон ўйнамаяпти. Фақат рақиб жарима майдонига кўпроқ борса, яхши бўларди. Сўнгги икки йил мобайнида Погбанинг ўйинида пасайиш кузатилгандек туюлди менга. Эҳтимол, бу асосан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушганимиз билан боғлиқдир. Расмий турнирлар ушбу ёш иқтидор эгасининг ўзини кўрсатиши учун асқотар, балки...

- Пайе ҳақида нима дейсиз?

- Димитри жамоанинг турнирдаги тақдирини ҳал эта олишга қодир футболчилардан бири. Замонавий футболда жарима зарбаларининг ўрни беқиёс - Пайе уларни сифатли амалга оширади. Қолаверса, бошқа вазиятларда ҳам тўп билан ажойиб тарзда муомала қилади. У Франция умид боғлаган футболчилардан бири.

- Персонал етакчи сифатида кимни кўрсата оласиз?

- «Лестер» вакили - Кантени. Уни Францияда қанчалик яхши кўришларини тасаввур қилолмайсиз. Жамоа учун қилаётган ишлари учун Н`голони қўлларида кўтариб юришга тайёрлар.

- Сизнингча, қайси жамоалар турнир фаворитлари ҳисобланишади?

- Испания, Италия ва Германия. Қачонлардир Гари Линекер немисларнинг ҳамиша ғолиб чиқишлари ҳақида фикр билдирганди. Шунингдек, Англияни ҳам унутмаслик керак, уларда яхши ўйинчилар кўп. Менга Жейми Варди ёқади. У «Арсенал»га ўтади, деган умиддаман. Арсен Венгер ушбу ҳужумчи билан шартнома имзолаш орқали жамоага жанговар руҳ кириб келиши мумкинлигини яхши билади. Варди - мисоли гол машинаси. Ҳамма керакли нарсаларни ўзлаштирган: тезлик, ғалаба иштиёқи. Аммо француз ва собиқ ярим ҳимоячи эканлигимни инобатга олиб, Венгерга Кантени сотиб олишни маслаҳат берган бўлардим. Канте ва Варди бор жойда ҳақиқий жамоа вужудга келади.

- Жаҳон чемпиони сифатида ҳамюртларингизга қандай тилак билдирасиз?

- Ҳозирги Франция термаси биз каби ўз уйида ўтаётган турнирда муваффақият қозонсин. Ҳар бир авлод ўз номини тарих зарварақларига битиши лозим. Улкан муваффақиятлар пайтидаги қувонч бутун умрга татийди. Бундай паллаларда одамлар сени шунчаки футболчи сифатида қабул қилишмайди. Уларнинг кўз ўнгида француз миллатининг идеал вакили, мамлакат фахри сифатида намоён бўласан. Бу ерда гап энди футбол эмас, бошқа каттароқ нарса ҳақида кетяпти. Бундай имконият Франция термасининг ҳозирги таркибидан ўрин эгаллаганларда ҳам мавжуд.

Football.ua - Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:42, 24.06.2016. Ўқилди: 3070 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик