Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаҳон спорт мухлислари эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганлар сафида ўғлим ҳам борлигидан фахрланаман

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Интервьюлар
A A A
дейди Олимпиада бронза медали совриндори Муроджон Аҳмадалиевнинг отаси Қаҳҳоржон Аҳмадалиев 

Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида деярли ҳар куни Ўзбекистон номи жарангламоқда, Ватанимиз байроғи ҳилпираб, давлатимиз мадҳияси янграмоқда.    Жаҳон спорт мухлислари эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганлар сафида ўғлим ҳам борлигидан фахрланаман   Бокс бўйича вазни 56 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида Муроджон Аҳмадалиев спорт делегациямиз ҳисобига яна битта бронза медални қўшиб, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини яна бир бор намоён этди. 

1994 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган Муроджоннинг спортчи бўлиш орзуси рўёбга чиқишига Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши йўлида яратилаётган кенг шароит ва имкониятлар мустаҳкам замин бўлди. 

Олимпиада совриндорининг отаси Қаҳҳоржон ака мактабда ёшларга жисмоний маданиятдан дарс берган. Ўғлида спортга меҳр уйғотган ва уни бокс билан мунтазам шуғулланишга даъват этган ҳам отаси. Онаси Ойшахон опа Фаёзова физика фанидан сабоқ берган ва Муроджонда ҳар қандай вазиятда ҳам чекинмаслик, метин иродали бўлиш хислатини тарбиялаган. 

Муроджонни Олимпиада бронза медалига сазовор бўлгани билан унинг ота-онаси ва яқинларини табриклаш учун нафақат Чуст, балки бутун вилоятнинг турли ҳудудларидан келганлар ҳовлига сиғмайди. Улар Муроджоннинг ота-онасини шундай фарзанд тарбиялагани, устозларини бағрига босиб қутлайди. 

– Бу ғалаба бутун Ўзбекистонимизнинг ютуғидир, – дейди отаси Қаҳҳоржон Аҳмадалиев. – Кечадан буён охири кўринмайдиган қутловлардан бошим кўкка етмоқда. Онасининг ҳаяжонини-ку, тасвирлаб беролмайман. Буларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида ёш авлод камолотига қаратилаётган алоҳида эътибор ва кўрсатилаётган оталарча ғамхўрлик самарасидир. Бизга шундай ишонч бераётган, фарзандларимизга қанот бўлаётган мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига муносиб совға ҳозирлаган ва жаҳон спорт мухлислари эътиборини мустақил Ўзбекистонга қаратишга мажбур қилаётган спортчиларимиз сафида менинг ўғлим ҳам борлигидан фахрланаман. 
 
Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА Facebook Twitter Одноклассники Google Plus ВКонтакт Livejournal 
Манба: uza.uz
Киритилди: 21:21, 19.08.2016. Ўқилди: 5257 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.