Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Динамо 15 29
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.07.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Айнтрахт Брауншвейг" - "Саарбрюккен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.07.2025

      05:10 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      05:40 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 2 в Сириусе, Россия.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      09:30 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Игора Драйв".
      10:00 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:50 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      15:00 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт.
      16:15 "Непридуманные истории". Омская область.
      16:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
      18:10 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:05 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:35 "Непридуманные истории". Омская область.
      01:05 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      03:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      04:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Црвена Звезда" (Сербия).
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Веснина.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Заур Абдуллаев против Роджера Гутьерреса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:35 Д/ф "КОПА 71".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. "Динамо" (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Алешандре Пантожа против Кая Асакуры, Сирил Ган против Александра Волкова.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      04:55 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Женщины. Групповая гонка.
      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      09:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      10:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Мужчины. Групповая гонка.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      13:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      14:45 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      21:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      00:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сархуш ва скунатдаги стадионлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тарихий ривоятга кўра, мулозимлардан бири юнон саркардасига икки урушқоқ хўроз совға қилишини айтиб мақтанибди. Шунда саркарда ўзига урушқоқ эмас, балки ғалаба қозонадиган хўрозлар зарурлигини уқтириб, мулозимга танбеҳ берган экан.

Айни шу ривоят мантиғидан келиб чиқадиган бўлсак, футболда ҳам шунчаки, хоҳиш-истак ёки мавжуд куч-имкониятнинг ўзи билан ғалаба қозониш мушкул. Дейлик, Америка кубоги чорак финалида Мексика ҳамда Чили терма жамоаларининг ҳар иккиси ғалаба қозонишни астойдил истади. Бироқ бир-бирига муносиб икки рақиб баҳсида мутлақо кутилмаган ҳисоб қайд этилди. Мексика футболи учун 0:7 наинки, кутилмаган, балки фожиавий ҳисобдир. Мураббий қўлидаги биллур чинни идиш бирдан ерга тушиб кетди, гўё. Баъзан шунақаси ҳам учраб туради ҳаётда. Бундай вазиятларда халқимиз «Келган бало-қазо шунга урган бўлсин!» - дейди надоматдан қочиб. Шундай бўлгани маъқул. Демак, ўша учрашувда Мексика термаси ғалаба қозонишга лойиқ бўлолмади. Ўйнади, курашди, бироқ бундан бирон натижа чиқмади. Жамоада ҳаммаси мужассамлашса-ю, тақдир уни қўлламаса, бундан ёмони йўқ. Гарчи Чили термаси фаворит саналган бўлсада, бу ҳисоб шунчаки, тақдир туҳфасидир.

Таъкидлаш жоиз, юқоридаги мулоҳазалар ҳар қайси йирик ҳисоб учун мос келавермайди. Масалан, «Локомотив-БФК»нинг ўз майдонида «Динамо»дан 0:8 ҳисобида енгилиши рақиблар савиясидаги тенгсизлик натижаси, холос. Бу ўринда гап биринчи лига етакчиси ва аутсайдери учрашганида ҳам эмас. Шунчаки, рақибларнинг савияси бир-биридан кескин фарқланади. Умуман олганда, спорт тамойилларига асосан биринчи лигада иштирок этаётган «Динамо» савия бобида аслида олий лига аутсайдерларидан юқорироқ, деган хаёлга борасан киши. Бу эса ўз-ўзидан олий ва биринчи лига жамоалари учун янгича форматлар ишлаб чиқиш керак, деган мулоҳазага йўл очади яна. Аммо ҳозир бунинг мавриди эмас. Айни пайт биз учун ғалаба қозонаётганлар хусусида сўзлаш муҳимроқ.

Агар ғалаба йўлида барча жиҳатлар уйғунлашса, ҳеч бир куч монелик қилолмайди. Ана, Аргентина терма жамоаси венесуэлалик футболчилар устидан зафар қучишга тўлиқ тайёр эди. Шу боис, Ромеро ҳам ҳал қилувчи паллада пенальтини бемалол тўсди. Бундай вазиятда ҳаммаси ўхшайверади, бир-бирига мувофиқ келаверади. Ҳисобланиш қирралари бир нуқтада жамланса, уйғунлашса, шундай бўлади ўзи. Бугун Андрей Микляев-Мирко Йелечич жуфтлиги «Локомотив»ни шундай тоблади. Кахи Махарадзе-Темур Кападзе-Сервер Жепаров учлиги ҳаддан зиёд ўзаро уйғунлашди. Энди бошқа футболчилар мазкур трио теварагида механизмдек айланаверишади, шинам ҳаракатланаверишади. Бу ҳол биринчи давранинг энг марказий ўйи­нида ҳам ўз сўзини айтди. Олий лигада «Локомотив»га жиддий рақобат туғдира оладиган жамоа сифатида «Насаф» кўрилаётганди. Аён бўлдики, «аждарлар»дан буни кутиш ноўрин. Йўқ, биз Рўзиқул Бердиев шогирдларининг имкониятларини паст баҳоламоқчи эмасмиз. Бор гап шуки, «темир­йўлчилар» даври бошланганини баралла айтиш мумкин. Жамоа ҳозирга келиб, барча жабҳада ғалаба қозонишга тайёрлигини амалда исботлаяпти. Энди ҳаммасини муносиб якунлаш қолди. Шу тариқа Андрей Микляев ва Мирко Йелечич элит мураббийлар сафига сездирмайгина қўшилиб олдилар. Ҳақ гап шуки, бугун улардан ўрганса арзийди. Гап «Локо»да етук футболчилар жамланганида эмас, фикримизча. Чунки бундай имконият Вадим Абрамовда ҳам бор эди. Микляев-Йелечич жуфтлиги «Локомотив» тимсолида жамоавий ўйиннинг борки жиҳатларини мувофиқлаштирди. Биз миллий жамоамиз ўйи­нида ҳам шундай тобланиш ва уй­ғунлик юз беришини орзу қиламиз. «Локомотив» тажрибаси шуни кўрсатадики, таркибни кучайтиришнинг ўзи билан етук ва юксак натижаларга қодир жамоа шакллантириб бўлмайди. Ҳатто маълум вақт ўтишини кутиш, сабр қилиш билан ҳам бу ишни уддалаш қийин. Негаки, қанча-қанча мураббийлар берилган имкониятлардан фойдаланишолмаганини, қимматли вақтни кўкка совуришганини мухлислар яхши билишади. Назаримизда, энг асосий иш ғалаба йўлини тўғри танлай билишда. Бу йўлни тўғри танлаган, ҳис қилган мураббий шон-шарафга бурканади.

