Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал бўйича ЖЧ—2016 иштирокчилари. Вьетнам: мундиалга ҳавосидан биринчи бор нафас оладиган жамоа

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Футзал бўйича
Рукн: Янгиликлар
A A A

Вьетнам терма жамоаси Тошкент мезбонлик қилган Осиё Чемпионатига ташриф буюраётганида, Жаҳон Чемпионати чиптаси учун курашиши керак бўлган тўрт мамлакат деб Япония, Эрон, Таиланд ва мезбонлар ҳисобланаётганди.

Юқорида номлари келтирилган мамлакатлардан ташқари Австралия, Ироқ, Қирғизистон каби тенг кучли жамоалар ҳам бор эди. Бироқ шундай номлар ичидан вьетнамликлар ёриб чиқа олишди.

Колумбияга йўл

Вьетнам терма жамоасининг Жаҳон Чемпионатига қадар етиб келиши фантастикадан бошқа нарса эмас. Ҳақиқатда эса шундай бўлиб чиқди.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Осиё Чемпионатлари ўзининг ноанъанавий томонлари билан ажралиб туради. Масалан 2006 йил Тошкентдаги қитъа чемпионатида Эрон гегемонлигига чек қўйилганди. Орадан 10 йил ўтиб эса Вьетнамнинг мундиал чиптасига эга чиқиши кўпчиликни хайрон қолдирди.

Ҳаммаси «C» гуруҳидаги юришдан бошланди. Биринчи ўйинда Хитой Тайпейи терма жамоаси 5:4 ҳисоби билан мағлуб этилди. Иккинчи ўйинда эса тожикистонлик футзалчилар тор-мор келтирилди — 8:1. Бу ғалабалар Вьетнамни гуруҳдан олиб чиқиб бўлганди. 3-турда эса қитъанинг энг кучли термаларидан бири бўлмиш Таиланд довонидан ўтиб бўлмади — 1:3.

Чорак финални Вьетнам термаси аъзолари ҳеч қачон унутишмайди. Япониянинг осон ғалабаси таҳмин қилинган ўйин 4:4 ҳисоби билан якунига етди. Шунинг ўзиёқ фантастика эди. Қўшимча дақиқаларда ҳам кунчиқар юрт футзалчилари вазиятни ўнглай олмади. Пенальтилар сериясида омад Вьетнамга кулиб боқди — 2:1. Жамоа Жаҳон Чемпионатида.

Ярим финал беллашуви Вьетнамнинг ҳақиқий савиясини кўрсатди дея олмаймиз, чунки рақиб Эрон эди — 1:13. 3-ўрин учун беллашувга ҳам вьетнамликлар жиддий эътиборда бўлишмади, улар мундиал эйфорияси билан юришганди — Вьетнам — Таиланд 0:8.

Жамоа ҳақида

Вьетнам терма жамоасининг Тошкентдаги муваффақиятида жамоа футболчилари ўртасидаги ўзаро тушунувчанлик ётибди дейиш мумкин. Жамоанинг 11 аъзоси, яъни, учдан икки қисми Вьетнамнинг тўрт карра чемпиони ҳисобланган «Thai Son Nam» сафида тўп суради. Табиийки, бир неча йилдан буён бирга ҳаракат қиладиган йигитлар бир-бирини яхши тушунади.

Қизиқ томони, испаниялик бош мураббий Гарсия ҳам ўша клуб мураббийи ҳисобланади. У ҳам Вьетнам чемпионатида фаол, бир вақтнинг ўзида эса терма жамоани ҳам шакллантиради. Битта ўқ билан иккита қуённи уришга ўхшаш ҳолат. Вьетнам терма жамоасини шакллантириш учун «Thai Son Nam» клуби база сифатида танлаб олингандек.

Тран Ван Ву жамоанинг тўпурар футболчиси ҳисобланади. Унинг ҳаракатлари Осиё Чемпионатида ўз самарасини берди. Япония дарвозасига иккита гол урганиёқ қандай даражадаги футзалчи эканини кўрсатиши мумкин. Шунингдек, Ветнам чемпионининг клублар ўртасидаги Осиё Чемпионатида 3-ўринни қўлга киритишида ҳам бу футболчи беназир бўлганди.

Вьетнам терма жамоасининг мундиалдаги иштироклари ҳақида ёзиш шарт эмас. Чунки улар Ўзбекистон сингари Жаҳон Чемпионатида илк бор иштирок этмоқда.

 
Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:07, 04.08.2016. Ўқилди: 4930 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик