Бугун 16 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • 0:2
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • 3:1
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • 2:1
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Милан
      • 17.03.2026 00:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:1
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Тоттенхэм
      • 17.03.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • 5:2
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 1:1
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Осасуна
      • 17.03.2026 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Леванте
  • Ўзбекистон суперкубоги
      • 15.03.2026 19:15
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Пахтакор

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7745]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3344]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [3026]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2702]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2150]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [1987]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1875]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1811]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1634]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1561]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олтин авлоднинг олтин медаллари

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз спортчилари шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиш билан бир қаторда, оламшумул натижаларни қайд этяпти.

Ўзбек Пакьяоси

Орзиқиб кутилган онлар ҳам етиб келди. 2016 йилнинг 14 август санаси Ўзбекистон спорт оламига яна бир ёрқин саҳифа бўлиб кирди. Олимпия ўйинларининг бокс бўйича вазни 49 килограммгача боксчилар беллашувида қатнашган ўзбек ўғлони Ҳасанбой Дўстматов олтин медалга сазовор бўлиб, дунёда тенгсиз эканини исботлади. Бу билан юртимиз ёшлари куч ва салоҳиятда, истеъдод ва маҳоратда ҳеч кимдан кам эмаслигини ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини яна бир бор исботлади.

Чемпионлик йўлида тажрибали спортчимиз мексикалик Хоселито Веласкес, қозоғистонлик Биржан Жакипов, АҚШ вакили Нико Мигель Хернандесни мағлубиятга учратди. Олтин медаль учун кечган ҳал қилувчи баҳсда эса Ҳасанбой колумбиялик Юберхен Мартинесни енгиб, Олимпия ўйинлари ғолибига айланди. Бу жангни кузатиш учун ҳатто, дунёнинг энг машҳур боксчиси америкалик Флойд Мейвезер ҳам ташриф буюрди. Бу бежиз эмас, албатта.

Бугун Ҳасанбойни кўпчилик мухлису мутахассислар филлиппинлик афсонавий боксчи Мэнни Пакьяога қиёсламоқда. Негаки, спортчимизнинг жанг олиб бориш услуби, айниқса, ундаги тезкорлик бу боксчига жуда ўхшаш. Шу маънода, Ҳасанбойни ҳали яна олдинда жуда кўп буюк ғалабалар кутиб турганига шубҳа йўқ. 

Шу куни Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани Кулла қишлоғида яшовчи Ҳайитбоевлар оиласи шодон ва бахтиёр ҳайқириқларга, олқишларга тўлиб-тошди. Барча-барча бу оилани фарзандининг улкан ғалабаси билан табриклашга ошиққанини бутун Ўзбекистон аҳли телеэкран орқали ҳам кузатди.

— Ўғлим Олимпиадада Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, халқимиз ва ­Президентимиз ишончини оқлаганидан фахрланаман, — дейди чемпионнинг отаси Маъруфжон ҲАЙИТБОЕВ. — 2000 йили Сидней Олимпиадасида Муҳаммадқодир Абдуллаев олтин медални қўлга киритганда чин дилдан қувонган, унга, унинг ота-онасига ҳавас қилган эдим. Қани эди, менинг ўғлим ҳам юртини шундай шарафларга буркаса, деб орзу қилгандим. Президентимизнинг ёш авлод камолотига қаратаётган доимий эътибор ва ғамхўрликлари фарзандим тимсолида ана шу орзуимни рўёбга чиқарди. Ўғлимнинг ғалабаси — мустақил Ўзбекистон ғалабасидир. Зеро, юртимиз мустақил бўлмаганида оддий бир деҳқон фарзанди шундай юксак чўққиларга чиқа олармиди?! Йўқ. Буни тасаввур ҳам қилиб бўлмасди. Маҳалладошлар, яқинларимиз менга  «Сизга ҳавасимиз келяпти», деганида мен бу дунёларга сиғмай кетдим.

Ҳасанбой Дўстматовнинг олтин медали мамлакатимиз истиқлолга эришганидан буён Олимпия ўйинларида қўлга киритилган еттинчи олтин медалдир. Эсингизда бўлса, ёзги Олимпиаданинг илк олтин медали ҳам айнан бокс бўйича беллашувларда қўлга киритилган эди. 2000 йил Сиднейдаги Олимпия ўйинларида боксчимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев ғалаба қозониб, ўзбек бокс мактаби шуҳратини юксалтирган эди. Мана, бугун ўзбек бокс мактаби довруғи яна дунёда тан олинди.  

XXXI ёзги Олимпия ўйинларида мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари ғалабали одимларини давом эттирмоқда. Айни пайтга келиб, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари биттадан олтин ва бронза медални (Рустам Тўлаганов) қўлга киритиб, иштирокчи давлатлар орасида пешқадамлик қилмоқда.

Бундан ташқари, яна уч нафар боксчимиз — Муроджон Аҳмадалиев (54 кг), Фазлиддин Ғойипназаров (64 кг) ҳамда Бектемир Мелиқўзиев (75 кг) ҳам камида бронза медални нақд қилган. Шаҳрам Ғиёсов (69 кг) эса олтин медаль учун қозоғистонлик Данияр Елуссинов билан финал жангини ўтказади (Бразилия билан ўртамиздаги 8 соатлик вақт тафовутини инобатга олиб, Рио — 2016 Олимпиадасига оид барча маълумот Тошкент вақти билан жорий йил 17 август соат 16:00 га қадар ҳолатни ўз ичига олган).    

Ҳақиқий полвон рекорди бу

Олимпиада ўйинларининг бирор-бир спорт мусобақасига ташриф буюрган мухлисларни бир овоздан Ўзбекистон ўғлонини олқишлаб турганини ҳеч кўрганмисиз? Оғир атлетика баҳсларида ана шундай бўлди.  Ҳамюртимиз Руслан Нуридинов қўлга киритган оламшумул ғалабаси билан нафақат юртдошларимизнинг, балки аренага келган турли миллат вакилларининг ҳам ёқимтойига айланди, десак муболаға бўлмайди.

Вазни 105 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда иштирок этган оғир атлетика бўйича жаҳон ва Осиё чемпиони, Жаҳон Универсиадаси ғолиби Руслан Нуридинов Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна бир олтин медални қўшди.

Чемпионликка асосий даъвогарлардан ҳисобланган ва ўз вазн тоифасида дунё атлетлари ўртасида етакчилик қилаётган спортчимиз штангани даст кўтаришда 194 кг, силтаб кўтаришда 237 кг, иккикураш натижасига кўра 431 килограмм натижани қайд этди. Айниқса, полвонимиз силтаб кўтариш машқида 237 килограмм тошни кўтариб, Олимпия ўйинларининг рекордини янгилаганда (олдинги рекорд 236 килограмм) зал ларзага келди. Барча-барча Русланни тарихий ғалаба билан олқишлай бошлади. 

— Бугун Руслан Нуридинов қайд этган натижани ҳақиқий мўъжизага қиёслаш мумкин, — дейди Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти ­Томаш Аян. — Бу Ўзбекистонда спорт қай даражада тараққий этиб бораётганининг ёрқин исботидир. Олимпия ўйинларида бундай натижаларга ўз-ўзидан эришиб бўлмайди. Мен Ўзбекистонда бир неча маротаба бўлганман. Давлатингиз раҳбари мамлакатингизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлида амалга ошираётган улкан ислоҳотлардан хабарим бор. Бунинг самараси бугун Олимпия ўйинларида яққол намоён бўлмоқда.

Шу тариқа, ҳозирча терма жамоамиз ҳисобида 2 та олтиндан ташқари яна 4 та бронза медали ҳам бор. Дзюдочиларимиз Диёрбек Ўрозбоев, Ришод Собиров, боксчимиз Рустам Тўлаганов, юнон-рум курашчимиз Элмурод Тасмуродов бизга ана шу бронза медалларни тақдим этишган. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида медаллар жадвалида 30-ўринга кўтарилди...

Илк иштирок

Аёллар ўртасида 100 метрга югуриш мусобақасида тарихда биринчи марта Саудия Арабистони вакиласи Кариман Абу Ал-Жадойил ҳам иштирок этди. Спортчи маррага еттинчи бўлиб келди ва финал баҳсига чиқа олмади. Бироқ шунга қарамай, унинг номи тарихга битилди, чунки аввал 100 метрга югуриш баҳсларида араб аёллари қатнашмаган.

7 карра Олимпия чемпиони

Ямайкалик машҳур спринтер Усэйн Болт фаолиятидаги еттинчи Олимпия олтин медалини қўлга киритди. Спортчи 100 метрга югуриш мусобақасининг финалида 9,81 сониялик натижа билан ғолиб бўлди ҳамда ярим финалдаги натижасини сониянинг 100 дан 5 улушига яхшилади.

Энди бассейнга тушмайди

Америкалик сузувчи Майкл Фелпс АҚШ терма жамоаси сафида 23 карра Олимпиада чемпионига айлангач, бу Рио олимпиадаси фаолиятидаги охиргиси эканини маълум қилди.

— Мен ҳовуз ёқасига борганимда йиғлаб юборгудек бўлдим. Терма жамоа билан охирги марта машғулот ўтказдим, сўнгги марта бу либосни кийиб, минглаб мухлислар қаршисида сувга сакрадим, — деди Фелпс.

Бешта Олимпиада (Сидней — 2000, Афина — 2004, Пекин — 2008, Лондон — 2012 ва Рио — 2016)да иштирок этган 31 ёшли Фелпс ҳисобида 23 та олтин медалдан ташқари 3 та кумуш ва 2 та бронза медаллари ҳам бор.

Қирилган бош

Россия қиличбозлик терма жамоаси бош мураббийи ўз шогирдларига баҳсда ютқазиб қўйди. Гап шундаки, Илгар Мамедов ўз шогирдларига агар иккита олтин медаль бўлса, сочини қирдириб ташлашини айтганди.

Рапирачилар Алексей Черемисин, Тимур Сафин ва Артур Ахматхузин терма жамоа таркибида олтин медални келтирганидан кейин мураббийнинг ўз ваъдаси устидан чиқишига тўғри келди: журналистлар қаршисида шогирдларига сочини қирдирди.

Синган тирсак

Арманистонлик оғир атлетикачи Андраник Карапетян Рио Олимпиадасидаги мусобақалар вақтида оғир жароҳат олди ва медаль учун курашдан чиқиб кетди. 20 ёшли спортчи 195 килограммли штангани кўтариб, уни тушираётганда томошабинлар қўрқинчли қарсиллаган овозни эшитди…

Қалбларни жуфтлаштирган Рио

Хитойлик олимпия спортчиси Цин Каи мукофот топшириш маросимида мамлакат терма жамоаси аъзоси Хэ Цзига турмуш қуриш таклифини билдирди. Спортчи қиз кутилмаган вазиятдан кўзига ёш олди ва рози бўлди.

Цинь Каи Риода трамплиндан сувга синхрон сакраш бўйича мусобақада бронза медалини, Хэ Цзи эса сувга уч метрли трамплиндан сакраш бўйича кумуш медалини қўлга киритган.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

тайёрлади.

Манба: "Оила давраси" газетаси
Киритилди: 09:03, 21.08.2016. Ўқилди: 7225 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.