Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ички ишлар вазирлиги томонидан ман қилинган жамоа ва “ичак узар” фактлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

1. Баъзи бир одамларни юлдуз бўлишига автоҳалокат сабабчи бўлган. Дунёга машҳур испан қўшиқчиси Хулио Иглесиас ёшлигида “Реал” жамоасида тўп сурган, 20 ёшга келиб эса футбол билан хайрлашишига тўғри келган. Сабаби у автоҳалокатга учраб оёғи жарохатланади. Шундан сўнг гитара чалишга қизиқиши ортиб, довруғи дунёни тутган хонандага айланади.

2. Бахт ҳам кулфат ҳам қўша-қўша келади дейишади. Бразлияда футбол учрашуви чоғида майдонга парашютчилар жамоасини шамол етаклаб келади. Парашютчилардан бири нақд дарвозабоннинг устига келиб тушади, айни шу дамда дарвозага гол ҳам киритилади. Дарвозабоннинг эътирозларига қарамай ушбу голни ҳакам ҳисобга олган.

3. Футбол расман Афғонистон, Кампучи ва Гренландия давлатларида тақиқланган. АҚШнинг Юта штатида эса футболни черковдан 1.5мил узоқликда ўйнаш мумкин. Бейсбол, Гольф ўйинлари учун эса бу масофа 0.5 милни ташкил этади.

4. Англия футбол орқали фақат даромад эмас, зарар ҳам кўради. Футболнинг афсонавий фанатлари хар йили давлат бюджетига 40 миллион фунт стерлинг миқдорида зарар келтирадилар.

5. 1969 йил 3 ноябрда Англия тарихида энг тартибсиз футбол учрашуви бўлиб ўтган. Унда хакам “Тоттенхем” клуби ўсмирлар жамоасини 11 нафар футболчисини ва “Хаули” нинг жарохат олиб касалхонага кетган футболчисидан ташқари 10 нафар футболчиси ва ён ҳакамларни ўйиндан четлатишга мажбур бўлган.

6. Британияда туман тушиши оддий бир холат. Гоҳида у туфайл футбол учрашувлари қолдирилади, гоҳида эса бошқача тус олади. Ана шундай учрашувларнинг бирида туман шу қадар қуюқ бўлганки футболчилар тўпни ахтариб қолишган. Ҳакам эса майдонда футболчилар кўплигидан довдираб қолган. Шошилиб захира ўриндиғига югурган ҳакам у ер бўшлигини кўриб ўйинни тўхтатишга мажбур бўлган. Аниқланишича бу учрашувда 30 нафар футболчи майдонга тушган экан.

7. Бразилиянинг “Какова” жамоаси расман давлат ички ишлар вазирлиги томонидан тарқатиб юборилган. Жамоа футболчилари милиция ходимларидан иборат бўлиб, унинг учрашувларини томоша қилишга ҳам асосан милиция ходимлари келарди. Бу вақтда эса шахарда тўс-тўполон ва майда ўғирликлар авж оларди. Вазирлик футболни қанчалик яхши кўрмасин бу жамоани тарқатиб юборишга мажбур бўлган.

8. Польшанинг Бигдош шаҳрида бир оила аъзоларидан иборат бўлган жамоа майдонга тушганини спорт журналистлари қайд этишган. 15 дан 28 ёшгача бўлган 11нафар ўғилдан иборат Осинскийлар оиласи учрашувда ютқазган бўлсада, томошабинлар жамоа тузувчисини олқишларга кўмиб ташлашган.

9. Италиянинг Асти шаҳрининг маҳаллий жамоаси ҳужумчиси Маскио тўпга зарба бераман деб ерни ўйиб юборади. Ерни текислаш учун келган махсус хизмат эса у ердан тарихий характерга эга бўлган бош чаноғини топиб оладилар. Жарохатланган футболчига эса археология соҳасига қўшган хиссаси учун махсус мукофот ва кўкрак нишони топширадилар.

10. 1959 йилда Ташкилотчилар хатоси билан бир вақтга гандбол ва футбол ўйинлари бир стадионда ўтиши режага киритилади. Майдонга йиғилган 2 спорт жамоаси ҳам орқага қайтишни истамайди. Натижада бир майдонда 4 жамоа ўйнашга мажбур бўладилар.

11. Исроилда мана 7 йилдан бери шанба куни футбол учрашувларини ўтказишга рухсат бериш бўйича қонун лойихасини кўриб чиқишга шикоят тушади. Бироқ 36 маротаба ариза билан чиқилган бўлсада қонун лойихасига ҳамон қўл урилмаган.

Манба: diydoraziz.uz
Киритилди: 17:15, 13.07.2016. Ўқилди: 9773 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик