Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 26 60
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 26 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Хетафе 26 32
12 Севилья 26 30
13 Жирона 26 30
14 Валенсия 26 29
15 Райо Вальекано 25 27
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 25 17

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Леванте 2-0 Алавес
26-тур Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
26-тур Барселона 4-1 Вильярреал
26-тур Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
26-тур Реал Овьедо 0-1 Атлетико
26-тур Эльче 2-2 Эспаньол
26-тур Валенсия 1-0 Осасуна
26-тур Бетис 2-2 Севилья
26-тур Жирона 1-2 Сельта
26-тур Реал Мадрид 0-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси феномени (2-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Месси феномени - 1-қисмни бу ердан ўқинг.

2-қисм.

“Алдамчи тўққизлик”нинг пайдо бўлиши

Марказий ҳужумчининг шунчаки жарима майдони ичида ёки атрофида юриб голли вазият юзага келишини пойлаши шарт эмаслиги, аввалдан ҳам маълум бўлган.  Йохан Кройфф, Маттиас Синделар, Нандор Хидегкути ва Алфредо Ди Стефано каби футболчилар турли вақтларда шунчаки марказий ҳужумчи сифатида эмас, бўшлиқ яратиш, кўпроқ голли вазиятларни юзага келтириш каби вазифаларни ҳам бажаришган.  Кройффнинг 90-йиллардаги “Барселона”сида Микаэл Лаудрупгашу иш топширилганди.

Шундай бўлишига қарамай, Месси бу концепцияни ривожлантириб, бутунлай янги даражага олиб чиқди. «Барселона» 2009 йилнинг майида «Бернабеу»га йўл олади.  Жамоалар ўртасидаги фарқ 4 очко, мавсум якунига қадар 5 ўйин қолган. “Реал”нинг марказий ҳимоячилари Фабио Каннаваро ва Кристоф Метцелдер анъанавий марказий ҳужумчиларга қарши яхши ҳимояланишини Гвардиола яхши тушуниб етарди, шу сабаб марказга Мессини қўйишга, Это’Они эса ўнгга олишга қарор қилади. Бу услубни у мавсум давомида бироз синовдан ўтказиб ҳам олганди. Мадридликлар ҳисобни очишди, аммо бу ўйинда Месси фаолиятидаги энг кучли ўйинларидан бирини намойиш этди. Икки гол урди, голли пасни амалга оширди, “Барса” эса 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Ўшандан бошлаб то жамоада Луис Суарес пайдо бўлгунига қадар, Месси доимий равишда алдамчи тўққизлик позициясида ўйнаб келди. Муҳими, орқароқда ўйнаш ва шерикларига бўшлиқ яратиш вазифаси унинг сермаҳсуллигига таъсир ўтказмади: “Барса” таркибида 2009-10 мавсумида 47 гол, 2010-11 йилларда 53, 2011-12 йилги мавсумда 73 ва кейинги мавсумда 41 гол.

Мессидан кейин алдамчи тўққизлик концепцияси кенг урф олди.  Ҳозирги «Ливерпул»даФирмино, Испания термасида Сеск Фабрегас ўйинларини эслаш кифоя.

Месси намунаси

Мессига бир жиҳатдан омад кулиб боққан: унинг айни кучга тўлган вақти футбол оламида асосан жисмоний қудратга эмас, юқори техникага кўпроқ эътибор қаратила бошлаган вақтга тўғри келди. Айниқса, 1998 йилги ЖЧ олдидан оффсайд қоидаларига киритилган ўзгаришлар жисмоний тўқнашувлар фоизини камайтирди. Бўйи паст футболчиларга ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетиш имкони ошди. Ким билсин, қоидалардаги бу ўзгаришлар бўлмаганида Пеп Гвардиола “Барселона”сининг услуби бу қадар муваффақият қозона олмаган бўларди балки. Хуллас, барчаси йиғилиб қудратли жамоа пайдо бўлди – қоидалардаги ўзгаришлар, Гвардиоланинг услубига мос ижрочилар ва Месси. Бошқа жамоалар ҳам бу услубни кўчиришга уринишди, аммо уларнинг асосий камчилиги – таркибда Месси йўқ эди.

Месси – ноёб иқтидор эгаси. Ундан шунчаки нусха кўчириш мумкин эмас. Лекин барибир унинг намунаси футболни ўзгартирди. Паст бўйли, юқори техникали, интеллектуал қобилиятли футболчилар юзага чиқа бошлади. Алдамчи тўққизлик ҳар қачонгидан ҳам урфга айланди. 

Манба: "Чемпион" газетаси
Киритилди: 12:57, 20.08.2016. Ўқилди: 7500 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.