Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба.

      • 23.08.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • 1:5
      • Челси
      • 23.08.2025 16:30
      • Манчестер Сити
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 23.08.2025 19:00
      • Борнмут
      • 1:0
      • Вулверхэмптон
      • 23.08.2025 19:00
      • Брентфорд
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 23.08.2025 19:00
      • Бёрнли
      • 2:0
      • Сандерленд
      • 23.08.2025 21:30
      • Арсенал
      • 5:0
      • Лидс
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 23.08.2025 00:30
      • Бетис
      • 1:0
      • Алавес
      • 23.08.2025 20:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Сельта
      • 23.08.2025 22:30
      • Атлетико
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • -:-
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • Суперлига
      • 23.08.2025 18:30
      • Сурхон
      • 1:2
      • Насаф
      • 23.08.2025 19:30
      • ОКМК
      • 3:1
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2247 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2016: Гуруҳ босқичи рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Терма жамоалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мана, Евро-2016да гуруҳ раунди якунланганидан кейин «ҳаёт-мамот» ўйинлари ҳам бошланиб кетди. Лекин қуйида гуруҳ босқичи доирасидаги 3та тур якунларига назар соламиз. Қани «плей-офф» йўлида қайси футболчилар жонкуярлик бобида ва ўйин сифати бўйича ажралиб туришди? Мухлисларнинг олқиши кимларга кўпроқ йўналтирилди? Бу саволларга Евро-2016нинг энг катта қисми якуни бўйича Soccer.ru сайти томонидан тузилган рамзий жамоага қараб ҳам муайян даражада жавоб олиш мумкин.

Дарвозабон

Ханнес Халльдорсон (Исландия). Агар шу кипернинг дарвозадаги ишончли ҳаракатлари бўлмаганида, мухлислар исландча эртакдан бебаҳра қолишарди. Эътибор беринг, Ханнес гуруҳ босқичи давомида бартараф этилган зарбалар сони бўйича етакчилик қилди. Аниқ рақамлар асосида айтсак, исланд дарвозабони жами 19та зарба йўлига ғов бўлди. Демакки, Халльдорсон 1та ўйинда ўртача ҳисобда 6та зарбани бартараф этган. Муҳими, у бирорта ўйинда биттадан ортиқ гол қўйиб юбормади. Ваҳоланки, букмекерлар Исландия термасининг португалларга қарши дебют ўйинидан олдин рақиб етакчиси Криштиану Роналду 3та гол уриб, қитъа чемпионати тарихидаги тўпурарлар рўйхатида Мишель Платинига тенглашиб олишини тахмин қилишганди. Бироқ Халльдорсон  чинакам қоя бўлиб, бундай башоратлар «белига тепди».

Ҳимоячилар

Дарио Срна (Хорватия). Ҳақиқий сардор ва етакчи, шунинг баробарида ажойиб футболчи. Дарио 34 ёшида ҳам Хорватия термасида етакчилардан бири бўлиб қоляпти ва ўйин ҳамда шерикларига муносабат бобида барчага намуна кўрсатмоқда. Статистик рақамлар эса гуруҳ раундининг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси мақомига айнан Срна муносиб эканлигини билдиряпти. Шу жойда «Шахтёр» (Донецк) вакилининг иродасини ҳам эътироф этиш жоиз. Туркия термаси билан ўйин тугагач, Срна оғир жудоликка учради  - отаси ҳаёт билан видолашди. Ушбу ёқимсиз воқеа ҳам хорватлар сардори характерини буколмади. Дарио 3та ўйинда ҳам майдонда тўлиқ вақт ҳаракатланди. Қаранг, фахрий ҳимоячи битта ўйинда ўртача  ҳисобда рақибларидан 3,7 марта тўп олиб қўйди ва 74 фоиз яккакурашларда устун келди.

Жером Боатенг (Германия). Евро-2016 доирасидаги дастлабки 3та ўйинда ҳам фаол тўп сурган Германия термасининг энг яхши ҳимоячиси. Боатенгни украинларга қарши ўйиндаги биттагина сеҳрли ҳаракати учун алоҳида олқишласак арзийди. Умуман, Жером ақлга сиғмас «подкат»ларни етарлича амалга оширди. Ҳимоячи айниқса, индивидуал томондан ёрқин кўриндики, у Шимолий Ирландия термаси билан баҳсда жароҳатлангач, немислар бежиз безовталанишмади. Яхшики, жароҳат жиддий эмас экан.

Леонардо Бонуччи (Италия). Италия термасининг уйғун ҳимоя учлигида барчанинг мақоми тайин: Кьеллини - юрак, Барцальи - виждон, Бонуччи эса - мия. Леонардонинг энг мураккаб вазифаларни нечоғли совуққонлик билан бажаришини кузатиш - алоҳида завқ. У бунда вақтни сира беҳуда сарфламайди. Хусусан, Бонуччининг бельгияликлар билан ўйинда Жаккерини голига ассистентлик қилганини ҳам унутмаслик керак.

Артур Енжейчик (Польша). «Краснодар»нинг польшалик ҳимоячиси аслида асосан ўнг қанотда тўп суради, аммо у суперуниверсал ва миллий жамоасида чап томондаги ишларни ҳам идеал даражада уддалади. Тўқнашувли курашларда яққол устунлик, тўп ошириш бўйича юқори фоизли аниқлик ва позицион ишончли ҳаракатлар - бу каби кўрсаткичлар рамзий жамоага нега айнан Артур танлангани юзасидан чиқадиган саволларга жавоб.

Ярим ҳимоячилар

Тони Кроос (Германия). Кўринишидан, Кроос клуб футболи мавсумида унчалик чарчаган эмас ва ЧЛдаги ғалаба билан чекланиб қолишни хаёлига ҳам келтирмаяпти. Мана, у Франция майдонларида тўлиқ вақт давомида Германия термаси диспетчери ролини қойиллатиб уддалаяпти. Хуллас, бундестим ўйинида равишни айнан «Реал» хавбеки белгилаяпти.  Дейлик, ҳужум йўналишини танлаяпти ва унга суръат бағишламоқда. Шунингдек, Кроос феноменал даражада аниқ узатма соҳибидир - деярли 95 фоиз ҳолатда уриниши аниқ чиқиб, бундестим ҳужуми давомийлик касб этди.

Андрес Иньеста (Испания). «Барселона» вақтида Кроосни сотиб олиш ғоясидан воз кечиб, унинг учун курашда  «Мадрид»га қўшимча имкониятлар яратганди. Эҳ, ўшанда каталонияликлар немис футболчисидан қўл узишмаганида эди, мухлислар икки буюк «дирижёр»нинг ўзаро ҳамкорлигини ўзгача қизиқиш билан кузатишарди. Андрес деярли хато қилаётгани йўқ, у шунингдек, Чехия термаси билан ўйинда ўз ҳисобига самарали узатма ёзиб қўйди. Агар Кроос майдон бўйлаб навигацион функцияларни ўз зиммасига олаётган бўлса, Иньеста рақиб жарима майдони атрофида ўта нафис ҳаракатларни амалга оширмоқда. Чинакам футбол профессори, айниқса, ўзгача ҳаракатланиш масаласида.

Иван Перишич (Хорватия). Гуруҳ раундининг энг ёрқин ўйинчиларидан бири. Перишич ўз ҳисобига 2та гол ёзишдан ташқари, бир марта жамоадошига ассистентлик қилди. Тезкор, шиддатли ва портловчи - ҳа, Иван бу хусусиятлари билан Евро-2016 қаҳрамонлари қаторига кирди.

Димитри Пайе (Франция). Тахминларга кўра, Гризманн ва Погба Франция миллий жамоасини ўз ортларидан эргаштириб боришлари керак эди. Лекин буларга терс ўлароқ, Димитри Пайе бош ролга кўтарилди. У Руминия, Албания ва Швейцария термаларига қарши кечган учрашувларда мезбонлар таркибида нафақат энг ёрқин, балки энг фойдали футболчи бўлди. Дейлик, руминлар устидан қозонилган ғалаба бус-бутун айнан Пайенинг хизматлари самарасидир.

Ҳужумчилар

Гарет Бэйл (Уэльс). Бэйл - ўз жамоасининг мислсиз етакчиси. У бу мақомга нақадар ҳақли эканлигини гуруҳ босқичидаги 3та ўйинда ҳам гол уриш орқали исботлади. Боз устига, Гарет дастлабки 2та турда Козачик ва Хартни жарима нуқтасидан берган қойилмақом айланма зарбалари билан доғда қолдирди. Россия термаси билан ўйинда эса ўз жамоаси муваффақиятига чиройли нуқта қўйди. Бир қарашда, уэльсликлар бундай Бэйл ёрдамида ҳали кўп арзирли натижаларга эришадилар, шекилли.

Альваро Мората (Испания). Шундай бўлиб чиқдики, рамзий жамоа ҳужумига «Реал»нинг икки футболчиси танланди. Ахир «Қироллик клуби» турнир давомида Моратанинг «Сантьяго Бернабеу»га қайтишини маълум қилди. «Ювентус» иштирокидаги ўйинлардаёқ кўрингандики, Альваро босим ва шиддат кучайган ўйинларда ўзини кўрсатишдан хижолат чекмайди. Мана, у Европа чемпионати гуруҳ учрашувларида ҳам бу хулосани мустаҳкамлади. Мората худди Бэйл каби 3та голга муаллифлик қилдики, шунинг ўзи кўп тош босади.

Мураббий

Бернд Шторк (Венгрия). Чинакамига шов-шув кўтарган Венгрия термасидан гуруҳ босқичи рамзий жамоасига бирор футболчи тушгани йўқ. Жамоа аъзоси Жужак тўла ҳақ: венгрлар индивидуал «фигура»ларга тобе эмаслар. Бошқача айтганда, уларнинг муваффақиятли юришларида жамоавий ҳаракатлар ва бирдамлик катта ўрин тутади. Лекин «сенсациячи» термадан кимнидир эътироф этмаслик ҳам унча тўғри эмас. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, немис мутахассиси Бернд Шторк рамзий жамоа бош мураббийи мақомига лойиқ кўрилди. Ҳарқалай, венгрларда ажойиб уюшқоқликнинг юзага келгани ва уларнинг анча мураккаб гуруҳда биринчи бўлишганида мураббий имзоси бор, албатта.

МУҚОБИЛ ВАРИАНТ

Майкл Макговерн (Ш.Ирландия) - Лукас Пишек (Польша), Фабиан Шер (Швейцария), Жоржо Кьеллини (Италия), Йонас Хектор (Германия) - Балаж Жужак (Венгрия), Золтан Гера (Венгрия), Аксель Витсель (Бельгия), Аарон Рэмси (Уэльс) - Криштиану Роналду (Португалия), Ромелу Лукаку (Бельгия)

Бош мураббий: Крис Коулмен (Уэльс)

Гуруҳ босқичининг антирамзий терма жамоаси

Дарвозабон:

Чиприан Тэтэрушану (Руминия)

Ҳимоячилар:

Игорь Смольников (Россия)

Сергей Игнашевич (Россия)

Александр ДРАГОВИЧ (Австрия)

Лорик Цана (Албания)

Ярим ҳимоячилар:

Раҳим СТЕРЛИНГ (Англия)

Александр ГОЛОВИН (Россия)

Арда ТУРОН (Туркия)

Андрей ЯРМОЛЕНКО (Украина)

Ҳужумчилар:

Роман ЗОЗУЛЯ (Украина)

Златан ИБРАГИМОВИЧ (Швеция)

Бош мураббий:

Леонид СЛУЦКИЙ (Россия)

МУҚОБИЛ ВАРИАНТ

Жо Харт (Англия) - Виктор Нильсон-Линделоф (Швеция), Ҳоқон Болта (Туркия), Киран КЛАРК (Ирландия), Вячеслав Шевчук (Украина) - Марио Гётце (Германия), Ярослав Плашил (Чехия), Роман Нойштедтер (Россия), Марсель Забитцер (Авсрия) - Александр КОКОРИН (Россия), Гарри Кейн (Англия)

Бош мураббий: Михаил Фоменко (Украина)

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:26, 27.06.2016. Ўқилди: 5392 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.