«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбанинг «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га рекорд сумма эвазига ўтиши эҳтимолига муносабат билдирди.
«Погбанинг 120 миллион евро эвазига «МЮ»га ўтиши мумкинлиги ҳақида нима дейишим мумкин? Буни ўзига лозим кўра олмайдиганлар учун — ақлсизлик. Агар шундай харидлар қўлингдан келса — ўзини оқлайдиган ҳаракат», — деди Венгер.
«Ҳозирги ҳаётга нисбатан олиб қарайдиган бўлсак — бу турган-битгани ақлсизлик, бироқ биз ҳозир шундай дунёда яшаяпмизки, одамлар бундай молиявий операциялар орқали пул ишлаяпти. Футбол халқаро мусобақага айланди, шу сабабли клублар бундай ишларга қодир», — деди Венгер.
«Ўйинчи келажакда ўзига ишлатилган инвестицияларни оқлай олиши аҳамиятга эгами? Ҳеч ким ҳеч қачон буни ҳисоблай олмаган бўларди. Шу спорт ичига кирганимдан бери, навбатдаги трансфер рекордини энди ҳеч ким уролмайди, деб ўйлаб келаман. Ва ҳар сафар адашаман», — деди Венгер.
«Ким билсин, бир неча йилдан сўнг бу рекорд 200 ёки 300 миллион евро оралиғида бўлар», — дея қўшима қилди «Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).