«Реал» Испания чемпионатининг 26-тури доирасидаги ўз уй учрашувида «Хетафе»га имкониятни бой берди — 0:1.
Ўйиндаги ягона гол 39-дақиқада меҳмонларнинг уругвайлик ҳужумчиси Мартин Сатриано томонидан киритилди.
«Хетафе» футболчилари рақиб дарвозаси томон жами учта аниқ зарба йўллашди, «Реал»да эса бундай зарбалар сони еттитани ташкил этди.
«Реал» 26 та ўйиндан сўнг 60 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Хетафе» эса (26 ўйиндан сўнг 32 очко) 14-ўриндан 11-ўринга кўтарилиб олди.
Кейинги турда, 7 март куни «Реал» сафарда «Сельта» билан куч синашади, «Хетафе» эса шу куни ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилади.
Испания Ла Лигаси. 26-тур
03.03.2026 | 01:00
«Сантьяго Бернабеу», Мадрид
«РЕАЛ МАДРИД» — «ХЕТАФЕ» — 0:1
Гол: Мартин Сатриано 39’ (0:1).
«Реал Мадрид»: Куртуа, Каррерас, Алаба (Хейсен, 55), Рюдигер, Александр-Арнолд (Карвахаль, 55), Питарч (Родригу, 55), Тчуамени (Диас, 87), Винисиус Жуниор, Арда Гюлер (Мастантуоно, 69), Вальверде, Гарсия.
«Хетафе»: Сория, Рико, Ромеро, Дуарте, Босельи, Иглесиас, Сатриано (Абкар, 90), Арамбарри, Милья, Кико Фемения (Лисо, 58), Васкес (Мартин, 69).
Огоҳлантиришлар: Кико Фемения (8), Арамбарри (35), Рико (64), Хейсен (68), Тшуамени (71), Лисо (79), Сатриано (84), Винисиус Жуниор (90), Каррерас (90).
Четлатишлар: Лисо (90, иккинчи сариқ), Мастантуоно (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).