Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 17 39
2 Манчестер Сити 18 38
3 Астон Вилла 17 36
4 Челси 17 29
5 Ман. Юнайтед 18 29
6 Ливерпуль 17 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брайтон 17 24
10 Эвертон 17 24
11 Ньюкасл 18 23
12 Брентфорд 17 23
13 Фулхэм 17 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 17 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 19
18 Вест Хэм 17 13
19 Бёрнли 17 11
20 Вулверхэмптон 17 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Медалингиз олтиндан бўлсин! Ёхуд кимлаардан медал кутамиз?

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Йилнинг кутилган энг йирик мусобақаси, сўзсиз, Рио-де-Жанейро Олимпиадаси! “Эрудит СПОРТ” нашри мазкур мусобақада олтин медалларга даъвогарлик қилиши мумкин бўлган спортчиларимиз ҳақида маълумот беради.

rishodРишод СОБИРОВ

Спорт тури: Дзюдо, 66 кг. вазнда

Маълумот: 1986 йилнинг 11 сентябр куни Бухоро вилоятида туғилган

Қўлга киритган ютуқлари: Халқаро мусобақалар ва Осиё ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпиони;

Ҳозирда дзюдочи барча рақибларини ўрганиш билан бир қаторда ўзининг камчиликларини бартараф этиш устида бош қотиряпти. Олимпиада ўйинларига рейтинг очколари орқали йўл олган ҳамюртимизнинг юриши “олтин” медал билан якуланишини Собировнинг мураббийлари қатори мухлислар ҳам кутмоқда. Чунки Пекин ҳамда Лондон Олимпиадаларида “бронза” медални қўлга киритган дзюдочи бугунги кунга келиб маҳорат ва тажриба жиҳатдан юқори даражада. Ришоднинг ўзи бу ҳақда шундай дейди: “Лондондан қайтганимизда муҳтарам Юртбошимизга “Риодан, албатта, Сизга Олимпиаданинг “олтин” медалини олиб келаман”, деб ваъда берганман. Насиб қилса, шу ваъдамнинг устидан чиқаман”.

Дмитрий ШОКИНshokin

Спорт тури: таэквондо, 87 кг. вазнда

Маълумот: 1992 йил 30 май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган

Қўлга киритган ютуқлари: Бутунжаҳон Талабалар универсиадаси ғолиби, Осиё ва Жаҳон чемпиони;

— Жаҳон чемпионатида қўлга киритган олтин медалимни Олимпия ўйинларида ҳам такрорлашни мақсад қилганман”, дея мусобақа олдидан ўз мақсадини билдирди таэквондочи. Мамлакатимиз тарихидиа биринчи маротаба таэквондо бўйича Жаҳон чемпионлигини нишонлаган Дмитрий бу юришни Риода ҳам давом эттиришига тилакдошмиз. “Риода чемпион бўлсам, мадҳиямиз янграётган пайт йиғлаб юборишим аниқ”, деганди. Умид қиламизки, Шокиннинг бу нияти, албатта, рўёбга чиқади.

elshodd

Элшод РАСУЛОВ

Спорт тури: Бокс, 81 кг. вазнда

Маълумот: 1986 йилнинг 7 март куни Фарғона вилоятида дунёга келган

Қўлга киритган ютуқлари: Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари чемпиони, Жаҳон чемпионати “бронза” медали совриндори;

Шуни айтиш керакки, Элшод Расулов бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг энг тажрибали вакилидир. Бразилиядаги Олимпиада спортчи учун тўрт йилликнинг учинчи энг нуфузли мусобақаси бўлади. У 2008 йили Пекинда бўлиб ўтган Ёзги олимпия ўйинларида 75 кг., 2012 йилги Ўйинларда 81 кг. вазн тоифасида иштирок этиб, ҳар икки мусобақада чорак финалдан ортда қайтганди.  Бу ҳолат Риода ўзгаришини кутиб қоламиз.

AsakalovРустам АССАКАЛОВ

 Спорт тури: Юнон-рум кураши, 85 кг. вазнда

Маълумот: 1984 йил 13 июл куни таваллуд топган

Қўлга киритган ютуқлари: Осиё чемпионати ғолиби, Осиё ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпионати вице-чемпиони;

2015 йили АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида номдор рақибларини мағлубиятга учратиб, кумуш медални қўлга киритди. Бу курашчилар орасида Рио Олимпиадасида иштирок этишининг далолати эди. Насиб қилса, Рустам мундиалдаги “кумуш” медални Олимпиадада “олтини”га алмаштиради.

 

Руслан НУРИДДИНОВruslaann

Спорт тури: Оғир атлетика, 105 кг. вазнда

Маълумот: 1991 йилнинг 24 ноябрь куни Андижон вилоятида туғилган

Қўлга киритган ютуқлари: Осиё ва Жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон Талабалар универсиадаси ғолиби;

Рио-2016 Руслан Нуриддинов учун иккинчи Олимпиада. У илк бора Лондонда ўтказилган тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этган. Ўшанда бироз омад етишмаган, якунда спортчимиз силтаб  ва даст кўтариш машқларидан сўнг жами 404 килограмм тошни ўзига “бўйсундириб” тўртинчи ўрин билан кифояланганди. Лондон Олимпиадаси катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилган экан, кейинги мусобақаларда ғалаба қозонди. Ишонамизки, Русланнинг Ўйинлардаги иккинчи иштироки муваффақиятли бўлади.

bektemirБектемир МЕЛИҚЎЗИЕВ

Спорт тури: Бокс, 75 кг. вазнда

Маълумот: 1996 йили Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида таваллуд топган

Қўлга киритган ютуқлари: Ўсмирлар ўртасида Жаҳон ва Осиё чемпиони, ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, катталар ўртасида Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати совриндори;

Ўз вазнида жаҳон вице-чемпиони Бектемир Мелиқўзиев биринчи маротаба Олимпиада чемпионлиги учун рингга чиқаётган бўлсада, унинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Халқаро мусобақаларда тўпланган тажриба қўл келиб, рақибларини доғда қолдиради, деган умиддамиз.

Рио-2016 мусобақаси олдидан йўлланма қўлга киритган барча спортчиларимизга омад ёр бўлишини, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, муваффақият қозонишини тилаб қоламиз.

Улуғбек Раҳмонқулов

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 16:43, 06.08.2016. Ўқилди: 8584 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.