Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10193 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Асилбек Омонов: «Мураббийларимизнинг талабчанлиги муваффақиятмизнинг калити бўлса керак»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олий лигада биринчи давра баҳслари тобора ўз якунига етмоқда. Турдан-турга турнир жадвалидаги вазият таранглашиб, жамоалар тоифаларга ажралиб боряпти. Ҳозирданоқ мусобақа ғолиблиги ҳамда элитада жон сақлаш учун курашадиган жамоалар номини айтиш мумкин. Хусусан, чемпионлик пойгасида «Локомотив»нинг имкониятлари жуда юқори баҳоланяпти. Совринли ўринлар учун даъвогарлар орасида эса мавсумлар оралиғида таркибини сезиларли тарзда кучайтирган «Бухоро» ҳам бор. Тачмурод Агамуродов ва Жамшид Саидов шогирдлари якунига етиб бораётган биринчи даврани ёмон ўтказишмаяпти. Биз жамоа дарвозабони, ўз вақтида ўсмирлар, ёшлар ва олимпия термалари сафида жаҳон ҳамда Осиё чемпионатларида қатнашган Асилбек Омоновдан интервью олдик.

- Асилбек, чемпионат ва кубокдаги юриш давом этяпти. Лекин бироз кутилмаганда Жиззахдаги баҳсда муҳим икки очкодан маҳрум бўлдинглар. Ёки ҳисоб ўйинга мос бўлганмиди?

- Учрашув биз кутгандан ҳам қийин кечди. Иккала жамоа ҳам майдонга ғалаба илинжида тушганди. Бизга ҳам, жиззахлик футболчиларга ҳам 3 очко сув ва ҳаводек зарур эди. Аммо ўша ўйинда ғалаба қозониш ҳеч кимга насиб этмади. Айтишим мумкинки, биз учрашувда икки очкодан маҳрум бўлдик.

- Кубок баҳсларида кимсан «Пахтакор»ни курашдан чиқариб юбординглар...

- Ўйлашимча, бу тасодифий ғалаба эмас. Тасодиф бир марта бўлиши мумкин. Биз ҳар иккала ўйинда ҳам ғалаба қозониб, ҳақли равишда ке-йинги босқичга йўлланма олдик. Кубок баҳсларида ҳам вазифамиз жиддий. Имкон қадар узоқроққа етиб боришни мақсад қилганмиз.

- Чорак финалда «Қўқон-1912» жамоаси билан ўйнайсизлар. Ярим финал чиптаси билан табрикласак бўлаверадими?

- Йўқ албатта. Бу ҳуқуқни аввал расман қўлга киритиш керак. Қолаверса, «Қўқон-1912» жамоаси ҳам осонликча ярим финал йўлланмасини бизга тақдим этмайди. «Пахтакор» устидан қозонилган ғалаба биз футболчиларни янада руҳлантириши аниқ. Қолаверса, бизнинг фидойи мухлисларимиз бор. Энг кўп томошабин айнан «Бухоро» стадионидаги ўйинларга ташриф буюрмоқда. Бундан фахрлансак арзийди. Биз тўп сурадиган арена ҳар бир ўйинда ишқибозларга тўляпти. Улар учун ҳам чиройли ғалабаларни қўлга киритишимиз шарт. Ахир футбол мухлислар учун ўйналади. Қолаверса, жамоамизнинг бу йилги таркиби ва қайд этаётган натижалари томошабинлар ўртасида кучли қизиқиш ва қайсидир маънода шов-шувга ҳам сабаб бўляпти. Биз ана шу юқори суръатни сақлаган ҳолда кейинги учрашувларда ҳам мухлислар ишончи ва меҳрини қозонишда давом этамиз. Фурсатдан фойдаланиб, бизни ҳам ўз майдонимиздаги, ҳам сафардаги ўйинларда ёлғизлатиб қўймаётган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Афсуски, уларни ҳамиша ҳам ғалабалар билан хушнуд эта олмаяпмиз.

- «Бухоро» олдига чемпионатда қандай мақсад қўйилган?

- Совринли ўринлардан бирини қўлга киритишимиз керак. Бунга имкониятларимиз етарли. Ахир бизда кучли мураббийлар штаби ишлаяпти. Тачмурод Агамуродов жуда катта тажрибага эга мутахассис. Ўз вақтида «Пахтакор» жамоасида муваффақиятли ишлаган. Шу билан бирга, мураббийларимиз ўта талабчанлар. Муваффақиятларимизда уларнинг ҳиссаси катта. Ҳозирги ҳолатда кучли учликда бораётган жамоаларга етиб олсак бўлади. Кези келганда айтиш керак, бу йилги чемпионатимиз жуда юқори темпда давом этяпти. «Металлург» клуби мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда. Улар аввалги турда «Навбаҳор» майдонида ғалаба қозонишди. Бекободликлар чемпионлик учун курашаётган жамоаларга яхшигина ташвиш туғдиришади. «Бунёдкор»дан ҳам очко тортиб олишганди. Ўйлайманки, ҳали ҳаммаси олдинда. Иккинчи давра ўйинлари биринчисидан ҳам қизиқарлироқ ўтишига ишончим комил.

Маълумот учун

Асилбек ОМОНОВ

Туғилган санаси: 1 сентябрь 1993 йил

Туғилган жойи: Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри

Таҳсил олган маскани: «Прогресс» футбол мактаби

Биринчи мураббийи: Виктор Пужалин

Амплуаси: дарвозабон

Жамоаси: «Бухоро»

Хоббиси: кино кўриш

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:07, 06.07.2016. Ўқилди: 3254 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.