Ўйлаймизки, Самвел Бабаян шу йўлни танлашда адашмайди, аниқроғи, адашмаслиги шарт. Чунки миллий терма жамоамизда унинг ўзи таъкидлаганидек, энг сара футболчилар жамланишган. Ушбу жамланишни ёвқур, ҳеч бир рақибдан чўчимас, ғалаба руҳини ўзига сингдирган жамоага айлантириш - Самвел Бабаяннинг энг буюк вазифаси. Бунда муболағага ўрин йўқ. Бу - ҳақиқатдан ҳам, мураббий учун буюк вазифа.  Микляев ва Йелечич «Локомотив»даги ўзига хос тажриба орқали бу ишни амалга ошириш мумкинлигини барчага кўрсатиб қўйишди. Навбат энди Самвел Бабаянга. Футболимиз ундан етук жамоа кутмоқда. Очиғи, аввалги саралаш босқичидаги ғалабалар унинг талабчанлиги эвазига қўлга киритилганди, яъни ҳақиқий жамоа кўзга ташланмаганди Самвел Вячеславовичнинг ўша мағлубиятсиз сериясида. Биз Леонид Слуцкий тимсолида ҳам шундай воқеликни кузатгандик. У Россия терма жамоасини бир амаллаб, Евро-2016 финал босқичига олиб чиқди. Слуцкий учун ўта кучли талабчанликнинг ўзи кифоя қилганди. Евро-2016даги дастлабки икки ўйин кўрсатдики, Леонид Слуцкий ҳануз оптимал таркибни шакллантирмаган. Хусусан, таянч ярим ҳимоя­чилари - Александр Головин ва Роман Нойштедтер таркибда ўзларини ноқулай сезишмоқда. Бу ҳол мураббийга ҳам, мухлисларга ҳам шундоқ кўриниб турибди, лекин жиддий ўзгаришлар қилиш учун энди кеч. Демак, Леонид Слуцкий ғалаба йўлини тўғри танлай билмаган. Биз мазкур мулоҳазаларни Россия ва Уэльс терма жамоалари учрашувидан аввал ёздик. Яъни газетамизнинг ушбу сони қўлингизга етиб борганида, учрашув натижаси маълум бўлади. Демоқчимизки, натижа бошқача бўлиб, мулоҳазаларимиз учун хижолат чекиб қолишдан чўчимадик. Учрашув натижасидан қатъий назар, таъкидлаймизки, Россия термаси яхлит, биз кутган жамоа сифатида шаклланмаган. Бу Самвел Бабаян учун ўзига хос сабоқдир. Чунончи, ғалаба қозониш йўлини танлаш ҳеч қайси мураббийга осон кечмайди. Аввалига ҳар бир мураббий ўзи танлаган йўлни тўғри, деб билади, ўзини ҳақ санайди. Ким ҳақ ёки ноҳак эканлиги фақат расмий учрашувлар чоғидагина исботини топади. Мухлислар учун а­ламлиси шу. Улар натижани кутиб яшашга мажбурлар. Шу жумладан, «Пахтакор» мухлислари ҳам. Англия ва Уэльс терма жамоалари ўртасидаги учрашув телеэкранда намойиш этилаётган пайт ҳам уларнинг энг фидоий­лари «Пахтакор» стадионида эдилар. Бир муддат Евро-2016 ва олий лиганинг икки баҳсини телеэкранда ёнма-ён томоша қилишга тўғри келди. Унисида стадион мухлисларга тўла, болалар шодон ҳайқиришмоқда. Бунисида эса стадион сукунатидан эт жимирлайди, юрак увишади. Ўша энг фидоий мухлислар эътироз қилишдики, «Сўғдиёна» стадионида натижаларни он-лайн тарзида эълон қилиш, сухандоннинг тиниқ ва ёқимли овози, меҳмонларга ўзгача муносабат уларни хушнуд айлабди. Улар чин дилдан исташадики, «Пахтакор» стадиони ҳам ҳаётдан орқада қолмасин, мухлислар билан тўлиб-тошсин. Тўғри, кимдир танқидий мулоҳазаларнинг бемавридлигидан, барибир, ҳозирча ўзгариш бўлмаслигидан нолиши мумкин. Бироқ бўм-бўш, ҳувиллаб ётган стадион, бу майдон узра ўзаро бақир-чақир қилиб тўп тепаётган 22 нафар футболчининг ҳолати бизни шундай ёзишга ундади. Муаммо борми, уни айтиш жоиз. Муаммони бартараф этиш эса барчамизнинг бурчимиз саналади. Унутмайликки, еврофутболга талпиниш аслида футболимизга муҳаббатдан бошланиши даркор. Ҳар холда, биз шундай  ўйлаймиз. Бугун Криштиану Роналдунинг Евро-2016даги ноаниқ зарбаларидан фиғон чекаётган мухлисларни ишончимиз комилки, водий жамоаларининг барчаси сўнг­ги турда мағлуб бўлгани ташвишга солади. Тасаввур қилинг: футболимиз яхлит бир тирик организм ва водий футболи унинг алоҳида аъзоси. Шу муҳим аъзо оқсамоқда, оғримоқда. Бу ҳолатда тирик организм ўзини соғлом ҳис қилишига ишониш мушкул.

Америка кубоги ярим финали, Евро-2016 гуруҳ босқичи 3-тур ва олий лиганинг 13-тур учрашувлари басма-бас ўйналаётган бир паллада бу хусусда яна бир бор биргаликда муҳокама юритсак арзийди. Янги мулоҳазалар оламида учрашгунча...

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:03, 24.06.2016. Ўқилди: 4170 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.