Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тошкент вилояти дербисида "Металлург" ғолиб бўлди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A
Иккинчи даврани кўнгилдагидек бошлай олмаган Тошкент вилояти жамоаларининг ўзаро учрашувини мухлислар сабрсизлик билан кутишганди. Олдиндан айтиш керак, бу галги тўқнашув ҳам муросасиз ўтиб, голларга бой бўлди. Унда майдон эгалари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.   Учрашув мезбонларнинг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Аммо биринчи хавфли вазият “Металлург” дарвозаси ёнида содир бўлди ва у голга айланди. Ўнг қанотдан Зоҳир Пиримов жарима майдонига ёриб кирди ва дарвоза чизиғи бўйлаб тўпни Тимур Усмоновга узатди. Тимур эса бўш дарвозани нишонга олишда янглишмади – 0:1.   Ўтказиб юорилган тўпдан сўнг “Металлург” футболчилари янада фаол ўйнай бошлашди. Чап қанотдан Муроджон Тошматовнинг иккита рейдидан сўнг Зоҳид Абдуллаев ва Жавоҳир Эсонқуловлар бош билан ўйнашда бироз янглишишди. 36-дақиқада эса мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Бу сафар ўнг қанотдан ҳужум бошланди. Марказда рақиб ҳимоячиларидан қайтган тўп Жаҳонгир Абдумўминовга келиб тушди ва у олисдан берган зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Ташаббусни тўлиқ ўз қўлларига олишган бекободликлар биринчи таймда яна икки марта муваффақият қозонишди. 43-дақиқада Жаҳонгир Абдумўминов тўпни жарима майдонига узатиб берди. Меҳмонлар ўйиндан ташқари ҳолатни юзага келтиришга уринаётган пайтда Фаррух Шотурсунов тўпни қулай вазиятда очилган Зоҳид Абдуллаевга ташлади ва Зоҳид “Металлург”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Тайм якунланиб бораётганда эса “Металлург” ўнг қанотдан ҳужум ташкил этди. Жавоҳир Эсонқуловнинг ошириб берган тўпини Шотурсунов ўтказиб юборди ва дарвоза қаршисида бўш қолдирилган Зоҳид Абдуллаев ўз дублини расмийлаштирди – 3:1.   Иккинчи таймда ҳам жамоалар ҳужумкор футбол тактикасидан воз кечишмади. Гарчи бу бўлимда голлар камроқ киритилган бўлса-да, ишқибозлар зерикиб қолишмади.   50-дақиқа. “Олмалиқ” жарима тўпни тепди. Тўп жонли деворга тегиб Тимур Усмоновга келиб тушди. Унинг чамаси 7 мертлардан берган кучли зарбасидан сўнг Суҳробжон Султонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Шу дақиқанинг ўзида бекободликлар қарши ҳужумни ташкил этишди ва Фаррух Шотурсунов олис масофадан ўз омадини синаб кўрди. Бироқ унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Бу зарба ҳам мухлисларга манзур бўлди.   56-дақақада бекободликлар сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни юзага келтиришда янглишишди. Тимур Усмонов ўнг қанотдан қочиб кетаётганда Исломжон Қобилов уни қувиб етиб халақит берди. Натижада дарвозабонни ҳам ортда қолдирган Тимурнинг зарбаси ноаниқ чиқди.   60-дақиқада Давронбек Каримқулов ўнг қанотдан жарима майдонигача етиб борди ва тўпни дарвоза чизиғи бўйлаб узатди. Аммо тўпга жамоадошларидан ҳеч ким улгурмади. Шу дақиқанинг ўзида Абдумўминов – Жалилов комбинациясидан кейин Жавоҳир Эсонқулов дарвоза томон зарба берди. Акмал Ортиқов тўпни қайтарди. Жавоҳир такрорий зарбани беришга чоғланганида ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчакдан Муроджон Тошматов тўпни жарима майдонига етказиб берганида Аюбхон Нўъмонов бош билан уни дарвозага тўпни тўғрилаб қўйди. Бироқ бу лаҳзада Акмал Ортиқов ишончли ўйнади.   86-дақиқада қанотдан етказиб берилган тўпни Мўйдин Мамазулимов бош билан дарвозага йўллади. Суҳроб Султонов уни эгаллаб олди. Ўйин тугашига икки дақиқа қолганда Эргаш Исмоиловнинг чап қанотдан ажойиб рейди гол билан якунланди – 4:1. У катта тезликда меҳмонларнинг уч нафар ҳимоячисини алдаб ўтиб, тўпни дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди. Аммо мезбонлар хурсандчиликларини нишонлаб улгуришмасидан Мўйдин Мамазулимов фарқни қисқартирди. Ўнг қанотдан тўп жарима майдонига узатиб берилганида иккинчи даврадан қадрдон жамоасига қайтган Мўйдин бош билан аниқ зарба берди ва фарқни қисқартирди – 4:2.   “Металлург” – “Олмалиқ” – 4:2 (3:1). 18.08.2016 йил. Бекобод. 1114 томошабин. Ҳакамлар: Дмитрий Пислегин – 8,3, Жалгасбай Сарсенов – 8,2, Бектурсун Канназаров – 8,4, Дилшод Каримов – 9. Назоратчи ҳакам: Сайфиддин Эрматов. ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов. Голлар: 0:1 – Тимур Усмонов (17, пас Зоҳир Пиримов), 1:1 – Жаҳонгир Абдумўминов (37), 2:1 – Зоҳид Абдуллаев (42, пас Жаҳонгир Абдумўминов, Фаррух Шотурсунов), 3:1 – Зоҳид Абдуллаев (45, пас Жавоҳир Эсонқулов), 4:1 – Эргаш Исмоилов (88), Мўйдин Мамазулимов (89).  “Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 11. Фаррух Шотурсунов (7. Дониёр Одилов,59), 13. Жавоҳир Эсонқулов (19. Эргаш Исмоилов, 81), 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 22. Муроджон Тошматов, 23. Шерзод Жалилов, 40. Исломжон Қобилов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов (9. Фарҳод Намозов, 72). Заҳира: 91. Зафар Сафоев, 5. Жасур Аҳмедов, 17. Мирғиёс Сулаймонов, , 77. Саиджон Абдужабборов. “Олмалиқ”: 87. Акмал Ортиқов, 3. Саидкомил Акбаров, 5. (с) Евгений Гоголь, 6. Раҳматулло Бердимуродов, 11. Зоҳир Пиримов, 17. Муҳаммад Исаев, 21. Дониёр Усмонов (7. Арслонмурод Амонов, 76), 23. Темур Усмонов (9. Мўйдин Мамазулимов, 65), 33. Ойбек Нурбоев, 94. Хуршид Мухторов, 99. Шоҳназар Норбеков (14. Дониёр Исмоилов, 46). Заҳира: 16. Умид Хонимқулов, 4. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 12. Роман Абдуллаев, 55. Ҳасан Асқаров. Огоҳлантириш: Ҳикмат Ҳошимов (70), Дониёр Исмоилов (85). Учрашувнинг энг яхши ўйинчилари:Зоҳид Абдуллаев – Саидкомил Акбаров.
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 15:21, 19.08.2016. Ўқилди: 3460 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик