Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зўр “ПУЛЛАНГАН” футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Италия ва Англия футбол жамоаларининг мутахассислари ҳақиқий “юлдуз”ни “ҳид”идан билади, десак муболаға бўлмайди. Бу икки давлат жамоалари “юлдуз” ишлаб чиқариб, уларни пуллашда ҳам устаси фаранг. Қуйидаги трансферлар бунга мисол.

Алексис Санчес

Alexis-Sanchez

“Удинезе” иқтидорларни кашф қилиш санъати билан анчагина довруқ қозонган. Италия клубининг селекция бўлими доимий равишда Жанубий Америка ва Африка давлатларидан бўлажак “юлдуз”ларни излаб юради. Хусусан, 2006 йили Чили термаси ва “Кабрелоа” жамоаси ўйинчиси Санчесни 1,7 млн. фунт-стерлингга сотиб олади ва беш йил ўтиб, уни “Барселона”га 25 млн.га сотиб юборади. Ҳа, албатта, орадаги фарқ катта.

Златан Ибрагимович

ibragimovich2_72146200

Яна бир Италия жамоаси “Интер” Златан Ибрагимовични 20 млн. фунт-стерлингга сотиб олади ва 50 млн.га “Барселона”га сотиб юборади. Мутахассислар кейинчалик, Ибрагимович бу нархни оқлай олмади, дея фикр билдиришди. Бироқ бу энди “Интер”нинг ташвиши эмас.

Рахим Стерлинг

rahim

Кўпчилик Рахимни “Ливерпул”да ўсиб-унган футболчи, деб билади. Аслида, бундай эмас. “Ливерпул” Рахим Стерлингни арзимаган 600 минг фунт-стерлингга “Куинз Парк Рейнжерс”дан сотиб олган. Ҳозирда Рахим “Ливерпул”ни жанжал билан тарк этган бўлса-да, жамоа унинг орқасидан фойда кўрди. “Манчестер Сити” Рахим учун 50 млн. фунт тўлаган.

Эдинсон Кавани

cavani

Аввалига “Наполи” Кавани учун “Палермо”га 17 млн. сарфлаб, ачинган бўлса, кейинчалик суюнгани аниқ. 2013 йилда “ПСЖ” Эдинсон Каванини “Палермо”дан 64 млн. еврога сотиб олди.

Зинедин Зидан

14 йил аввал футболдаги трансфер нархларидан дунё аҳли ақлдан озай деганди. “Реал” жамоаси Зидан учун “Ювентус”га 48 млн. фунт-стерлинг тўлаган. “Ювентус” эса, бўлажак жаҳон “юлдуз”ини “Бордо”дан бор-йўғи 2,5 млн.га сотиб олганди. Мана, буни “омадли келишув” дейиш мумкин.

Кака

“Милан” Какани 2003 йилда атиги 8,5 млн. фунтга сотиб олган. “Реал” эса, бразилиялик футболчи учун 56 млн. фунт-стерлингдан воз кечган. Мутахассислар “Милан”нинг мазкур трансфердан олган фойдасини 50 млн. деб баҳолаганлар.

Луис Суарес

Англияликлардан футболчиларини арзон-гаровга олиб бўлмайди. Хусусан, “Ливерпул” Луис Суаресни “Аякс”дан 22 млн. фунт-стерлингга сотиб олиб, рекорд нархда — 75 млн.га “Барселона”га пуллади.

Криштиану Роналду

Англиянинг даромадли трансферларидан яна бири Роналдудир. “МЮ” Криштиану Роналдуни кулгили нархда – 12 млн. фунт-стерлингга сотиб олган ва испанларга нақд 80 млн. фунт-стерлингга сотиб юборган. Ҳа, “Реал” жамоаси бу рекорд даражадаги трансфер нархини англияликларга қуртдек санаб берган.

Гарет Бэйл

bayl

“Реал”нинг ҳозирги футболчиларидан яна бири Бэйл жамоага қўшилиши учун испанлар “Тоттенхем” жамоасига 85 млн. фунт-стерлинг тўлаганлар. “Тоттенхем” эса, уни “Саутгемптон”дан бор-йўғи 10 млн.га сотиб олганди. Бироқ Бейл “Реал”нинг тўлаган пулларини ҳали оқлаганича йўқ.

Манба: diydoraziz.uz
Киритилди: 22:55, 02.08.2016. Ўқилди: 18573 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.