Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рио-2016 қаҳрамонларини пул мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида Президент фармойиши эълон қилинди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойишни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

"Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 июлдаги ПҚ-2558-сонли қарорига мувофиқ: 

1. Қуйидаги спортчилар бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирлансинлар: 

олтин медаль олгани учун

ҳар бири 200 000 АҚШ доллари билан:

Нурудинов Руслан Шамилевич – оғир атлетика бўйича терма жамоа аъзоси; 

Дўсматов Хасанбой Марфжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

Зоиров Шахобидин Шокирович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

Гаибназаров Фазлиддин Хасанбаевич – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

кумуш медаль олгани учун

ҳар бири 100 000 АҚШ доллари билан:

Гиясов Шахрам Джамшедович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

бронза медали олгани учун

ҳар бири 75 000 АҚШ доллари билан:

Ахмадалиев Муроджон Қаҳор ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

Тулаганов Рустам Тўлқин ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

Собиров Ришод Рашидович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси; 

Урозбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси; 

Тасмурадов Елмурат Зулипхар-ули – юнон-рум кураши бўйича терма жамоа аъзоси; 

Наврузов Ихтиёр Каримович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси; 

Ибрагимов Магомед Идрисович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси. 

2. Белгилаб қўйилсинки, пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисоб рақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилади. 

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминласин, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан биргаликда ажратилган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилсин. 

4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин. 
  Ўзбекистон Республикаси 
Президенти И.Каримов 

Тошкент шаҳри, 
2016 йил 23 август

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 20:47, 23.08.2016. Ўқилди: 27120 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик