Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энрике Серезо: "Ҳозир “Атлетико”да анча йиллардан бери энг кучли таркиб йиғилган"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Атлетико” бошқарувида 14-мавсумини бошлаган президент Энрике Серезо ушбу ёзги трансферларда кучайтирилган таркибдан жуда хурсанд эканини билдирди.

- “Атлетико”нинг ушбу мавсумдаги таркибини қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Бу жуда ажойиб жамоа. “Атлетико”нинг бу таркибини сўнгги йиллардаги энг яхши таркиб деб ҳисоблайман.Таркиб ҳақиқий профессионаллар, муваққақиятга интилувчи инсонлар, буюк футболчиларга тўла.

- “Атлетико” ушбу трансфер мавсумида испан клублари ичида энг кўп маблағ сарфлаган жамоа. Харидлар учун 80 млн евродан ортиқ сумма сарфланди.

- Биз мураббийлар фикрига доим қулоқ тутамиз. Шу сабаб кучайтирилиши талаб этилган позицияларга футболчиларни харид қилишга ҳаракат қилдик. Бироқ бизнинг бюджет доирасидан четга трансферларни амалга оширмаймиз.

- Кевин Гамейро – ёзнинг бош харидими?

- Гамейро – ажойиб футболчи, биз уни харид қилганимиздан хурсандмиз. Кевин “Атлетико”га ўтишни истаганди, шундай экан, у бизнинг сафимизда эканлиги ажойиб. У ўтган мавсумда “Севиля” таркибида 30 гол уриб, қандай футболчи эканини кўрсатиб берганди.

- Гайтанни харид қилишни Симеоне талаб қилганмиди?

- Биз бирор футболчи билан музокарага киришишдан олдин албатта мураббий билан маслаҳатлашамиз. Европанинг бир қатор топ-клублари Гайтанни харид қилишни истаган эди. У Аргентина таркибида Копа Америкада порлади, ўтган мавсумда “Висенте Калдерон”да “Атлетико”га қарши энг кучли ўйин кўрсатган футболчилардан бири бўлди.

- Лусиано Ветто кутилмаганда“Севиля”га кетди. Ахир у учун ўтган 22 млн евро тўланганди.

- Биз униетарли ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага бердик. Ишончим комил, у Ла Лиганинг юлдузларидан бирига айланади ва албатта “Атлетико”га қайтади.

- Чемпионлар лигаси финалидан кейин Симеоне клубни тарк этади деган миш-мишлар тарқалганди...

- У биз билан узоқ вақт қолади деган умиддаман. Бу ерда Диегони ҳамма қўллаб-қувватлайди. Футболчилардан тортиб, мухлисларгача. У ишга қаттиқ берилган ва тинмай меҳнат қилмоқда. Бу клуб учун яхши ҳолат. Симеоне – дунёнинг энг кучли мураббийи.

- Фернандо Торрес “Атлетико”да қоладими?

- Албатта, ахир унинг танасида “Атлетико” қони оқади.

- Антуан Гризманнинг супермавсуми ҳақида ҳам тўхталсангиз.

- У гений. Ишончим комил, бу йил Антуан “Олтин тўп”га даъвогарлик қилади. Гризманн узоқ йиллар мухлисларимизни хурсанд қилади деган умиддаман.

- “Атлетико” келаётган мавсумдаги режаси қандай?

- Биз барча совринлар учун – Ла Лига, Копа дель Рей ваЧемпионлар лигаси ғолиблиги учун курашмоқчимиз. 

Манба: "Чемпион" газетаси
Киритилди: 12:45, 19.08.2016. Ўқилди: 4545 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик