Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 6 13
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 6 6
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси феномени (1-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сиз билан ажойиб даврни бошдан кечирмоқдамиз: биз омадлилармиз, чунки Лионел Мессининг эволюциясини жонли равишда кузатиш имконига эга бўлмоқмиз. Лекин бугунги мақоламиз Мессининг футбол даҳолари қаторига қадар ўсиб бориш босқичлари ҳақида эмас, унинг фаолияти замонавий футболни қандай ўзгартираётгани ҳақида. Таниқли футбол экспертлари Жонатан Вилсон ва Грэм Хантернинг шу ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашамиз.

Мессининг тактик мероси

Кўпчиликнинг таъкидича, Месси каби ижрочиси бор жамоа тактикага эҳтиёж сезмайди: мустаҳкам жамоа туз ва Леонинг ўйнашига қўйиб бер, шунда ютқазган ўйинларингдан ютуқларинг сони кўпроқ бўлади.

Аммо ҳаммаси бундай осон эмас, ўша 1986 йили Марадона Аргентинани ЖЧ чемпионлигига етаклаганида ҳам тактика мукаммал эди. Марадона ўша турнирда порлайди, аммо Карлос Билардо томонидан тузилган 3-5-2 тизими унга шундай имконият беради. Шунингдек, бу тизимда Хорхе Бурручаге ўрта чизиқдан ёриб кириб, кесма пасларни қабул қилар, шу билан у ҳимоячиларни ўзига тортарди. Бу эса ўта иқтидорли марказий ҳужумчи Хорхе Валдано, қанот ҳужумчилари Рикардо Гиусти ва Хулио Олартикоечеага марказ ва қанотлардан очилишга йўл берарди.

Жамоада Мессининг борлиги, албатта, катта рол ўйнайди. Бунга Жозе Моуриню ҳам ўтган йилнинг майида алоҳида тўхталганди: “Оддий жамоа билан, Мессиси бор жамоа – умуман бошқа-бошқа... Жамоалар ўйинини таҳлил қилишда бир нарсани ёдда тутмоқ керак, бу болакай барча базавий тамойилларни ўзгартириб юбора олади”, дея ёзганди «Индепендент» нашрида.

Албатта, шундай. Аммо Мессининг клуб ва терма жамоадаги самарадорлиги кўрсатмоқдаки, Месси учун тўғри тактик режа тузиш, худди Билардо 1986 йили Марадона учун режа тузганидек жуда аҳамиятли вазифа. Месси ўта ноёб қобилиятга эга экан, мураббийлар бошқалар орзу ҳам қила олмаган тактик ишланмаларни татбиқ этиш имконига эга бўладилар. Шу тарзда у ҳозирги тактик эволюцияни шакллантириб бермоқда.

Чексиз имкониятлар

Машҳур болалар академияси — «Ла Масия»да болалар бошданоқ асосий жамоа ўйнайдиган услубда тарбияланишади. Бу услуб ёш футболчиларнинг катта тоифадаги жамоаларга қийинчиликсиз қўшилиб боришини таминлайди.

Бу – 4-3-3 тизими ватўпни назорат қилиш ва прессингга асосланган ўйин. Мессининг муаммоси шунда эдики, у 4-3-3 шаблонидаги бирор позицияга мос тушмасди. Унинг концепцияси тоза аргентинача эди. У ўзини худди Марадонадек, майдондаги “10”лик ролида, олдиндаги икки ҳужумчи ва ярим ҳимоячиларни боғлаб берувчи сифатида кўрарди.

Месси 16 ёшлилар жамоасида ўйнаган йиллари жамоани Алекс Гарсия бошқарарди ва у Леодан ўнг қанот ҳужумида фойдаланарди. «У қанотда қолишни ёқтирмасди», — эслайди Гарсия.  — «У менга қанотда ўйнашга розилигини, аммо имкон бўлиши билан марказга кўчишини айтарди. Бу нормал ҳол: бундай иқтидор эгасига чеклов қўйиб бўлмайди. Ва шунда уни турли позицияларга қўя бошладим. Мен онгли равишда уни кенгқиррали бўлишига интилдим».

Гарсия майдонда Мессини қайси нуқтага қўймасин, у барибир майдон марказига интилаверарди. Месси асосий жамоага қўшилганида ҳам шу ҳолат такрорланди: у тактик схемада қанот ўйинчиси эди, аммо доимий равишда марказга, ҳужумчи ортига кўчарди. Бу ҳолатга мураббийлар муаммо сифатида қарашни тўхтатдилар ва бу “Барселона” ўйин режасининг ажралмас қисмига айланди. Қолаверса, ўша вақтда жамоада яна бир супериқтидорли ўйинчи, марказга кўчиб ўйнашни хуш кўрувчи Роналдиню ҳам бор эди. Фақат у чап қанотдан жой олганди.

Жамоадаги учала марказий ҳужумчиҳам – Самуэл Это’О, Эйдур Гудонсен ва Хавиер Савиола — ақлли, ҳаракатчан футболчилар эди, керак пайтда орқароққа қайтиш ёки қанот ҳужумчиларига бўшлиқ яратиб беришни яхши эплашарди. Рақиб ҳимоячилари бундай жой алмашишларидан довдираб қолишарди.

Жамоага Пеп Гвардиола келгач ва Дани Алвеснинг харид қилиниши “Барселона”нинг қанотлардан уюштириладиган ҳужумларини янада кучайтириб юборди. Алвес ҳимоя позициясида ўйнаб туриб, ҳужумда кўпроқ вақтини ўтказарди ва унинг Лионел Месси билан бир-бирини тушуниши, қанотда жой алмашишлари ва Мессининг бундан фойдаланиб марказга ўтиши ҳимоячиларга биратўла иккита муаммо туғдирадиган бўлди. Биринчидан, Месси ўзига қулай оёғида тўпни қабул қилиш имконига эга бўларди, ҳимоячи эса ноқулай оёғида ҳимояланишга мажбур эди. Бу устунлик шунчалик сезилардики, 2006-2007 йилларда «Ливерпул» устози Рафа Бенитез “Барса”га қарши баҳсда ўнг оёқда ўйнайдиган Алваро Арбелоани ҳимоянинг ўнг қанотидан олиб, чап қанотга қўяди. Бирмарталик тактика сифатида бу ўзини оқлайди. Аммо бу ҳали марказга интиладиган Мессига қаршилик кўрсатишга етарли бўлмайди. Бундай манёврнинг муваффақият қозонишига Дани Алвешнинг ҳиссаси ҳам бор. Бежизга у Мессининг энг яхши ассистенти эмас.

Ҳимоячи Мессини тўсиш учун марказга яқинроқ ўйнаганида, Алвесга бўшлиқ очиларди. Агар ҳимоячи Алвесни қанотда тўсишга уринса, Месси марказга қочарди.  

Месси қанотдан марказга ёриб кириб ҳужум қилувчи биринчи футболчи эмас, албатта. Бу услуб, масалан, 1970-йилларда Италияда кузатилган. Аммо улардан бирортаси бу ишни Месси каби самарали амалга ошира олмаган.

Манба: "Чемпион" газетаси
Киритилди: 12:50, 19.08.2016. Ўқилди: 10335 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Нефтчи Алишер Одилов 3
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
7 Нефтчи Зоран Марушич 3
8 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
9 ОКМК Аброр Каримов 2
10 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик