Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ислом Тўхтахўжаев Ўзбекистон терма жамоаси, «Нефтчи» ва «Локомотив» ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ислом Тўхтахўжаев. Ушбу футболчини танимайдиган, мухлислик қилмайдиган футбол ишқибози бўлмаса керак. Stadion.uz сайти ижодкорлари Ислом Тўхтахўжаевдан интервью олишни режалаштираётганида саволларни мухлислар беришини истадик. Сабаби жуда кўп интервьюлардаги берилаётган саволлардан норози бўлиб шарҳлар ёзиб қолдиришади. Келинг, мухлисларнинг ўзлари саволларни берсин ва ўзлари истаган интервьюни ўқишсин.

ТЕРМА ЖАМОА ҲАҚИДА

— Сурия билан бўладиган ўйинга яна япониялик хакам тайинланибди. Нега айнан яна япон хаками тайинланган экан, бошқа хакам йўқдай. Яна тарих такрорланишидан бизнинг футболчилар безовта бўлмасмикан?
— Япониялик хакамлардан нафақат мухлислар, балки футболчилар ҳам қўрқиб қолган. Насиб қилса, барчаси яхшиликка бўлсин.

— Терма жамоамизга доир савол, сизга марказий ҳимояда ўйнаш қулайми ёки қанот ҳимоясида, биламан, мураббий қаерда ўйнатса ўша ерда ўйнайман деган жавобни берасиз, илтимос ўзингизга қулай нуқтани айтсангиз? Марказий ҳимояда Кримецнинг сиздан устун томони нимада?
— Албатта ҳимоя марказида ўйнаш қулайроқ. Кримец жудаям иқтидорли ҳимоячи.

— Сизнингча, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоя чизиғида ҳозирда энг кучлилар йиғилганми?
— Менимча, бу саволга мухлислар жавоб бергани маъқулроқ.

— Россия-2018га борамиз деб ваъда бера оласизми?
— Худо хоҳласа, жаҳон чемпионатига боришни ҳаммамиз орзу қиламиз ва Аллоҳдан сўраймиз, биз қўлимиздан келганини қиламиз, қолгани Аллоҳнинг қўлида.

— Станислав Андреев позициясида ундан кучлироқ ярим ҳимоячи чемпионатимизда борми?
— Андреевни кўпчилик ёқтирмайди, лекин терма жамоада мураббийни кўрсатмасини ундан яхши бажара оладиганлар кам.

— Жамоадошингиз Темурхўжа Абдухолиқов хозирда тўпурарлар бахсида пешқадамлик қилмоқда, Абдухолиқов хозирда терма жамоа савиясида эмасми?
— Мен учун у терма жамоа савиясида ҳужумчи, лекин мураббийлар биздан кўра яхшироқ тушунишади футболни.

"НЕФТЧИ" ҲАҚИДА

Заркентдан Фурқат саволи:
— Биз учун ҳурматли бўлган Ислом Тўхтахўжаев қачон ўзимизнинг жамоамиз шарафини ҳимоя қилади? Хабарингиз бор, "Нефтчи"нинг ўйинлари суст, ҳимояда камчиликлар кўп. Сиз қачон "Нефтчи"га қайтмоқчисиз?
— "Нефтчи"га қайтаманми ёки йўқми, Худо билади, лекин жамоа ҳимоячилари жуда яҳши харакат қиляпти, менимча, Фарғонамиз жамоасига ҳар доим мухлислик қиламан.

— Ислом, эсингизда бўлса, "Локомотив" сафига келиб қўшилганингизда, кубок доирасида Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўйинда Мансур Саидовни бутун ўйин давомида жаҳлини чиқаришга ҳаракат қилгансиз ва охир-оқибат иккала жамоа ўртасида даҳанаки жанжал  бўлганди. Ўшанда бизнинг уч ўйинчимиз майдондан четлатилганди. Айтмоқчиманки, нега ўшанда бундай қилгансиз? Кимгадир ниманидир исбот қилмокчи бўлганмисиз ёки мураббийлар шундай кўрсатма беришганми? Ёхуд "Нефтчи"га нисбатан, хусусан  Мансур Саидовга бирор хусуматингиз бормиди?
— Ҳеч қандай атайлаб жаҳлини чиқариш ёки мураббий кўрсатмаси бўлмаган, фақат қарши ҳужумни очиқчасига тўхтатиб қолганман. Мансур Саидов ўзини тўхтатиб қололмаган, ҳакам ўйин тизгинини қўлидан чиқариб юборган. Бундай ҳолат Мансур Саидов билан ундан кейин ҳам 2-3 маротаба такрорланган.


"ЛОКОМОТИВ" ҲАҚИДА

— "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси учун кучлироқ легионер харид қиладими?
— Легионерлар олиб бўлинган, биз хоҳлаган даражадаги легионерларни ҳали бери ўзбек жамоалари олмаса керак.

Ислом Тўхтахўжаевнинг Фарғонадаги қўшниси Абдулазиз саволи:
—  Сизнингча, "Локо"даги шеригингиз Неманья Яничич кучлими ёки терма жамоадаги шеригингиз Анзур Исмоиловми?
— Иккаласи ҳам жуда яхши ҳимоячилар.

Абдувоҳид саволи:
— Ислом ака, сиз ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг Ўзбекистоннинг келажак ҳимоячиси сифатида кўп тилга олиндингиз ва бунга эришдингиз ҳам. Биз мухлислар сизни кучлироқ хориж чемпионатида ўйнашингизни истардик. Таклифлар бўлдими? Бўлган бўлса, нималар бунга тўқинлик қилмоқда?
— Хориж чемпионатларидан таклифлар бўлади, лекин ўзим хоҳлаганда эмас, шунинг учун  "Локомотив"ни афзал кўряпман.

— Ўтган мавсумда "Локомотив"ни чемпионликдан маҳрум қилган "Пахтакор"нинг бу йилги ўйинларига қандай баҳо берасиз?
— Менимча, "Пахтакор" жамоасига бу йил озгина омад етишмаяпи.

— Ўзбекистон чемпионати клублар сонини 10тага қисқартириб, 4 даврали тизимга ўтиш ғоясига қандай қарайсиз?
— Менимча 10 жамоа ва 4 даврали энг яхши чемпионат бўлса керак, чунки ҳар турда ўйинлар шиддатли ўтади.

— Исломхўжа, Олий лигада қайси ҳужумчига қарши ўйнашингиз қийин кечади?
— Бу йилгисини айтсам — Зоҳид Абдуллаев.

МУРАББИЙЛАР ҲАҚИДА

— Ўзингиз бирга ишлаган мураббийларнинг энг яхши уч нафарини айтинг.
— Устозларимни ажрата олмайман, барчасини бирдек ҳурмат қиламан.

— Вадим Абрамов, Миржалол Қосимов, Самвел Бабаян, Андрей Микляев — қайси бири кучли?
— Ҳамма устозларимни бирдек яхши кўраман, ҳаммалари ўзига яраша кучли.

— Мухлисларга айтадиган сўзларингиз бўлса...
— Берилган саволлар учун катта раҳмат, ўзлари мухлислик қилган жамоалари доимо ютаверсин.  Дуо қилиб туришсин, жахон чемпионатига хаммамиз бирга борайлик.

— Самимий суҳбат учун сизга катта раҳмат, кучли бешлик жамоаларида сизни кўриш насиб этсин.

Шавкатбек суҳбатлашди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:52, 24.08.2016. Ўқилди: 10087 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.