Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: "Ажралмас рақиб"

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Парашютдан иккинчи бор сакраётган одам биринчи марта сакраганидан кўра кўпроқ қўрқади. Десантларнинг фикрига кўра, биринчи бор сакраганда бошдан ўтаётган бу ҳолат одамга нотанишлиги туфайли қўрқув мезонини англаб бўлмайди. Иккинчи сакрашдаги қўрқув бутунлай бошқача бўлади, дейдилар. Кучлироқ демоқчимасман, бошқачароқ...

Инсон ҳаёти давомида барча рақибларини енгиши мумкин. Ҳатто ўзидан кучлироқ кўринган ёвни ҳам ер тишлата олади. Кўрганмиз. Лекин биргина рақиб унга безрайиб қараб тураверади. Рақиб ўзини фақат кўзгуда кўрсатади. Инсон ҳаёти давомида асосан ЎЗИни енгиш билан овора бўлади. Қадимий китобларда ҳам ўзини енга олган инсон чинакам паҳлавон деб эътироф этилган.

Футболда энг оғир жараёнлардан бири, бу – пенальти! Ўтган ҳафта пенальтиларни кўравериб чарчаб кетдик. Чорак финалнинг икки ўйинида дуранг натижа қайд этилгани учун ғолиблар номини шу серияда аниқлашга тўғри келди. Бу икки баҳсдаги сериялар бир-биридан анчайин фарқ қилди. Португалия ҳамда Польша жамоалари ўртасидаги учрашув серияси бир жамоанинг аниқлиги туфайли ўз вақтида ҳал бўлган эрса, Италия – Германия ўйинида ижрочиларнинг ҳаяжон гирдобига ўралиб қолганларини кузатдик. мақолада бир жамоа устунлик қилган пенальтилар серияси ҳақида гап боради. Бу воқеликнинг бўй-бастини тўлиқ англаш учун мозийга мурожаат қилишимиз керак. 22 йил олдинги ЖЧга.

Роберто Баджо пенальтиси эсингизда бўлса керак? Албатта, эсингизда. Унутиб бўладими шундай манзарани?! Робининг ўша чемпионатдаги пенальтиси нима учун қийматли, биласизми? Тўғри, у шу хатосига финалда, бўлиб ҳам сўнгги зарбада қўл урган. Аммо воқеъликни кўтариб юборган нарса аслида бошқа томонда: Баджо олдинги ўйинларда бир ўзи скуадро адзуррани елкасида кўтариб келган, плей-оффда урилган 6та голдан 5тасини ўзи йўллаганди. У том маънода миллат қаҳрамони эди. Ана шу ҳолатлар борлиги учун ҳам Баджонинг ноаниқ зарбаси мавқеи ҳаддан ташқари кўтарилиб кетган. У қандайдир ди бьяджо эмасдики, бир марта эслаб, кейин унутилиб кетадиган...

Баджони буюк ўйинчилар сирасига киритган яна бир сифати – пенальти балосидан тўрт йил ўтгач, яна ўн бир метрлик нуқтага кела олгани ва тўп киритгани! Бу, ўзини ўзи енгиш дейилади.

Криштиану Роналду ҳам шу жараённи қисман бўлса-да бошдан кечирди. Австрия билан кечган омадсиз ўйинидан сўнг плей-оффда пенальтилар сериясини ўзи бошлаб берди. Серияни муваффақиятли бошлаб бериши асносида у терма жамоасига яхши имконият туҳфа этган бўлса, ўзига хув олдинги ишончни қайтариб олди.

Тарихан қарайдиган бўлсак, жиддий ўйинларда пенальтидан фойдалана олмаган йигитлар кейинчалик бу нуқтага узоқ вақт яқинлашмай юрадилар. Мана, Германия термасининг юлдузи – Мюллер икки ҳафта пенальти тепмайман, дебди. Ҳолат оғирлигини шу гапдан ҳам билиб олсангиз бўлаверади.

Футбол қироли Пеле мингинчи голини ўн бир метрдан урганини биласиз. “Оёғим қалтирагани ҳамон эсимда”, деб хотирлайди ўша дақиқаларни у. Бразилиялик афсона ўша ўйиндан бир кун олдин уйида ухлай олмаган ва ўзини енгибгина юбилей голини йўллай олишини англаб етган.

Инсон қачон ўзини том маънода енгган ҳисобланади? Қачонки, амалга оширган хатоси даражасидаги ишни тўғриласа. Тушунтираман. Шевченко 2005 йилги ноаниқ зарбаси хатосини “Челси” таркибида аниқ амалга оширган пенальтисида юва олмайди. Ҳеч бўлмаса, мавқеи яқин турнирда киритиши талаб этилади. Баджо ЖЧдаги айбини тўрт йил ўтиб, мундиалда тўғрилаган. Бу турнир эътибори билан ҳеч нарсани англатмаса-да, футболчининг ўзига жуда муҳим бўлган. Тўрт йил елкасида кўтариб юрган оғир юкдан халос бўлган ўша куни.

Роналду шу ишни бир турнирнинг ўзида бажарди. Моутиньо: “Биз Криштианунинг аниқ зарбасидан сўнг енгишимизга ишонгандик”, деб интервью берган. Кўряпсизми, инсон ўз устида кўпроқ ишласа, бу муваффақияти бошқалар учун ҳам асқотади.

Мен истардимки, Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатида Леонель Месси Аргентина таркибида келсин ва термасининг илк пенальтисида нуқтага ўзи яқинлашсин. Гол урсин ва ўша кундан бошлаб, у ўзини енгганлигини эълон қилсин. Кўрасиз, шундай бўлса, Аргентина йигитлари жаҳон чемпиони бўлишади. Леонинг кучи етади, деб ўйлайман. У арзийди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:28, 17.07.2016. Ўқилди: 15363 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.