Бугун 7 февраль, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • 0:0
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • -:-
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.02.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Эрон

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6901]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3326]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2943]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2399]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2374]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1997]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1923]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1914]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1912]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1879]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [22]

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби тўлиқ таркиби билан истеъфога чиқарилди [16]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [11]

Мбаппе 5,9 млн евро миқдоридаги қарзи учун "ПСЖ" офисига суд ижрочиларини юборди [10]

“Андижон” катта жамоага айланиб бўлган, бу ерга совринларни ютишга келдим” - Маҳмуд Маҳамаджонов билан интервью [10]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [9]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [9]

СПЛ. Роналдусиз "Ан-Наср" "Ал-Иттиҳод"ни таслим қилди [8]

"Барселона" Суперлига лойиҳасидан расман чиқди [6]

Месси - Goal талқини бўйича МЛСнинг энг яхши футболчиси [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 23 46
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 23 26
14 Женоа 23 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Лечче 23 18
18 Фиорентина 23 17
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

07/02 22:00 Женоа - Наполи
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Санжар Қодирқулов: «Яна жаҳон чемпионатига боришни истайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Сўнгги йилларда «Бунёдкор» академиясидан етишиб чиқаётган истеъдодли ёш футболчиларнинг кўрсатаётган ўйинлари таҳсинга сазовор бўлмоқда. Узоққа бормайлик, Осиёнинг 2015 йилги футбол мавсуми қаҳрамонларини тақдирлаш маросимида «Бунёдкор» жамоасининг бир йўла уч нафар футболчиси - Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев ва Элдор Шомуродов қитъанинг «Энг яхши ёш футболчиси» номинациясида кучли учликка киритилди. Якунда Ҳамдамов Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди. Албатта, бу клуб раҳбарияти томонидан академия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, десак янглишмаймиз. Ана шундай истеъдодлардан яна бири бу Санжар Қодирқуловдир. Санжар ўтган мавсумни ҳимоячи Дилшод Аҳмадалиев билан бирга «Обод» жамоасида ижара асосида ўтказишди. Мавсум якунлангач эса яна «Бунёдкор»га қайтишди. Қодирқулов мавсумлар оралиғидаги хориж йиғинларида ўзини ижобий томондан кўрсата олди. Россиянинг «Анжи» ҳамда Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» клубларига қарши кечган ўртоқлик учрашувларида рақиблар дарвозасини жуда чиройли тарзда ишғол қилди. «Қалдирғочлар» таркибидаги расмий ўйиндаги дебюти эса ОЧЛ доирасидаги «Ал-Наср» клубига қарши ўйинга тўғри келди. Ярим ҳимоячининг ўйинларини кузатиб борган Жасур Абдураимов уни ёшлар терма жамоасига таклиф қилди. Шу кунларда футболчи терма жамоа таркибида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти. Биз Санжар Қодирқулов билан учрашиб, ундан интервью олдик.

- Санжар, футболга бўлган қизиқиш қачон ва қандай пайдо бўлган? Миллионлар ўйинини касб сифатида танлашингизга кимлар сабабчи бўлишган?

- Албатта, ҳар бир болада бўлгани каби мен ҳам ёшликдан футболга меҳр қўйдим. Лекин жиддий тарзда шуғулланишим бироз кечроқ бошланган. Ўшанда 12 ёшда эдим. Уйимдагилар мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлашган. Уларнинг ёрдамлари билан бугунга келиб футбол менинг касбимга айланди.

- Қайси футбол мактабида таҳсил олгансиз?

- Сергели туманидаги «Баҳор маҳалласи» номли жамоада ўйнаганман. Шу биринчи клубим бўлади. Мураббийларим Нуриддин ва Мате акалар бўлишган. Улардан бир умрга миннатдорман. Менга футболнинг илк сир-асрорларини ўргатишган. Жамоамиз асосан Тошкент шаҳри маҳаллалари ўртасида ўтказиладиган турнирларда иштирок этарди.

- Болаликда қайси жамоада ўйнашни орзу қилгансиз?

- Билмадим. Тўғриси, менда бундай орзунинг ўзи бўлмаган. Бу ҳақида ўйламаганман.

- «Бунёдкор» жамоасига ўтишингиз қандай амалга ошган?

- Даставвал дўстларим «Бунёдкор» жамоаси академиясига бориб, ўзларини синаб кўришган. Уларни муваффақиятли синовдан сўнг қабул қилишган. Кейин мени ҳам ўзлари билан бирга олиб боришган. Мураббийим Нуриддин ака билан бирга борганмиз. Кўрик жараёни икки ҳафтача давом этган. Шундан сўнг «Бунёдкор-2» жамоасига қабул қилишган. Очиғи, буни кутмагандим.

- Ҳаваскор жамоадан профессионал клубга кўчиб ўтдингиз. Илк таассуротлар қандай бўлган?

- Барибир, бошқа дунё экан. Биринчи кўрикка борган кунимдаёқ жуда илиқ таассуротлар билан уйга қайтганман. Ҳамма бир хил либосда, оёқларида ҳимоя воситалари. Тартиб-интизом биринчи ўринда. Буларнинг барчаси мен учун худди эртакдек бўлган. Чунки, кўрикдан ўтиш учун оддий оқ футболка ва шортикда келгандим. Машғулотларда иштирок этаётган, ўйинларда майдонга тушаётган болаларга жуда ҳавасим келган. Мени қабул қилишармикан, деган ҳадик ҳам йўқ эмасди. Секин-аста янги жамоадошларим билан дўстлашиб кетганман.

- «Бунёдкор» жамоасининг асосий таркибида майдонга тушган ўйинингизни эсдан чиқармасангиз керак?

- Албатта. Энг муҳими, мураббийлар штаби мени ОЧЛ доирасидаги «Ал-Наср» жамоасига қарши кечган ўйинда майдонга туширишганди. Буниси мен учун ҳақиқий кутилмаган совға бўлганди. Афсуски, ўша ўйинда мағлубиятга учраган эдик. Дебютим ўхшамаганди.

- Ҳар ҳолда ОЧЛ доирасидаги ўйин, оёқлар қалтираганмиди?

- Бўлмасамчи. Оёқларим қалтирагандан ўзимни анча пайт боса олмаганман. Мени жамоамиз 0:1 ҳисобида ютқазаётганда майдонга туширишганди. Тўғрисини айтаман, руҳий босимни енга олмаганим учун ўйиним умуман қовушмаганди. Мураббийлар мени ўйинни кучайтиради, деб ўйлаб майдонга туширишган эди. Афсуски, ўшанда уларнинг ишончларини оқлай олмагандим.

- Мавсумлар оралиғида чиройли голлар урдингиз. Айниқса, Корея ва Россия клубларига қарши кечган ўйинларда жуда яхши таассурот қолдирдингиз...

- Ўтган йили ижара асосида «Обод» клубида ўйнадим. Кейин «Бунёдкор»га қайтдим. Мавсумлар оралиғидаги хориж йиғинларида «Анжи» ва «Чонбук Моторс» клублари дарвозасини ишғол қилдим. Ҳозир «Бунёдкор» жамоасида рақобат жуда кучли. Шундай бўлсада, ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, асосий таркибга киришга ҳаракат қиламан. Бошқа томондан, бу йил кўп вақтимиз Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибидаги йиғинлар, ўртоқлик ўйинларида ўтяпти.

- Рақамларга эътибор қаратасизми ёки бу сиз учун аҳамиятсизми?

- Ўзимга бир нечта рақамлар ёқади. Лекин ирим қилмайман. Қайси рақам бўш бўлса, ўйнаб кетавераман. Агар рақам танлаш орқали футболчи зўр ўйнаб кетса, бугун ҳамма 7, 9, 10 ёки 11-рақамли футболкаларда ўйнаётган бўларди. Маълум бир рақам футболчига омад келтиришига ишонмайман. «Бунёдкор»да 26, ёшлар терма жамоасида 17-рақам остида ҳаракат қиламан.

- Бу йилги мавсум қизиқарли давом этяпти. Кўпчилик чемпионлик масаласи «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги курашда ҳал бўлади, деган тахминни илгари суряпти. Бу фикрларга қўшиласизми?

- Менимча ҳам шунақага ўхшаяпти. Лекин олдинда ҳали ўйинлар етарли. Иккинчи давранинг тўлиқ учрашувлари турибди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. ОЧЛдан чиқиб кетдик. Энди бор эътиборни кубок ҳамда миллий чемпионатдаги иштирокимизга қаратамиз. Мавсумни соврин билан якунласак яхши бўларди.

- Санжар, қайси футболчиларга ҳавас қиласиз ва улардан ниманидир ўрганишга уринасиз?

- Ҳавас қиладиган футболчиларим кўп. Улардан Дуглас Коста ва Лукас Моуранинг ўйинларини алоҳида кузатиб бораман.

- Энди терма жамоа ҳақида суҳбатлашсак. Ёшлар терма жамоаси билан Осиё чемпионатининг финал босқичига тайёргарлик кўряпсизлар. Аслида, терма жамоадан чақирув олишингиз қандай рўй берганди?

- Ўзим 1997 йилда туғилганман. Лекин 1996 йили таваллуд топган терма жамоамиз билан бирга ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига борганман. БААда ўтган кичик мундиалга Дилшод Нуралиев қўл остида йўл олган эдик. Лекин ўша мусобақада майдонга тушиш менга насиб қилмаганди. Фаолиятимда иккинчи маротаба жаҳон чемпионатининг финал босқичига боришни истайман. Бунинг учун жамоадошларим билан бирга бор имкониятимизни ишга соламиз.

- Осиё чемпионатининг саралаш баҳслари ҳамда шу йил кузда ўтказиладиган финал босқичидаги рақибларимиз ҳақида қандай фикрдасиз?

- Биласизми, саралаш баҳсларидаги рақибларимиз кучсиз эди. Ортиқча муаммоларсиз ғалабага эришдик. Буни ўйиндан аввал ҳам билардик. Лекин бу билан асло хотиржамликка берилмаганмиз. Ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашув билан тушиб, якунда ғалабага эришганмиз. Мураббийимиз Жасур ака Абдураимов ҳар бир ўйин олдидан футболчиларга керакли гапларни айта олардилар. Энди гуруҳдаги рақибларга келсак, учала жамоа ҳам кучли. Ҳатто Тожикистон терма жамоаси Австралия ва Хитойдан асло қолишмаяпти. Назарий машғулотларда рақибларни ўрганяпмиз. Асосий рақиблар Австралия ва Хитой бўлса керак. Рақиб ҳар қанча кучли бўлмасин, бизнинг мақсадимиз ўзгармайди. Осиё чемпионатининг финал босқичида камида ярим финалга қадар етиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Ҳа, жамоалар кучли, лекин ўйнаса бўлади.

- Осиё чемпионатининг финал босқичига тайёргарлик қандай кетяпти?

- Белгиланган режа асосида тайёргарлик кўряпмиз. Ҳозир Тошкентда икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпмиз. Кунига уч маҳал машғулот бўляпти. Чиғатой базасига жойлашганмиз. Режага кўра, 18 июнь йиғиннинг сўнгги куни Бекободнинг «Металлург» клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушамиз.

- Францияда давом этаётган Европа чемпионатини кўряпсизми?

- Албатта. Кўҳна қитъанинг 24та терма жамоаси иштирокида ўтказилаётган катта футбол байрамини кўриб боряпман. Бир-биридан қизиқарли ўйинлар бўляпти. Бу галги Европа чемпионатидан иштирокчи жамоалар сони 24тага етказилди. Билмадим, бу ўзгариш қанчалик ўзини оқлар экан? Ўйинлар сонининг кўп бўлиши сифатнинг тушишига олиб келиши мумкин.

- Қайси жамоага мухлислик қиляпсиз?

- Бельгия терма жамоасига мухлислик қиляпман. Бу жамоа таркибида истеъдодли футболчилар жам бўлишган. Янги авлод шаклланяпти.

- Лекин бельгияликлар гуруҳнинг илк ўйинида Италияга икки тўп фарқи билан ютқазиб қўйишди. Севимли жамоангиз гуруҳдан чиқа олармикан?

- Биринчи ўйиндаги иштирокка қараб хулоса чиқариш тўғри эмас. Илк учрашувда мағлубиятга учраб, якунда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган жамоалар бўлган. Бельгия ҳали гуруҳнинг қолган икки ўйинида ўзини ўнглаб олади. Ишончим комил, бельгиялик футболчилар гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришади.

- Сизнингча, қайси терма жамоа Европа чемпиони бўлади?

- Тахмин қилиб кўраман. Менимча, Франция терма жамоаси Европа чемпиони бўлади. Фаранглар ўз майдонларида ўтказилаётган қитъа чемпионатида муваффақиятли иштирок этсалар керак. Бу имконият ва имтиёздан улар максимал даражада фойдаланиб қолишга уринишади. Франция қитъа чемпионига топшириладиган кубокни мамлакатдан чиқариб юбормаса керак, деб ўйлайман.

- Шу кунгача ўтказилган ўйинлар орасида қай бирини алоҳида кўрсатган бўлардингиз?

- Ўзим кўрган ўйинларнинг ҳеч бери зерикарли руҳда ўтмади. Айниқса, очилиш ўйинини мириқиб томоша қилдим. Франция терма жамоаси сўнгги дақиқаларда урилган чиройли гол эвазига ғалабани илиб кетди. Швейцария-Албания учрашуви ҳам маъқул келди. Россия ўзига хос кутилмаган натижа қайд этди. Англия сўнгги йиллардаги анъанасига содиқ қолган ҳолда Европа чемпионатини дуранг натижа билан бошлади. Ўйлайманки, ҳали олдинда бир-биридан қизиқарли учрашувлар сизу бизни кутиб турибди.

 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:09, 28.06.2016. Ўқилди: 3632 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Верона Гифт Орбан 8
7 Милан Рафаэл Леау 7
8 Удинезе Кинан Дэвис 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.