«Шанхай Теллэйс» Халкнинг трансфери учун «Зенит»га 55 миллион евро таклиф қилмоқда
«Зенит» ҳужумчиси Халк фаолиятини Хитой чемпионгатида давом эттириши мумкин. Sportnieuws.nl сайти хабар тарқатишича, Россия клуби «Шанхай Теллэйс»дан бразилиялик футболчининг трансфери учун 55 миллион евро миқдорида таклиф олган.
Хитой Суперлигасининг бошқа вакили «Гуанчжоу Эвергранд» Халк учун 30 миллион евро тўлашга тайёр эди.
Якунланган мавсумда 29 ёшли футболчи "Зенит" сафида 39та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол урди ва 25та голга ассистенлик қилди. Transfermarkt унинг трансферини 32 миллион еврога баҳолаган.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 16:11, 26.06.2016. Ўқилди: 2989 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар