Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Японияга қарши ярим финал баҳси учун асосий таркиби эълон қилинди [0]

Алан Ширер Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кейинги режаларини айтди [0]

Маурицио Сарри «Наполи»га қайтишга тайёр: Николо Скира шартнома тафсилотларини ошкор қилди [0]

Калум Макфарлейн «Челси»да Хаби Алонсонинг ёрдамчисига айланади [0]

Лаутаро Мартинес дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчисини айтди [0]

Роналду ЖЧ-2026 қайдномасида: Месси ва Маттеусда йўқ бўлган мутлақ рекорд Криштиануга тегишли бўлади [0]

«Бу шунчаки цирк!» — Рой Кин Бруну Фернандешнинг рекордини нишонлаган «МЮ» футболчиларини аёвсиз танқид қилди [0]

«ПСЖ» 60 миллион еврога янги дарвозабон сотиб олмоқчи [0]

ЖЧ-2026да қўлланиладиган янги «қизил карточка» қоидасини УЕФА Европа турнирларида жорий этмоқчи эмас [0]

«Севилья» раҳбариятида жиддий тозалаш ишлари бошланди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳассан Ал Ҳайдос: “Қатар ҳар қандай босимга тайёр”

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Терма жамоалар / Қатар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қатар терма жамоаси сардори Ҳасан Ал Ҳайдос Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари стартидан олдин терма жамоа ҳар қандай босимга тайёрлигини айтиб ўтди.

Жаҳон чемпионати саралаш 3-босқичи баҳслари бошланишига саноқли кунлар қолганда Қатар терма жамоаси сардори Ҳасан Ал Ҳайдос терма жамоасининг имкониятлари бу сафар ҳар қачонгидан юқори эканлигини айтиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг саралаш босқичидаги рақиби - Қатар терма жамоаси сардори ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида унинг жамоаси бу йилги саралаш кампаниясида муваффақиятли иштирок этишига ишонишини таъкидлади ва бу жамоа аввалгиларга қараганда анча кучли эканини айтди. “Бу сафар мен муҳим ўйинлар олдидан анча оптимистик кайфиятдаман. Жаҳон чемпионатида иштирок этиш орзуси йўлида бир неча йилладан бери қаттиқ меҳнат қилдик ва бу сафар бу мақсадга эришишимизга умид қиламан”, - дейди Ал Ҳайдос.

Эронга қарши ўйинлардаги статистика

Ҳасан Ал Ҳайдос сардорлигидаги Қатар терма жамоаси саралашнинг “A” гуруҳида Жанубия Корея, Эрон, Ўзбекистон, Хитой ҳамда Сурия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Уларнинг Жаҳон чемпионати сари юриши эса, 1 сентябрь куни Теҳрондаги "Озодий" стадионида Эронга қарши ўйин билан бошланади. Маълумот ўрнида, мазкур ўйин иккала терма жамоа учун ўзаро тўққизинчи расмий ўйин ҳисобланади. Шуларнинг атиги биттасида Қатар рақибини мағлуб эта олган бўлса, қолган ўйинларнинг 3тасида дуранг, 4тасида эса Эрон ғалаба қозонган. Мазкур рақамлар Эрон қатарликлар учун қай даражада ноқулай ва қийин рақиб эканини англатмоқда. Эътиборлиси, ўзаро ўйинларнинг сўнгги учтасида Ҳасан Ал Ҳайдос Қатар таркибида Эронга қарши ҳаракат қилган ва бу ўйинлар аввалги саралаш кампаниясига тўғри келади.

Бугун эса, ушбу жамоаларнинг ўзаро навбатдаги ўйинидан олдин Қатар терма жамоаси сардори Эронга қарши ўйинда жамоа жиддий старт олиши кераклигини таъкидлади. “Турнирни яхши бошлаш доимо муҳим. Очилиш ўйинида бундан қийин рақиб ва бундан қийин ўйин бўлмаслигини айтган бўлар эдим. Эронга қарши ўйнаш доимо қийин. Қолаверса сафарда, ўз уйингдан узоқда ва мухлисларнинг олқишларисиз ўйнаш. Аммо, ўйлашимча, биз бу сафарги чақирувга тайёрмиз. Биз, Хосе Каррено бош мураббийлигида анча тер тўкдик ва машаққатли йўлни босиб ўтдик. Бу сафар Эронга қарши ўз сўзимизни айта оламиз”.

Қитъада етакчига айланиб бораётган Қатар

Қатар терма жамоасининг бу сафарги иштирокига, бу сафарги кампания аввалгиларига нисбатан муваффақиятли бўлишига ишониш учун сабаблар етарли. Қатар 2022 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритгандан сўнг, мазкур мамлакатда футболга бўлган эътибор жиддий равишда ўзгарди. Футбол инфратузилмаси бўйича Қатар қитъада етакчилардан бирига айланди. Клублар ва стадионлар борасида ҳам шундай дейиш мумкин. Терма жамоани эса, айни пайтда испаниялик мутахассис Хосе Каррено бошқармоқда.

“Бизга бўлаётган босимни ҳис қилиб турибмиз. Мухлисларимиз бизнинг Жаҳон чемпионатига чиқишимизни хоҳламоқдалар. Бу ҳам ўзига ҳос бир босим. Биз эса, ўз навбатида ҳар қандай босимга тайёрмиз ва уни енгиб ўтишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Ал Ҳайдос.

Шунингдек, Қатар терма жамоаси сардори, терма жамоа аъзолари сўнгги йилларда ҳам жисмоний,  ҳам техник томондан бироз ўсишга эришганини таъкидлади. “Бизнинг мақсадимиз жиддий ва буни ҳар биримиз ҳис қилмоқдамиз. Мавсум бошида биз жисмоний ҳолатимизни яхшилаб олдик. Ўтказилган ўртоқлик учрашувлари шуни кўрсатдики, футболчилар жисмоний ва техник жиҳатдан шаклланиб улгурган. Биз жуда кўп куч сарфладик ва қилган меҳнатимиз самарасини навбатдаги ўйинларда кўришни истаймиз”.

Терма жамоадаги сардорлик маъсулияти ҳақида

Илк бор 25 ёшида терма жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушган футболчи, бу ролдаги бир неча йиллик профессионал фаолиятидан сўнг бугунги кунда ўзини анча эркин ҳис қилмоқда. “Бу ҳар бир футболчи учун катта маъсулият. Умид қиламанки, мен ҳам ўтмишдаги ажойиб футболчилар Муҳаммад Ал Энази ва Муборак Мустафо каби футболчиларнинг ажойиб фаолиятини такрорлайман”.

“Биз саралаш турнирини юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Мухлислар ҳам стадионда доим бизни қўллаб туришларига ишонаман. Аммо, барчаси майдонда ҳал бўлади. Умид қиламанки, узоқ босиб ўтилган йўл бизни Россиядаги Жаҳон чемпионатига олиб боради”, - дейди Ҳасан Ал Ҳайдос.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 22:32, 28.08.2016. Ўқилди: 12841 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик