Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

01/01 06:00 Борнмут - Манчестер Сити

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради. Мазкур лойиҳага “Каратэчи бола” (The Karate Kid) ва “Агент Коди Бенкс” (Agent Cody Banks) каби фильмлари билан танилган норвегиялик режиссёр Харалд Сварт режиссёрлик қилмоқда. Бу унинг анимация жанридаги илк дебют иши бўлади.

IMDb платформасида қайд этилишича, кемага яширинча чиқиб олган йўловчини уйига қайтариш учун икки жасур викинг қиз Норвегиядан Хитойга йўл олади. Сафар давомида улар сир-асрорларни кашф этади, аждаҳо варраклари, мушакбозлик ва кунг-фу сирларини мукаммал эгаллайди. Шунингдек, ҳақиқий дўстлик ҳар қандай душмандан тортиб олинган ўлжадан устун эканини англаб етади.

25 ёшли футбол юлдузи ушбу саргузаштли комедияда ўзининг анимацион талқини – Ҳоланд исмли бақувват викинг қаҳрамонига овоз беради. Лойиҳа ижодкорларининг таъкидлашича, футболчи бақувват ва қудратли жангчи образини жуда табиий ва ишонарли тарзда гавдалантириб берган.

Режиссёр Харалд Сварт футболчининг ушбу лойиҳага жалб этилиши ҳақида шундай дейди:

“Эрлинг бутун дунё бўйлаб замонавий викинг тимсолига айланиб улгурган – у бақувват, қўрқмас ва ўзига хос норвег. Уни ушбу коинотга айнан ўзи сифатида олиб кириш фильмга кутилмаган энергия ва ишончлилик бағишлайди”.

Эрлинг ёш бўлишига қарамай, аллақачон футболдаги энг катта номлардан бирига айланди: у Англия Премьер Лигасида бир мавсумда гол уриш бўйича рекордчи (2022/23 йилги мавсумда 36 та гол) ҳисобланади ва фаолиятида энг тез 100 та гол урган футболчи (атиги 105 та ўйинда) сифатида тарихга кирган.

Фильмда бош ролларни – анъаналарга қарши чиқиб, Норвегиядан Хитойга қараб маданиятлараро узоқ саёҳатга отланган икки исёнкор викинг қизлар (Хедвиг ва Ингрид) образини британиялик машҳур поп-хонанда Рита Ора ҳамда актриса Элла Парнелл ижро этади. Рита Ора бундан олдин “Кунг-фу Панда” ва “Детектив Пикачю” лойиҳаларида, Парнелл эса машҳур “Fallout” ва “Аркейн” (Arcane) сериалларида овоз бериш тажрибасига эга.

Лойиҳа таркибидан бошқа таниқли ижодкорлар ҳам жой олган:

Стив Спирс (“Юлдузлар жанги”) – Қирол Эрик ролида;
Антон Лессер (“Кариб денгизи қароқчилари”) – хийлагар ака Ларс ролида;
Алан Карр (британиялик комик) – қироллик котиби Бард ролида.
Фильм мусиқасини эса машҳур “Музюрак” мультфильми бастакори Кристоф Бек яратмоқда.

Instagram’да 40 миллиондан ортиқ кузатувчига эга бўлган Эрлинг Ҳоланднинг лойиҳага жалб этилиши фильмнинг дунё миқёсидаги нуфузи ва тижорий муваффақиятини кескин ошириши шубҳасиз. Анимацион фильм премераси 2026 йил декабрь ойида бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1168 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик