Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Севинч” кубок учун курашни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар футболи / Футбол чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Севинч” жамоаси бугун XV Ўзбекистон кубогининг дастлабки босқич учрашувида майдонга тушди. Жамоамиз рақиби Ўзбекистон биринчилиги пешқадами  - Термизнинг “ТерДУ Сурхан” жамоаси бўлди.

Бугунги учрашувни олий лига пешқадами ва биринчилик пешқадамлари ўртасидаги баҳс дея, аташ мумкин эди. Чунки, Термизлик футболчи қизлар мана бир неча йилдирки, Ўзбекистон Биринчилигида етакчи жамоалардан бўлиб келишмоқда. Айни пайтда ҳам улар биринчиликнинг 3-туридан сўнг турнир жадвалида пешқадам бўлиб туришибди.

Учрашув кутилганидек жамоамизнинг ташаббуси билан бошланди. Ўйинчиларимиз учрашув бошиданоқ майдондаги устунликни ўз қўлларига олишди. Тажриба борасидаги футболчиларимизнинг рақибларига нисбатан анча кучлилиги ҳисобда ҳам акс эта бошлади.

Учрашувдаги ҳисоб  6-дақиқасидаёқ жамоамиз томонидан очилди. Шундан сўнг футболчи қизларимиз кетма-кет рақиб дарвозасини яна олти марта ишғол қилишди. Биринчи бўлим  7:0 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўлди.

Биринчи бўлимдаги жамоамиз  голларига Нилуфар Қудратова (3),  Феруза Турдибоева (2), Шахзода Жамолова (1) ва Саида Хандамовалар муаллифлик қилишди.

Иккинчи бўлим бошида мураббийларимиз захирадаги ўйинчиларимизга ҳам имкон беришди. Уларнинг майдонга тушиши ҳам албатта ўйин суръатини ошириб юборди.  Иккинчи бўлим ҳам жамоамиз устунлигида давом этди. Футболчиларимиз рақиб давозасига яна тўртта гол киритишди. Голларга Феруза Турдибоева (1), Маҳлиё Сарикова (2) ва Эльвина Аблякимовалар муаллифлик қилишди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида футболчиларимиз кўпроқ ўзларида тўпни сақлаб туришиб, ўйин тизгинини бошқариб туришди.

Шундай қилиб, олий лига ва қуйи лига пешқадамлари ўртасидаги учрашув йирик 11:0 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якунланди. Бу ғалаба жамоамиз учун шубҳасиз кейинги босқич тақдирини ҳал қилиб берди.

XV Ўзбекистон Кубоги, дастлабки босқич

“Севинч” (Қарши) – “ТерДУ Сурхан” (Термиз) 11:0 (7:0).  74 томошабин.

17.08.2016. “Геолог” стадиони

Бош ҳакам: Жасур Қудратов (Самарқанд)

Ёрдамчи ҳакамлар: Олимжон Абдухалимов (Навоий), Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз)

Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаева (Қарши).

Назоратчи: Махмуд Шарипов (Бухоро).

Гол: Нилуфар Қудратова 6′-1:0, 19′-3:0, 37′-5:0,  Феруза Турдибоева, 12′-2:0, 28′-4:0, 48′-9:0,  Шахзода Жамолова, 39′-6:0, Саида Хандамова, 40′-7:0, Маҳлиё Сарикова, 47′-8:0, 59′-10:0, Эльвина Аблякимова, 67′-11:0.

“Севинч”: 1.Ольга Кахарова (16.Матлуба Абдурасулова 27, 12.Лайло Тилавова 52), 18.Шохида Тожиддинова, 8.Камола Рискиева, 25.Мафтуна Жамолова (27.Шодия Тошева 46), 19.Саида Хандамова, 7.Феруза Турдибоева, 9.Маҳлиё Сарикова (с), 20.Зумрат Назарова ( 17.Танзиля Зарбиева 46), 55.Эльвина Аблякимова, 77.Нилуфар Қудратова (37.Малика Бурханова 46).

“ТерДУ Сурхан”: 23.Cарвиноз Эргашева, 5.Шахзода Холиқова (3.Камола Камолова 29), 6.Мадинва Халилова, 7.Нилуфар Муродова, 8.Сайёра Жонибоева, 9.Мунира Аллаёрова, 10.Моҳигул Бахтиёрова (с), 11.Дилафрўз Тошпўлатова, 13.Муниса Турдиқулова, 14.Динора Мейлиева, 15.Ирода Ғуломова (4.Анора Абдураҳимова 47).

Захира: Сарвинос Эргашева, 22.Сабрина Собиржонова, 12.Зулфия Абдиева, 18.Нигора Хурсанова,  19.Ноза Омонтурдиева, 23.Шафоат Мардиева.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 12:21, 17.08.2016. Ўқилди: 4833 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик