Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3790 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ноэль Ле Грэ:«Қанақасига қараманг, 24та жамоали Евро – бу плюс»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Мураббийлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Франциялик бизнесмен Ноэль Ле Грэ  2001 йилдан буён ўз мамлакати футбол федерацияси президенти лавозимида ҳам ишлаб келяпти. У шунингдек, «футбол» фаолиятида нақ 10 йил (1991-2000) Лига 1ни бошқарган, қолаверса, Франция ФФда вице-президент вазифасини ҳам бажарган. Хуллас, футбол функционери ролида етарли тажриба тўплаган Ле Грэ  Insideworldfootball сайтига берган эксклюзив интервьюсида Евро-2016нинг француз футболига таъсири, турнирдаги хавфсизлик масалалари хусусида гапириш баробарида қитъа чемпионати иштирокчилари сони ошгани катта плюс эканлигини урғулади. Бундан ташқари, жаҳон футболи бошқарув тизимида бўлган охирги ўзгаришларни тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.

- Айтингчи, Евро-2016 Франция ва бутун Европага нима қолдиради, сизнингча?

- Аввало, соф футбол нуқтаи назаридан гапирсак, ушбу турнирга мезбонлик қилиш Франция учун ғоят муҳим аҳамият касб этди. Турнир нима берди? Биринчи навбатда, Лион, Марсель, Бордо ва бошқа шаҳарларда янги стадионлар қуриш ёки мавжудларини капитал реконструкциялаш имкони туғилди. Чунончи, Евро-2016 мезбонлиги Францияга топширилмаганида, бундай кенг қамровли ишларни амалга оширолмасдик. Демакки, агар мусобақа бўлмаганида, миллий футболимиз ва бошқа мамлакатларники ўртасидаги катта фарқ сақланиб қолаверарди. Тан олиш жоиз, бунгача кўп жиҳатлар бўйича анча орқада қолаётгандик. Европа чемпионати яна маҳаллий профессионал клубларимиз бюджети ва мухлислар учун яратиладиган қулайликларга стратегик ёндашув масаласида ҳам кучли таъсирга эга. Ҳа, Евро-2016 Франция ҳаваскорлар футболига ҳам яхшигина мерос қолдиради. Дейлик, жиҳозланган кийиниш хоналари, транспорт воситалари, машғулот ўташ учун зарур ашёларни 15700та ҳаваскорлар жамоасига бўлиб берамиз. Айни пайт бизда 210 мингдан кўп лицензияли мураббий бор ва турнирдан сўнг уларнинг сони янада ошади. 1998 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг шундай ҳолат кузатилганди. Энди жорий Европа чемпионати ишчи ўринлар сони ва хорижий валюта оқими масаласида Франция иқтисодиётига сезиларли туртки беришини айтиш шарт эмасдир. Мисол учун, ҳисоб-китобларга кўра, турнир баҳонасида мамлакатимизга 2,5 миллиондан кўп сайёҳ келиши айтилганди.  Бутун қитъа миқёсида гапирсак, биринчи галда, иштирокчилар сони ошгани қувониш учун алоҳида асос эканлигини таъкидлаш ўринли. Ҳа, қанақасига қараманг, қанчалик айлантирманг, финал раундида 24та жамоанинг қатнашгани катта плюсдир. Бу қитъанинг деярли ярми Евро-2016 билан яшаганини англатади.

- Хавфсизлик чоралари турнирга нисбатан эътиборни чалғитмаяптими?

- Терактлар эҳтимолини назарда тутсак, хавфсизлик биз учун бирламчи вазифа саналади. Франция ҳукумати бир неча ойга чўзилган узоқ тайёргарлик жараёнидан сўнг махсус режа ишлаб чиқдики, унда юзага келиши мумкин бўлган барча вазиятларда қандай фавқулодда чоралар кўриш зарурлиги белгилаб қўйилган. Умуман, хавфсизликни таъминлаш учун жалб этилган барча идоралар ходимлари кечаю-кундуз ишлаб, ҳушёр турибдилар. Хавф нолга тенг - бундай дейиш ярамайдию, аммо мухлисларнинг байрамдан тўлақонли баҳра олишлари учун кенг миқёсда иш олиб бориляпти. Ҳа, афсуски, чидаб бўлмас зўравонлик руҳидаги баъзи можаролар юз бериб улгурди. Энди бу ҳолнинг такрорланишига асло йўл қўймаслик лозим. УЕФА ушбу масалада қатъий позициясини маълум қилди ва шунга яраша, хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилди. Шундай экан, умид қиламанки, ҳаммаси кўнгилдагидек давом этиши керак.

- Энди Франция футболи ҳақида гаплашсак. «ПСЖ»нинг миллий чемпионатдаги яққол устунлигига қандай қарайсиз? Бу ҳолат асосий муаммо эмасми?

- Тан олиш керак, «ПСЖ» ажойиб ишларни амалга оширяпти. Ҳа, бугун биринчиликда шу клуб яққол «гегемон»лик қиляпти. Лекин бошқа иштирокчилар яқин йилларда парижликларга кучли рақобат туғдиришлари мумкин. Мен фақат битта гапни айтишим мумкин - «ПСЖ» бағрида франциялик ўйинчилар имкон қадар кўпроқ порлашларини истардим.

- Сизнингча, қолган клублар дарҳақиқат, «ПСЖ» билан рақобатлашиш даражасига чиқишадими?

- Дейлик, «Лион» ҳозирда чакки формада эмас, яна «Марсел»нинг ички потенциали анча катта.

- Сизга қолса, Мишель Платинини Евро-2016га фахрий меҳмон сифатида таклиф қилармидингиз?

- Албатта, бироқ унинг ўзи турнирда кўриниш бермасликни лозим топди. Бундай ҳолатда унинг қарорини тушуниб, ҳурмат қилишим мумкин, холос. Умуман, Платинига нисбатан ҳурмат-эътиборим ҳамон жуда баланд.

- Кўринишидан, мамлакат терма жамоасида биринчи даражали футболчиларнинг бутун гуруҳи яна бош кўтармоқда, чоғи. Бунинг ортида қандай ишлар турибди?

- Дарҳақиқат, шундай: Коман, Мартиаль, Погба, Канте... Булардан ташқари, яна бир қатор йигитлар бор. Ҳозирги ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, биз болалар билан ишлаш бўйича илғорлардан биримиз. Қаранг, кўплаб истеъдодли йигитларимиз Европанинг энг буюк клубларида улғайишмоқда, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимиз эса ҳар қандай халқаро турнирда ажо-йиб натижаларни қайд этяптилар. Оддий айтганда, француз футболчиларига биринчи даражали «маҳсулот» сифатида қарашаётганига анча бўлди. Ҳарқалай, хорижнинг кўплаб жамоалари  миллий чемпионатимизни мунтазам кузатиб бориш асносида ўз ўйинларини кучайтирадиган ижрочиларни қидиришяпти.

- Бу барқарор муваффақиятми?

- Ҳа, ўзига хос тизимли ўсиш. Ҳамма жойда ҳам шундай, лекин бизда ёш авлод билан ишлаш анча эффектли ва бу юқори даражадаги муваффақиятларимиз кафолатидир.

- Айни пайт УЕФА президентсиз фаолият юритяпти. Бу ташкилотга салбий томондан таъсир қилмайдими?

- Йўқ, чунки УЕФАнинг барча механизми ўз ишини тўғри бажаришда давом этяпти. Қолаверса, ҳозирги ҳолат абадий давом қилмайди-ку. Мана, сентябрь ойида янги президентни аниқлаб берадиган сайловлар бўлиб ўтади.

НОЭЛЬ ЛЕ ГРЭ:«Қанақасига қараманг, 24та жамоали Евро – бу плюс»

- Хўш, юқори лавозимга номзодлар орасида яққол етакчи борми?

- Ҳозирга қадар бирор даъвогар ўз номзодини расман илгари сурмади. Демак, яна озгина кутамиз...

- Франция ФФ позициясига кўра, УЕФА биринчи галда, қайси қийин муаммоларни қал этиши керак?

- Ташкилот аввало, йирик ва кичикроқ футбол федерациялари ўртасидаги тенгликни сақлаб қолишга уриниши шарт.

- ФИФАга янги раҳбар сайланди, энди вазият ижобий томонга ўзгаришига қанчалик ишоняпсиз?

- Агар ишонмасам, бундан ёмони бўлмасди. Хайриятки, айни пайт  Жанни Инфантинога 100 фоиз ишоняпман.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:58, 11.07.2016. Ўқилди: 4759 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.