Европада ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари давом этмоқда. Бугун Хорватия, Туркия, Ирландия терма жамоалари мусобақадаги иштирокини бошлади.
Хорватия – Туркия ўйини ФИФАнинг қарорига биноан мухлисларсиз ўтказилди. Бундан ташқари мукофотлар ўз вақтида берилмагани учун Туркиянинг асосий таркибидаги 7 нафар футболчиси Хорватияга келмади. Шундай бўлса-да, турклар қизиқарли кечган ўйинда рақибдан очко олишга муваффақ бўлишди.
Хорватия – Туркия 1:1 (1:1)
Голлар: Ракитич (44 пен) – Чалханўғли (45)
Хорватия – Калинич, Чорлука, Стринич, Врсалько, Вида, Ракитич (Брозович, 64), Модрич, Пьяца (Калинич, 80), Бадель, Перишич, Манджукич (Крамарич, 84).
Турция – Бабаджан, Азиз, Кейбаши, Озбайракли, Айхан (Чалик, 54), Туфан, Йокушлу, Мор (Шен, 84), Топал, Чалханоглу, Тосун (Шахан, 71).
Огоҳлантириш: Туфан (90), Шахан (90).
Сербия ва Ирландия терма жамоалари ўртасида ўтган ўйинда майдон эгалари ғалабага яқин эди. Бироқ Ирландия ирода намойиш этиб, ўйин охирида мағлубиятдан қутилиб қолди.
Сербия – Ирландия 2:2 (0:1)
Голлар: Костич (62), Тадич (69 пен) – Хендрик (3), Мерфи (80)
Сербия – Райкович, Настасич, Рукавина, Иванович, Младенович (Тошич, 77), Миливоевич, Тадич, Костич (Катаи, 81), Гудель, Вукович, Митрович (Павлович, 59).
Ирландия – Рэндолф, Уорд (Куинн, 70), Коулмэн, О′Ши, Кио, Брэйди, Хендрик (Мерфи, 76), Уэлан, Макклейн, Уолтерс, Лонг (Кларк, 90).
Огоҳлантириш: Уорд (21), Хендрик (27), Брэйди (59), Настасич (72), Катаи (83), Уэлан (88).
Финляндия ўз майдонида яқиндагина УЕФА ва ФИФАга қабул қилинган Косово терма жамоасини қабул қилди. Косоварлар ўз тарихидаги дастлабки расмий ўйинда ҳаяжонланиб ўтиришмади ва рақибдан очко тортиб олишга муваффақ бўлишди.
Финляндия – Косово 1:1 (1:0)
Голлар: Араюури (18) – Бериша (60 пен)
Финляндия – Градецки, Уронен, Лам (Ринг, 65), Араюури, Райтала, Еременко, Хальсти, Лод (Шюллер, 88), Мойсандер, Похьянпало, Пукки (Хямяляйнен, 73).
Косово – Уйкани, Ррахмани, Пакярада, Пниши, Пердедай, Бериша (Халими, 81), Крюэзю, Бериша (Меха, 90), Алуши, Рашица, Буняку (Целина, 66).
Огоҳлантириш: Еременко (53), Алуши (56), Лам (59), Крюэзю (83).
Албания – Македония ўйини кучли ёмғир туфайли 80-дақиқада тўхтатилди ва кейинчалик бошқа муддатга қолдирилди.
Албания – Македония 1:1 (ўйин қолдирилди)
Голлар: Садику (9) – Алиоски (51)
Албания – Бериша, Гимсити, Аголи, Хюсай, Маврай, Джака, Кукели, Хюка (Роши, 67), Абраши (Балай, 60), Гаши (Мемушай, 60), Садику.
Македония – Захов, Мойсов, Шиков, Алиоски, Ристовски, Спировски, Жута, Хасани (Джорджев, 75), Степанович (Петрович, 61), Ристевски, Пандев.
Огоҳлантириш: Степанович (46), Жута (59).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).