Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 20.06.2025 03:00
      • Сиэтл Саундерс
      • 1:3
      • Атлетико
      • 20.06.2025 06:00
      • ПСЖ
      • 0:1
      • Ботафого
      • 20.06.2025 21:00
      • Бенфика
      • 6:0
      • Окленд Сити
      • 20.06.2025 23:00
      • Фламенго
      • 3:1
      • Челси
      • 21.06.2025 03:00
      • Лос-Анжелес
      • 0:1
      • Эсперанс
      • 21.06.2025 06:00
      • Бавария
      • -:-
      • Бока Хуниорс
  • Суперлига
      • 20.06.2025 20:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Бухоро
      • 20.06.2025 20:00
      • Машъал
      • 1:3
      • Насаф
      • 21.06.2025 20:00
      •   Навбаҳор
      • 2:0
      • ОКМК
      • 22.06.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.06.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сурхон
      • 22.06.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 31
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Нефтчи 12 23
5 Навбаҳор 12 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 13 15
9 Хоразм 13 14
10 Андижон 13 14
11 Сурхон 12 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 13 13
14 Қўқон-1912 12 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 13-тур

13-тур Сўғдиёна 1-0 Хоразм
13-тур Андижон 1-1 Қизилқум
13-тур Нефтчи 1-0 Бухоро
13-тур Машъал 1-3 Насаф
13-тур Навбаҳор - ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

21/06 20:00 Навбаҳор - ОКМК
22/06 20:00 Пахтакор - Қўқон-1912
22/06 20:00 Шўртан - Сурхон
22/06 20:00 Динамо - Бунёдкор

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Узоқдаги яқиним ёки яна термамиз ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европа чемпионатига андармон бўлиб турганимизда кунлар аста-секин ўтиб бормоқда, бошқа бир муҳим ўйинга тобора яқинлашмоқдамиз. Ҳа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироқ ва Яман билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Буниси энди аниқ маълумот. Аслида, мазкур хабар ФИФА расмий сайтига таяниб анча олдин тарқатилган эди, фақат Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан энди тасдиқланди. Афтидан, илгарироқ мавриди бўлмаган, шекилли. Дарвоқе, ўйинларнинг иккиси ҳам Тошкентда ўтказилади: 24 июлда Ироқ келади, 24 августда эса Яман.

Янгиликлар анча ёқимли, бизникилар ҳам ўзимизда ўртоқлик ўйини ўтказишни уддалайдилар. Тошкентда ўртоқлик ўйини керак, деганмидингиз? Марҳамат. Ироқ ва Яманнинг фақат сафарда ўйнашга мажбурлиги эса буткул бошқа масала.

Майли, асосий мавзудан узоқлашмайлик. Эндиги вазифа - бу икки ўйиндан максимал даражада фойдаланиш. Хўш, ўртоқлик ўйинларидан мақсад нима? Албатта, янги ўйинчилар ва тактик ишланмаларни синовдан ўтказиш. Биз ҳозир миллий термамиз устозига қандай услубда ўйнашни ўргатмоқчи эмасмиз. Буни унинг ўзи ҳал қилгани маъқул. Аралашмаймиз. Аммо янги номзодлар ҳақида фикр билдириб ўтсак, зарар қилмаса керак. Зеро, айнан шу масалада терма жамоа унчалик ҳам мақтана олмаслигини кўрганмиз...

Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувида иш бошлаганига анча фурсат бўлди. Бу вақт оралиғида мураббий кимларга ишонч билдириши ҳам ойдинлашиб улгурган. Асосан легионерлар ва «Пахтакор» футболчиларидан иборат таркибда ҳатто Ислом Тўхтахўжаев ҳам доимий ўринга эга эмас. «Локомотив» футболчиси вазиятдан келиб чиқиб гоҳ ҳимоя марказида ўйнаса, гоҳида қанотларда ҳаракатланишга мажбур. Буниси энди қайси ҳимоячи жароҳат олиши-ю, қай бири дисквалификация қилинишига боғлиқ.

Афтидан, энди Ислом чап қанотда ҳам ўйнайдиган кўринади. Ўтган ҳафта Москванинг «Локомотив» клуби Душанбеда «Истиқлол»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва... Виталий Денисов жароҳат олди. Термамиз ҳимоячиси 12-дақиқадаёқ шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этишга мажбур бўлган. Бу эса нафақат Самвел Бабаян, балки терма жамоа учун жон куйдирадиган ҳар бир мухлисни хавотирга солади.

Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин, энг аввало, Виталий Денисовнинг имкон қадар тезроқ соғайишига тилакдошмиз, албатта. Аммо у ўйнай олмаган тақдирда чап қанот ҳимояси кимнинг эвазига ёпилишини тахмин қилиш қийин эмас - 90 фоизлик эҳтимол билан бу футболчи Станислав Андреев бўлади. «Пахтакор» ҳимоячиси анча йиллардан буён терма жамоада тўп суради. У шу вақтга қадар 33та ўйинда майдонга тушишга улгурди, 2та гол уриб, бир мартагина огоҳлантирилди. Мазкур баҳслар орқали мутахассислар назарига тушди. Уларнинг наздида Андреев - ишончли, тактик жиҳатдан кучли футболчи, тўпсиз ишлашда жамоасига катта фойда келтиради. Балки ҳимоячи бу жиҳатлари билан мутахассислар ишончига киргандир, аммо мухлислар меҳрини қозона олмади. Ҳозир Андреев деганда кўпчиликнинг кўз олдига тўрт йил олдин Эронга қарши «Жар» стадионида ўтган ўйин келади...

Албатта, Станислав Андреев кучли футболчи бўлиши мумкин. Аммо Яман ҳамда Ироққа қарши кечадиган ўртоқлик ўйинларида бошқалар ҳам синовдан ўтказилса, зарар қилмаса керак. Ёдингизда бўлса, бундан 4 йил муқаддам ЖЧ-2014 саралашининг муҳим ўйинлари олдидан ҳам Виталий Денисов жароҳат олиб, қисқа муддатга сафдан чиққан эди. Ўшанда терма жамоани бошқарган Миржалол Қосимов ҳали кўпчиликка танилиб улгурмаган Шоҳруҳ Гадоевни Жанубий Кореядек кучли рақибга қарши асосий таркибда майдонга туширишдан чўчимаганди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етган, Гадоев эса нафақат ҳимоя, балки ҳужумдаги ҳаракатлари билан ҳам ёдда қолганди.

Шоҳруҳ Гадоев икки йил муқаддам жароҳат олгач, унинг фаолияти бироз ортга кетди. Дастлаб узоқ вақт даволанди, сўнгра «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан юзага келган келишмовчилик туфайли асосий таркибда майдонга тушмади. Қўшимчасига Баҳрайн чемпионатига кетиши ҳам кўп танқидларга учради - айтишларича, бу чемпионат савия жиҳатидан анча паст. Албатта, бу арзирли сабаб бўлиши мумкин, аммо ўз ўрнида бошқа савол ҳам туғилади - Гадоев кучсиз чемпионатда ўйнагани билан унинг спорт формаси қай даражада эканини ким билади? Бундай фикр билдиришдан аввал футболчига ҳеч бўлмаса ўртоқлик ўйинларида ўзини кўрсатиш имконини бериш керак эмасми?

Аслида, терма жамоа таркибида синаб кўриш мумкин бўлган футболчилар рўйхати анча узун. Шоҳруҳ кучсиз чемпионатда тўп сураётган бўлса, бу йил Россиянинг «Газовик» клуби таркибида премьер-лига йўлланмасини қўлга киритган, Россия биринчи дивизионининг энг яхши ярим ҳимоячиси сифатида эътироф этилган Вадим Афонинга нима учун эътибор қаратилмаяпти? Бу футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида фақат бир марта, унда ҳам ўртоқлик ўйинида майдонга тушган экан. Балки Вадимнинг даври энди келгандир? Ёки бир неча йил Россия премьер-лигасида тўп суриб, тажриба орттирган Вагиз Галиулинни ҳеч бўлмаса синаб кўриш мумкин эмасми?

Албатта, Самвел Бабаян ишламоқда, Австрияда ўтказилган йиғинда бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Фақат муаммо шундаки, Канадага қарши кечган ўртоқлик ўйинида асосан олий лигада тўп сураётган футболчилар кузатилди. Биз бу ўйинчилар ҳолатини «Бунёдкор»-«Насаф» баҳсида ҳам бемалол кўриб олишимиз мумкин. Бироқ хориждаги футболчилар билан қачон яқиндан танишиш мумкин, буниси энди баҳсли масала...

АБДУЛЛОҲ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:21, 11.07.2016. Ўқилди: 10667 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 6
4 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
6 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
7 Бунёдкор Луис Качорри 5
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
10 Нефтчи Зоран Марушич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.