Бугун 4 август, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 Бунёдкор 16 30
3 Нефтчи 16 30
4 ОКМК 16 30
5 Динамо 16 30
6 Пахтакор 16 29
7 Навбаҳор 16 27
8 Андижон 16 20
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 16 16
13 Машъал 16 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 16 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Машъал 0-1 Пахтакор
16-тур Бухоро 0-2 ОКМК
16-тур Нефтчи 1-2 Бунёдкор
16-тур Сўғдиёна 1-2 Насаф
16-тур Динамо 2-2 Навбаҳор
16-тур Андижон 3-0 Қўқон-1912
16-тур Шўртан 1-3 Хоразм
16-тур Сурхон 0-0 Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 130 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 04.08.2025

      06:30 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      07:25 Д/ф "Один за всех", 1 с. "Лукаку".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Васко да Гама".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Крузейро".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Бразилии. "Сеара" - "Фламенго".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сан-Паулу".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Гремио".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Кубок Италии. Финал. "Болонья" - "Милан".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Крузейро".
      22:25 Новости футбола.
      22:30 Чемпионат Бразилии. "Сеара" - "Фламенго".
      00:30 Новости футбола.
      00:35 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сан-Паулу".
      02:35 Новости футбола.
      02:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      03:50 Новости футбола.
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Жувентуде". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 04.08.2025

      05:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Финал.
      07:00 "География спорта". Липецк.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Бильярд. "BetBoom Суперлига" в Москве.
      09:35 Д/ф "Сёстры Уильямс".
      10:30 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 10 км.
      13:15 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 5 на автодроме "Игора Драйв".
      14:05 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Соло.
      16:55 "Культовые".
      17:20 Бильярд. "BetBoom Суперлига" в Москве.
      19:00 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      21:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      22:25 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 10 км.
      01:05 "Культовые".
      01:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Соло.
      04:25 "Страна спортивная".
      04:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 04.08.2025

      05:00 Новости.
      05:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Локомотив-Пенза" - "ВВА-Подмосковье" (Монино).
      07:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 5 на автодроме "Игора Драйв".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Ульяна Баташова.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Взойди на свой Олимп".
      17:05 "Лучшие из лучших".
      17:35 Новости.
      17:40 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Тацуро Тайра против Юн Сун Пака.
      19:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Ротор" (Волгоград) - "Енисей" (Красноярск). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:20 Профессиональный бокс. Оскар Де Ла Хойя против Бернарда Хопкинса. Бой за титул абсолютного чемпиона мира в среднем весе.
      02:25 "Культовые".
      03:25 "Вы это видели".
      04:25 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 4 на автодроме "ADM Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 04.08.2025

      06:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      07:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.
      09:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      11:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      14:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.
      14:40 LIVE Велоспорт. Тур Польши. Этап 1. Прямая трансляция.
      20:00 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 4 эп.
      20:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 7. Pitz Alpine Glacier Trail в Пицтале, Австрия.
      21:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 6 на трассе Хунгароринг, Венгрия. Гонка.
      22:15 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      23:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 7. Pitz Alpine Glacier Trail в Пицтале, Австрия.
      01:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 1.
      03:00 Снукер. Чемпионат Великобритании в Йорке. Финал.
      04:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рекордмайстер: Топ-10

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЕВРОПА ЧЕМПИОНАТИ ТАРИХИДАГИ ЭНГ ЯХШИ ГОЛЕАДОРЛАР. Мана, футболнинг норасмий маркази саналмиш «кўҳна қитъа»да навбатдаги биринчилик ниҳоясига етди. Франция-2016 турнири янги чемпион (Португалия термаси) тақдим этиш баробарида бир қатор рекорд натижаларнинг янгиланишига олиб келди. Хусусан, Европа чемпионати тарихидаги бош тўпурар ҳам алмашиши мумкин эди. Аммо Криштиану Роналду финалнинг бошланғич қисмидаёқ жароҳатга йўлиқиб, майдонни мажбуран тарк этди ва шу тариқа афсонавий Мишель Платини голеадорларнинг умумий рўйхатида пешқадамликни сақлаб қолди. Лекин буюк француз эндиликда мутлақ рекордчи эмас. Демак, қуйида қитъа биринчилиги тарихида энг кўп гол урган 10 нафар футболчини эътироф этамиз.

4-10. Нуну ГОМЕШ (Португалия) - 6та гол (14та ўйин, 1та ўйинда ўртача 0,43та гол). Ёш Нуну Рибейру бежиз ажойиб ва бетакрор Фернанду Гомеш шарафига футболча фамилия олган эмас.  У голли вазиятни олдиндан сезиш, бош билан ўйнаш ва позицияни тўғри танлаш қобилияти ўлароқ, ўз даврида португалиялик энг кучли ҳужумчилардан бирига айланди. Рибейру ёхуд Гомеш ўз иқтидорига яраша 3та қитъа биринчилигида иштирок этди. Ҳужумчи учун айниқса, Евро-2000 омадли келди. Ўшанда Нуну кимсан Педро  Паулетани захира ўриндиғида қолдириб, турнир давомида 4та гол урди ва якунда бронза медали соҳиби бўлди.

4-10. Златан ИБРАГИМОВИЧ (Швеция) - 6та гол (13та ўйин, 1та ўйинда ўртача 0,46та гол). Қиёси йўқ Златан бу  йил ўз фаолиятидаги 4-Европа чемпионатида иштирок этди. Катта эҳтимолки, Франция-2016 турнири унинг учун охиргиси бўлиб қолади. Ёшгина Ибра Евро-2004даёқ ёрқин нур сочганди. Яъни итальянлар дарвозасига оёғининг товон қисми билан ўта чиройли гол урганди. Бу гол телеэкранлар ва интернет тармоғида миллионлаб марта «айлантирилган» бўлса керак. Яна тўрт йилдан сўнг Златан энди грекларга қойилмақом гол «тортиқ» қилди ва уни турнирдаги энг чиройлиларидан бири сифатида тан олишди. 2012 йилги мусобақада эса бўйдор ва юқори дид эгасининг ажиб ҳаракатларидан жабр тортиш навбати французларга келди. Ҳа, Златанга гарчи тўпурарлар рейтингининг чўққисига чиқиш насиб этмаган бўлсада, у такрорланмас даражадаги мафтункор голлари сони бўйича мутлақ етакчидир. Бунга заррача шубҳа йўқ.

4-10. Тьерри АНРИ (Франция) - 6та гол (11та ўйин, 1та ўйинда ўртача 0,55та гол). Франциялик буюк голеадор XXI асрнинг биринчи 10 йиллигида беназир ўйинлар кўрсатди ва унинг қитъа чемпионати тарихидаги энг кучли тўпурарлар рўйхатига кирмай қолиши шунчаки, мумкин эмасди. Ақлни шошириб қўядиган тезлик, ажойиб техника ва тенгсиз зарба - Анри бундай хислатлари билан узоқ вақт Франция миллий жамоасига кўп манфаат келтирди. Дейлик, ўзи иштирок этган 3та Европа биринчилигида ҳам гол уриш вазифаси уддасидан чиқди. «Ле Блю»нинг бу даврда омади юришмагани рост, бироқ арзирли натижа қайд этилмаганида Тьерри Анрини айблашга мутлақо асос йўқ.

4-10. Уэйн РУНИ (Англия) - 6та гол (10та ўйин, 1та ўйинда ўртача 0,6та гол). Ёш Руни Англия, умуман жаҳон футболи тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири бўлишга ваъда берганди. Тезлик, қувват, дриблинг, ижрочилик маҳорати... Бир қарашда, Уэйн майдонда ҳар нарсага қодирдек кўринарди ва айнан универсаллик хусусияти «асири»га айланди. Чунончи, мураббийлар қайсидир позицияни ёпиш масаласида муаммога дуч келишса, дарров бечора Рунига таянишни одат қилишди. Натижада футболчи баъзи ўйинларда «қора ишчи» ролини бажариш билан чекланди ва ҳужумга боғлиқ иқтидори бутунлай очилмай қолди. Шунга қарамай,  «Шрек» кўп нарсаларга улгурди. Мисол учун, айни пайт ҳам «уч шерлар» тарихидаги голеадорлар рейтингини айнан Уэйн бошқаряпти. Қолаверса, у Европа чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарлардан биридир.

4-10. Патрик КЛЮЙВЕРТ (Голландия) - 6та гол (9та ўйин, 1та ўйинда 0,67та гол). Клюйвертнинг фаолият йўли ўзига хос бир тарихдир. Зеро, қиёси йўқ иқтидори тўла очилмагандек. Клуб хўжайинлари гоҳида Патрикни эсга олиб, беихтиёр чуқур «уҳ» тортишади. Лекин футболчининг терма жамоадаги ўйинлари юзасидан заррача эътироз туғилган эмас. Лоларанг тусли футболкада жами 40та гол, Евро-2000нинг энг яхши тўпурари мақоми ва Европа чемпионати тарихида олд голеадорлардан бири - бошқа далилга ҳожат йўқ. Аслида Патрик рейтингда янада юқорироқ ўринда турарди, агарда бундан 16 йил олдин Говедарица ўз жамоаси дарвозасига тўп киритиб қўйганини  тан олмаганида.

4-10. Рууд ван НИСТЕЛРОЙ (Голландия) - 6та гол (8та ўйин, 1та ўйинда ўртача 0,75та гол). Ван Гол - жарима майдонида ўйнаш бобида тенгсиз саналган ҳужумчини шундай таърифлашарди. Дарҳақиқат, бу борада ҳеч ким Рууднинг олдига тушолмасди. Тўғри, Нистелрой ёшлик йиллари унча кўзга ташланган эмас, чунончи, бутун Голландия унинг тенгдоши Патрик Клюйверт ҳақида гапириш билан овора эди. Рууд фақат 28 ёшга тўлиб, «Пантера»дан Нидерландиянинг энг яхши ҳужумчиси мақомини тортиб олишга муваффақ бўлди. Аммо бу «рокировка» «лоларанглар»га халқаро аренада айтарни муваффақият олиб келмади.

4-10. Антуан ГРИЗМАНН (Франция) - 6та гол (6та ўйин, 1та ўйинда 1та гол). Ҳа, Антуан қитъа биринчилиги финал раундида илк марта қатнашди ва ўртача ҳисобда 1та ўйинда 1тадан гол урди. Ажойиб кўрсаткич. Айтиш мумкинки, томирида немислар ва португаллар қони оқаётган ҳужумчи ўз голлари билан Франция терма жамоасини финалга етаклади. Шунинг баробарида афсонавий Мишель Платинидан сўнг битта турнир давомида 5тадан кўп голга муаллифлик қилган биринчи футболчи бўлди. Эътиборлиси, «Атлетико» ҳужумчиси бир вақтлар ўша Платинига берилган лақаб  - «Кичик шаҳзода» соҳибидир. Умуман, у Европа чемпионати тарихидаги бош тўпурар бўлишга реал номзод ҳам. Ахир битта турнирда 6та гол урган форварднинг фаолияти энди-энди чинакамига тус оляпти.

3. Алан ШИРЕР (Англия) - 7та гол (9та ўйин, 1та ўйинда 0,78та гол). Алан Ширернинг омади юришмади. Зеро, фаолияти давомида рақиблар дарвозасига 400тадан ортиқ гол урган ҳужумчининг энг яхши даврлари терма жамоада авлодлар алмашинуви бошланган пайтга тўғри келди. Шунга қарамай, терма жамоада Гаскойн ўйнаган вақтлардан бошлаб гол урган Ширер янги авлод - Бекхэм сафдошлари даврасида ҳам бу вазифа уддасидан чиқди. Англияда ўтказилган Евро-96 инглизлар ярим финалда ўйнаган охирги йирик турнирдир. Ўшанда жамоани кучли тўртликка худди шу Ширер олға бошлаганди - 5та ўйинда урган 5та голи билан.

1-2. Криштиану РОНАЛДУ (Португалия) - 9та гол (20та ўйин, 1та ўйинда 0,45та гол). Португалия терма жамоаси, бошқача айтганда, Европа чемпиони етакчиси - қитъа биринчилиги тарихида ўйинлар сони бўйича мутлақ рекордчи. У нақ 4та турнирда иштирок этди ва бу гал иккинчи марта финалда ўйнаб, якунда бўйнига олтин медаль тақди. Эътиборлиси, Роналду еврочемпионат доирасидаги 9та голидан 5тасини бош билан зарба орқали урган. Ҳа, Криштиануда анчадан буён мутлақ пешқадам бўлиб турган Мишель Платинини ниҳоят, 2-ўринга суриш имконияти бор эди. Бироқ тақдир ҳукми бошқача экан. Эҳтимол, у бу ишни энди яна 4 йилдан кейин амалга оширар. Яшаб турсак, кўрармиз...

1-2. Мишель ПЛАТИНИ (Франция) - 9та гол (5та ўйин, 1та ўйинда 1,8та гол). Платини УЕФА президенти лавозимида ностандарт ғояларни амалга татбиқ этиш билан устакор функционер мақомини олди. Бироқ унинг футболчилик йиллари барибир, бошқача қадрланади. Қо-йилмақом плеймейкер саналган Платини майдонда ўйинни нафис илғаши ва ажойиб техник салоҳияти билан алоҳида ажралиб турарди. Ярим ҳимоячи ролида тўп сурган француз футболи афсонаси фаолияти давомида 354та голдан хирмон ясаган ва улардан 41тасини «Ле Блю» либосида нишонлаган. Унинг терма жамоадаги энг яхши даври зафарли 1984 йилга тўғри келган. Французлар ўз майдонларида ўтказилган қитъа биринчилигида ғолиблик нашидасини суришган, Платини эса 5та ўйиннинг барчасида рақибларга гол «улашган». Унинг финал раундида қайд этган ўртача маҳсулдорлигини кимдир такрорлаши қийиндир-ов...

FootballHD.ru - А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:16, 26.07.2016. Ўқилди: 10162 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.